• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Атом бомбасининг отаси”: Шов-шувга сабаб бўлаётган фильмнинг асл қаҳрамони Роберт Оппенгеймер ким бўлган?

    Режиссёр Кристофер Ноланнинг “Оппенгеймер” биопики (биографик фильми) бутун дунё бўйлаб прокатга чиқди. 3 соат давом этадиган мазкур фильм ҳақида ҳозирча турли мулоҳазалар янграмоқда.  

    Фильмнинг асосини ташкил этган физик олим, мураккаб шахсият эгаси бўлган, “Атом бомбасининг отаси” дея таъриф берилган Роберт Оппенгеймернинг ҳаёти ва фаолиятини қуйида қисқача эслаб ўтамиз.

    Роберт Оппенгеймер (ўнгда) ва унинг образини кинода гавдалантирган актёр Килиан Mёрфи (чапда)

    Учта университет битирувчиси

    Бўлажак олим 1904 йил 22 апрелда Нью-Йоркда яҳудий оиласида туғилган. У илм-фанга, адабиётга, чет тилларига қизиқадиган иқтидорли бола эди.

    Робертнинг оиласи Манхеттеннинг нуфузли тумани бўлган Юқори Вест Сайддаги ҳашаматли квартираларда яшаган. Уларда учта хизматкор ва шахсий ҳайдовчи бўлиб, уйларидаги хоналар деворларига европалик рассомларнинг қимматбаҳо расмлари осилганди.

    Ҳашамат ичида яшаганига қарамай, Оппенгеймер камтар ва уятчан бола бўлган. 

    Тўққиз ёшида у юнон ва рим файласуфларининг асарларини асл нусхада ўқиган ва минералогия билан шуғулланган. У Марказий Паркни айланиб юрар ва Нью-Йорк Минералогик клубига ўз топилмалари ҳақида хабар берилган хатлар ёзарди.

    Ушбу мактубларда у ўзини шунчалик қобилиятли эканлигини исботладики, клуб Оппнегеймерни катта ёшдаги олим деб ўйлаб, уни маъруза ўқишга таклиф қилган.

    Оппенгеймер Гарвард, Кембриж ва Гёттинген университетларини тугатиб, 1927 йилда физика фанлари номзоди илмий даражасини олган. У турли олийгоҳларда, жумладан Калифорния технология институтида ва Берклидаги Калифорния университетида дарс берган.

    Роберт Оппенгеймер
    Фото: Getty Images

    “Манхеттен лойиҳаси” ва атом бомбасининг илк синови

    1942 йилда Оппенгеймер АҚШ томонидан Буюк Британия ва Канада билан биргаликда атом бомбасини яратиш учун ташкил этилган “Манхеттен лойиҳаси”га қўшилишга таклиф қилинди.

    Роберт Оппенгеймер қисқа вақт ичида лойиҳанинг илмий директорига айланди. У атом бомбаси яратиш бўйича асосий тадқиқот ва ишланмалар олиб борилган Ню-Мексико штатидаги Лос-Аламос шаҳрида лаборатория қуриш учун масъул эди.

    Роберт лойиҳага Энрико Ферми, Ниелс Бор, Ричард Фейнман ва Эдвард Теллер каби ўша даврнинг энг яхши физикларини жалб қилди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштирди. Унинг раҳбарлигида икки хил атом бомбаси яратилди: бири уранга асосланган (“Болакай”), иккинчиси эса плутонийга асосланган (“Бақалоқ”).

    Биринчи бомба 1945 йил 16 июлда Ню-Мексикодаги Тринитй полигонида синовдан ўтказилди. Кай Бёрд ва Мартин Шервиннинг “Америка Прометейи” биографик китобида Роберт Оппенгеймернинг ўша лаҳзалардаги ҳолати қуйидагича тасвирланади.

    “Оппенгеймернинг асаби тамом бўлган эди. Лойиҳани бошқариш давомида 3 йил ичида у 52 килограммга озиб кетди. 178 см бўйга эга Роберт жуда қилтириқ кўринарди. Атом бомбаси синовдан ўтказиладиган кундан олдин у бор-йўғи тўрт соат ухлади”.

    Бомба портлатилишидан олдин тескари саноқ бошланганда у деярли нафас олмай жараённи кузатган.

    21 килотонна қувватга эга портлаш содир бўлиб, қўзиқорин булути осмонга кўтарилгач, Оппенгеймер “елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил тортган”. Портлаш қуввати 160 км узоқликда ҳам сезилгани қайд этилган.

    Муваффақиятли синовдан сўнг Оппенгеймер қадимги ҳинд достони “Бҳагавадгита”дан ўша машҳур иқтибосни келтирди: “Энди мен дунёларни вайрон қилувчи ўлимга айландим”.

    1945 йилда Тринитй полигонида синовдан ўтказилган ядро қурилмаси
    Фото: Getty Images

    Коммунизмга хайрихоҳлик ва хиёнатда айблов

    Роберт Оппенгеймер Японияга қарши атом бомбасини олдиндан огоҳлантирмасдан қўллашга қарши эди ва урушдан кейин атом энергиясини халқаро назорат қилишни ёқлаб чиқди. Бироқ унинг фикри инобатга олинмади ва Қўшма Штатлар 1945 йил 6 ва 9 августда Хиросима ва Нагасакига атом бомбаларини ташлади. Бу 200 мингга яқин одамнинг ўлимига ва 1945 йил 15 августда Япониянинг сўзсиз таслим бўлишига олиб келди. Оппенгеймер ўз ихтиросининг оқибатларидан даҳшатга тушди ва кейинчалик: “Физиклар қилган ишларининг гуноҳини билишарди”, деб айтган.

    Урушдан кейин у Қўшма Штатлардаги энг нуфузли ва ҳурматли олимлардан бирига айланди. Оппенгеймер ядро фани ва технологиясини ривожлантиришни тартибга солувчи Атом энергияси комиссиясини бошқарган. У, шунингдек, назарий физика ва космологияни ўрганадиган Принстондаги Илғор тадқиқотлар институти директори бўлди.

    Оппенгеймер қора туйнуклар мавжудлигини башорат қилган ва водород бомбасини яратиш имкониятини ўрганган. Бироқ, у водород бомбасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга қарши чиқди ва уни ўта хавфли ҳисоблади. Бу баъзи сиёсатчилар ва ҳарбийлар томонидан Оппенгеймерга нисбатан шубҳа ва норозилик уйғотди, улар уни коммунизмга хайрихоҳликда ва АҚШ манфаатларига хиёнат қилишда айбладилар.

    1954 йилда Оппенгеймер сиёсий таъқибга учради ва махфий маълумотлар билан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. У АҚШ Коммунистик партияси аъзолари, жумладан рафиқаси Китти билан алоқалари ҳақида хабар бермаганликда айбланган. Унга, шунингдек, водород бомбасини ишлаб чиқиш жараёнини секинлаштириш ва Американинг ядровий устунлигига тўсқинлик қилишга уриниш айблари қўйилган.

    Оппенгеймер барча айбловларни рад этиб, ўз шаъни ва ватанпарварлигини ҳимоя қилди, лекин бу самара бермади. Ўша пайтлар ҳамкасблари ва дўстлари, жумладан Альберт Эйнштейн, Ниелс Бор, Лео Сзилард ва Линус Паулинг Оппенгеймерни қўллаб-қувватлаб, ўз бирдамликларини изҳор қилишди.

    Альберт Эйнштейн ва Роберт Оппенгеймер
    Фото: Getty Images

    Кечиккан оқлов

    Фақатгина орадан 68 йил ўтиб, 2022 йилда АҚШ Энергетика вазирлиги “атом бомбасининг отаси” Роберт Оппенгеймерга ҳукуматнинг махфий маълумотларига киришни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди. 

    “Вақт ўтиши билан Оппенгеймер дуч келган жараённинг нохолислиги ва адолатсизлиги ҳақида кўпроқ далиллар пайдо бўлди, шу билан бирга унинг мамлакатга содиқлиги ва муҳаббати тасдиқланди”, — дейилади баёнотда.

    “Вазирлик комиссиянинг вориси сифатида Оппенгеймернинг тарихий ёзувлари ҳамда АҚШ миллий мудофааси ва илм-фанига қўшган улкан ҳиссасини муносиб баҳолаши керак эди”, — деди Энергетика вазири Женнифер Гранҳолм қарор бекор қилинганидан кейин.

    Умрининг сўнгги йиллари

    Оппенгеймер 1966 йилгача, нафақага чиққунга қадар Илғор тадқиқотлар институтида ишлашда давом этди. Шунингдек, у маърузалар ўқиди, мақола ва китоблар ёзди, турли мукофотлар ва фахрий унвонларга сазовор бўлди.

    1963 йилда ядро фани ва технологиясини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Энрико Ферми мукофоти билан тақдирланган. Бу унинг сиёсий тикланишининг рамзи сифатида тан олинган.

    Оппенгеймер 1967 йил 18 февралда Ню-Жерси штатининг Принстон шаҳрида саратон касаллигидан вафот этди. Унинг жасади ёндирилиб, куллари Атлантика океанига сочилган.

    Роберт Оппенгеймер
    Фото: Getty Images

     

    24.07.2023, 12:38   Изоҳ (0)   23059
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    68 йил ўтиб: АҚШда «атом бомбасининг отаси» Оппенгеймерга қўйилган тақиқ олиб ташланди

    18.12.2022, 22:15

    Янги Зеландия адлия вазири маст ҳолда авария содир этгач, истеъфога чиқди

    24.07.2023, 12:08

    Қримга ўндан ортиқ дрон ҳужум қилди. Жанкойдаги ўқ-дорилар омборига зарба берилди (видео)

    24.07.2023, 11:06

    Хитойда мактаб шифтининг қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

    24.07.2023, 10:32

    “Бу ердагилар сиздан нафратланади”. Одесса мэри россияликларга мурожаат қилди

    24.07.2023, 10:03

    Москвага яна дронлар ҳужум қилди (видео)

    24.07.2023, 09:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.