Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот бўлими директори ўринбосари Артём Кожин Россия ТИВ АҚШ бошқа давлатларни кичик қувватли ядровий қурол ҳужуми билан шантаж қилишни бошлаши мумкин деб ҳисоблаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Вашингтонда кам кучли ядровий қуролни Америка диктаторлигига қаршилик кўрсатаётган давлатларни шантаж қилиш воситаси деб қаралмоқда», — дейди Кожин.
Шунингдек, АҚШ расмийларининг Қўшма Штатларда Россия томонидан чекланган ядро ҳужуми таҳдидини бартараф этишга мўлжалланган «Трайдент-П» сувости кемасига баллистик ракеталарни жойлаштиришга оид баёнотлари Ғарбнинг ядро қуролини кенгайтиришни оқлашга ва Америка ҳарбий кучларининг бутун дунёга тарқалишини кучайтиришга қаратилган.
Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, АҚШнинг ядровий сиёсатга муносабати ва халқаро қуролларни назорат қилиш тизимини йўқ қилиш «ҳалокатли оқибатларга» олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)