• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиялари ҳам энди алоҳида мурожаат талаб этмасдан тайинланади

    Ўзбекистонда 2025 йил 1 июлдан ногиронлик пенсиялари ҳам алоҳида мурожаат талаб этмасдан, проактив шаклда тайинланади. Бу ҳақда 27 майда имзоланган президент қарорида белгиланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

    Яъни фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади.

    Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинланади.

    Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдори ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисобланади.

    2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.

    Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни ҳам проактив усулда тайинлаш белгиланган. Бу борада “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш киритилди. Фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади. 

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсияси миқдори

    2025 йил март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ногиронлик пенсияси ва нафақаси олувчилар сони қуйидагича бўлган:

    • I ва II гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчилар: 315 057 нафар (I гуруҳ 38 574 нафар, II гуруҳ 276 483 нафар);
    • 18 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси олувчилар: 171 380 нафар;
    • 18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган болани парваришлаш нафақаси олувчилар: 75 390 нафар.

    Умумий ҳисобда, ногиронлик билан боғлиқ пенсия ва нафақа олувчилар сони 561 827 нафарни ташкил этган.  

    I гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори 1 027 000 сўмни, II гуруҳ ногиронлик нафақаси миқдори 920 000 сўмни ташкил этиб, уларга март ойи учун жами 303,5 млрд сўм пул маблағлари тўлаб берилган. 18 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси миқдори 920 000 сўм бўлиб, март ойи учун 163,6 млрд сўм тўлаб берилган. 18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган болани парваришлаш нафақасини миқдори 745 000 сўм бўлиб, март ойида бу тоифадаги шахсларга 57,6 млрд сўм маблағлар тўлаб берилган.

    2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори ойига 920 000 сўм этиб белгиланган.

    29 май, 16:45   Изоҳ (0)   1012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пенсия#проактив

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Десертга тузланган бодрингли печенье: Голливуд юлдузлари яхши кўрадиган ғайриоддий егуликлар

    Лайфстайл | 31 май, 13:50

    Ўзбекистонда ёзнинг илк кунида ҳарорат қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 31 май, 13:25

    Жеки Чан, Деми Мур ва бошқа жаҳон юлдузларининг асл исмларини биласизми?

    Лайфстайл | 31 май, 12:30

    “Хоҳлаганимни гапираман” дея ички ишлар ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўради (видео)

    Ўзбекистон | 31 май, 11:55

    Яқинларининг қистови билан машҳур ролларга рози бўлган Голливуд актёрлари

    Кино | 31 май, 11:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.