Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифига биноан “Марказий Осиё—Италия” форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Жоржа Мелонининг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги миссияси дастлаб 25—27 апрель кунлари бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Рим папаси Франциск вафоти сабабли кейинга қолдирилганди. Италия бош вазири 28—29 май кунлари расмий ташриф билан Самарқандда бўлди.
Изоҳ (0)