Японияда 1945 йилда Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаси ҳалокатидан омон қолганлар, яъни “ҳибакуша”лар сони биринчи марта 100 мингдан камайди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Март ойи охирида “жабрланувчи гувоҳномаси”га эга бўлганлар сони 99,130 кишини ташкил этган. Бу миқдор 2024 йилга нисбатан 7,695 нафарга камайган. Уларнинг ўртача ёши 86 ни ташкил этмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги маълумотида.
Вазирликка кўра, энг кўп жабрланувчилар Хиросима префектурасида (48 310 нафар), кейинги ўринларда Нагасаки (23 543 нафар) ва Фукуокада (3957 нафар) қайд этилган.
Японияда 1957 йилда бундай гувоҳнома эгалари сони тахминан 200 минг киши эди. 1980 йилда эса 372 мингдан ортиқ бўлган, шундан сўнг миқдор доимий равишда камайиб борган. 1999 йилда бу кўрсаткич 300 мингдан, 2013 йилга келиб эса 200 мингдан пасайган.
1957 йилда “жабрланувчи гувоҳномалари” берила бошланганди. Шундан бери вазирлик ҳар йили март ойи охирида атом бомбасидан омон қолганлар сонини эълон қилиб келади.
Изоҳ (0)