Ғазо секторига атом бомбаси ташлашни таклиф қилган Исроилнинг мерос ишлари вазири Амихай Элияху лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Маълум қилинишича, Элияху ҳукумат йиғилишларидан четлатилган, чунки у Ғазо секторига атом бомбасини ташлашни конфликт ривожланишида “имкониятлардан бири” эканини айтган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху вазирнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва Исроил армияси учинчи томонларга зарар етказмаслик учун “халқаро ҳуқуқнинг энг юқори стандартларига мувофиқ” ҳаракат қилишини таъкидлаган.
Мухолифат етакчиси Яир Лапид Элияхунинг сўзларини “масъулиятсиз вазирнинг ҳайратланарли ва шокка олиб келувчи баёноти” деб атаган ва кейинчалик вазир лавозимидан четлатилгани маълум бўлган.
Илгарироқ Элияху “Кол Берама” радиостанциясига берган интервьюсида секторга атом бомбасини ташлаш керакми, деган саволга жавоб берар экан, юқорида келтирилган фикрни айтгани маълум бўлди. Бундан ташқари, у Ғазога ҳар қандай инсонпарварлик ёрдамининг қабул қилинишига рози эмаслигини айтиб, Исроил “нацистлар”га инсонпарварлик ёрдамини ўтказмаслигини ва “Ғазода тинч аҳоли жалб қилмаслик“ деган нарса йўқлигини айтган.
Изоҳ (0)