Россия либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Украина президенти Пётр Порашенконинг қароргоҳига ядро қуроли билан ҳужум қилишни таклиф қилди. Сиёсатчи бундай баёнотни «Россия 1» телеканалининг кўрсатувида қилган.
«Кичкина бомба. Хиросима каби катта эмас, кичкина. Украина президенти Порашенко қароргоҳига … 10 километрга таъсир қилади. Тушуняпсизми?!», — дейди сиёсатчи ўз сўзида.
Кўрсатувнинг бошқа иштирокчилари, шу жумладан Владимир Соловьев Жириновскийнинг фикрига ишончсизлик билан муносабат билдирган.
Изоҳ (0)