• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Италия етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга тушириш таклиф қилинди

    Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида 29 май куни  Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар фаол сиёсий алмашинувни давом эттиришни қўллаб-қувватлади.Жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтган самарали саммитни ҳисобга олган ҳолда Европа Иттифоқи институтлари билан фаол ҳамкорлик давом эттирилади. Амалий натижаларга эътибор қаратган ҳолда “Марказий Осиё—Италия” саммитини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Савдо соҳасида бизнесга техник кўмак дастурларини кенгайтиришга келишиб олинди. Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун ўзбекистонлик экспортчиларни ўқитиш, Тошкентда қўшма Сертификатлаш марказини ташкил этиш, Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш шулар жумласидан. Давлат раҳбари Италиянинг етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга туширишни таклиф қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хусусий тадбиркорликнинг инновацион лойиҳалари, ўта муҳим минераллар ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, автомобилсозлик учун бутловчи қисмлар, электротехника, энергетика, озиқ-овқат, фармасевтика, қурилиш саноатида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик, чарм, мебелсозлик ва бошқа тармоқлар учун дизайн марказларини ташкил этиш устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

    Бундай лойиҳалар Европа оператори бошқарувида Тошкент вилоятида ташкил этиладиган саноат паркида жойлаштирилиши мумкин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишга тушириш учун қўшма инвестисия жамғармасини ташкил этиш, шунингдек, Италиянинг SACE ва SIMEST давлат агентликларини жалб қилиш масаласи кўриб чиқилади.

    Комплекс “йўл харитаси” асосида қишлоқ хўжалигида илмий-технологик ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Uzum, зайтун, заъфарон, сарсабил етиштириш, агролабораториялар ташкил этиш, биотехнологияларни ривожлантириш ва агросуғуртани жорий қилиш бўйича кооперация истиқболлари қайд этилди.

    Янги лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ҳукуматлараро гуруҳ ишини қайта тиклаш ва унинг йиғилишини бизнес форуми билан бирга ўтказишга келишиб олинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон ва Италия ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтириш доирасида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана ташрифи ва биринчи ҳудудлар форуми доирасида амалий натижаларга эришиш муҳим экани таъкидланди.

    Таълим соҳасида Ўзбекистонда Тушия университети филиалини, Пиза, Тренто, Рома Тре ва Ка-Фоскари университетлари билан икки томонлама диплом дастурларини ишга тушириш режалари қўллаб-қувватланди.

    Ўзбекистонда Италия маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

    Ташриф доирасида меҳнат миграцияси соҳада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган битим имзолангани мамнуният билан қайд этилди. Учрашув якунида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комплекс “йўл харитаси”ни тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Италия бош вазиринининг Самарқандга ташрифи

    Италия бош вазири Жоржа Мелони  Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 28 май куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.  Самарқанд халқаро аэропортида бош вазирни Ўзбекистон етакчиси кутиб олди. Сўнг давлат раҳбарлари Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида, Silk Road Samarkand халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғида бўлди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.

    29 май куни Италия бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

    Ўзбекистон—Италия ҳамкорлиги

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми, шу жумладан етказиб берилаётган маҳсулотлар турининг кенгайгани ҳисобига қарийб 3 баробар ошди. Қўшма корхона ва лойиҳалар сони икки баробар кўпайди. Италиянинг етакчи компаниялари билан металлургия, электротехника, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли кооперация йўлга қўйилган.

    Ўзбекистон делегацияси Венециядаги биенналеда фаол иштирок этди, Флоренсияда кўргазма ўтказилди. Ўтган йил декабрь ойида Рим ва Виарежо шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди.

    Ўзбекистонда Турин ва Пиза университетларининг филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Апрель ойида ректорларнинг иккинчи форуми самарали ўтди.

    29 май, 13:56   Изоҳ (0)   671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жоржа Мелони#Шавкат Мирзиёев#Италия—Ўзбекистон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Италияга боради

    07.06.2023, 08:46

    Шавкат Мирзиёев Италия бош вазири билан музокара ўтказди

    08.06.2023, 22:13

    Шавкат Мирзиёев ва Италия бош вазири стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    08.06.2023, 22:35

    Италия Ўзбекистонга энергетика лойиҳалари учун 2,2 млрд евродан ортиқ маблағ ажратади

    09.06.2023, 15:14

    Шавкат Мирзиёев Италия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди (фото) 

    09.06.2023, 18:28

    “Бир макон, бир йўл” имкониятми ёки тузоқ?

    21.10.2023, 19:25

    Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди 

    11 январ, 17:30

    “Яшил” иқтисодиёт, энергетика манбалари, иқлим ўзгариши: Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нималар ҳақида гапирди?

    14 январ, 16:54

    Миллиардерлар, хорижлик меҳмонлар ва собиқ президентлар: Трампнинг инаугурациясида кимлар қатнашади? 

    16 январ, 23:30

    Трампнинг инаугурация зиёфатида қандай таомлар тортилади? 

    20 январ, 21:55

    FT: Европа давлатлари Украинага қўшин юбориш борасида тортишди 

    18 феврал, 16:30

    Янги Рим папаси Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

    19 май, 10:00

    Зеленский Путинга қўнғироқдан аввал Трампдан нимани сўрагани очиқланди

    20 май, 10:58

    Рим папаси Россия ва Украина музокараларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди

    21 май, 18:20

    Италия бош вазири Самарқандга келади 

    26 май, 09:55

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

    28 май, 18:51

    Италия бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    28 май, 22:36

    Жоржа Мелони Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Регистон ансамбли ва “Боқий шаҳар” мажмуаси билан танишди (фото)

    28 май, 23:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40

    “Ўзбекистон қўшни давлатлар билан урушга киришиши мумкин эди” – Абдулазиз Комилов

    Ўзбекистон | 30 май, 23:30

    АҚШ Олий суди Трампга 500 минг муҳожирни мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат берди

    Дунё | 30 май, 23:25

    Непалда ўн минглаб намойишчилар монархияни тиклашни талаб қилмоқда 

    Дунё | 30 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 май, 22:55

    Тошкент вилоятида светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаган ҳайдовчининг машинасидан гиёҳванд модда топилди

    Ўзбекистон | 30 май, 22:40

    Сурхондарёдаги 5 та “дом”да 1,5 млрд сўмлик газдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 30 май, 22:30

    Франция президенти Исроилга қарши сиёсат юритишда айбланди

    Дунё | 30 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.