Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида содир бўлган ёнғиндан 3 нафар вояга етмаган болалар қутқарилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Унда айтилишича, 17 февраль куни соат 14:30 да Ширин шаҳар “Амир Темур” МФЙ ҳудудида фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин қутқарувчилар томонидан олов соат 14:37 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғинни бартараф этиш вақтида хонадон ичида бўлган 3 нафар бола қутқариб қолинган. Шу жойнинг ўзида болаларга биринчи тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган.

Ҳодиса натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.
31 декабрь куни Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлган эди.
Изоҳ (0)