Жанубий Африкада қутқарувчилар Жорж шаҳридаги қулаган бино вайроналари остида 100 соатдан ортиқ вақт давомида қолиб кетган эркакни қутқаришга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда Шимолий Кейп провинцияси ҳукумати раҳбари Алан Винд маълум қилди.
Шунингдек, яна бир киши вайроналар остидан қутқарилди, у ўша ерда 116 соат ўтказган, — деди Винд.
Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, унинг жисмоний ҳолати қониқарли экани хабар қилинган.
Ҳукумат қутқарув ишларини давом эттиришга қарор қилди.
Қутқарув операцияси яна 7-10 кун давом этади, — деди Шимолий Кейп вилояти қутқарув хизмати раҳбари Герхард Отто.
Жорж шаҳридаги бинонинг қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди. Жами 41 киши қутқарилган, яна 38 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)