• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Си Цзиньпин билан музокара ўтказди

    Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин 17 июнь куни Қозоғистонда музокара ўтказиб, икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбарлари кейинги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилганини қайд этди.

    Камбағалликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон стратегик темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлигини ҳам қайд этди. Таълим, фан, туризм ва маданият, кадрлар тайёрлаш ҳамда хитой тилини ўрганиш соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. БМТ, ШҲТ, “Марказий Осиё— Хитой” формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мувофиқлашув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

    Якунда етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисида баённома имзолангани эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан “Марказий Осиё—Хитой” иккинчи саммитида иштирок этиш учун Олмаотага келганди. Бўлажак тадбирда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

    Ўзбекистон—Хитой муносабатлари

    Ўзбекистон президентининг 2024 йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар амалга оширилмоқда. Барча даражаларда алоқалар ва алмашинувлар сезиларли фаоллашган. Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти йўлга қўйилди. Жорий йил июнь ойи бошида Самарқанд шаҳрида иккинчи Ҳудудлар форуми муваффақиятли ўтказилди.

    Савдо-иқтисодий ва молиявий-инвестицион ҳамкорлик ривожланмоқда. 2024 йилда товар айирбошлаш 14 миллиард долларга етди. Инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда қўшма технопарклар ва махсус индустриал зоналар фаолият юритмоқда, BYD электромобилларини ишлаб чиқариш кенгаймоқда.

    “Яшил” энергетика, нефть-газ, кимё, фармацевтика, металлургия, тоғ-кон, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қурилиш тармоқларида ҳамда логистика, “ақлли” қишлоқ хўжалиги, сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳаларида истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

    Хитойнинг етакчи молия институтлари билан ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. “Ипак йўли” жамғармаси билан инвестиция платформасини кенгайтириш режалаштирилган. Хитой Эксимбанки иштирокида Тошкентда Олимпия шаҳарчаси қурилиши якунланмоқда. Тошкент шаҳрида ушбу банкнинг минтақавий филиали очилди.

    Ўзбекистонда Хитойнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университетининг филиали фаолият кўрсатмоқда, Урганч университети негизида Пекин университети билан ҳамкорликда Халқаро математика маркази ташкил этилган. Ўтган йили Конфусий институти фаолиятининг 20 йиллиги нишонланди, Хитойнинг Лу Бан устахонаси профессионал таълим тизими жорий этилмоқда.

    Келгуси йилда икки мамлакатда маданият ва санъат ҳафталикларини ўтказиш режалаштирилган.

    17 июн, 14:21   Изоҳ (0)   846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев#Си Цзиньпин#Ўзбекистон—Хитой

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Татаристоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    24.10.2024, 08:20

    “Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди” — Шавкат Мирзиёев 

    24.10.2024, 16:18

    “Жаҳон иқтисодиёти ва савдосининг парчаланиб бораётгани тенгсизлик, технологик узилишлар ва протекционизмни кучайтирмоқда” — Ўзбекистон президенти

    24.10.2024, 17:13

    Ханой шаҳрида 2025 йили Ўзбекистон — Вьетнам бизнес форуми ва саноат кўргазмаси ўтказилади

    24.10.2024, 17:20

    Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилиши кутилмоқда

    05.11.2024, 19:33

    “Бу чинакам тарихий воқеа”. Шавкат Мирзиёев Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бошлангани ҳақида

    27.12.2024, 14:29

    Янги йил байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига халқаро ҳамкорлардан қутловлар келмоқда

    31.12.2024, 17:20

    Янги йил муносабати билан Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    3 январ, 16:30

    Хитойда зилзила қурбонлари сони 120 кишидан ошиб кетди

    8 январ, 09:56

    Си Цзиньпин 9 май куни Москвадаги парадда қатнашади

    10 феврал, 12:15

    Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклади

    21 март, 15:55

    Тожикистон ҳарбийлари Москвадаги Ғалаба парадида қатнашади

    14 апрел, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Москвада бир қатор давлатлар раҳбарлари билан норасмий учрашувлар ўтказди

    9 май, 13:15

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди (фото)

    9 май, 15:57

    “Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт” — Шавкат Мирзиёев  

    16 июн, 10:52

    Ўзбекистондаги 15 та туман ҳокими ишдан олиниши мумкин

    16 июн, 12:12

    Ўзбекистонда ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

    16 июн, 12:21

    “Улар фақат жарима ёзиш учун ишлаяпти” — президент йўллардаги камералар ҳақида гапирди

    16 июн, 12:27

    Шавкат Мирзиёев “яшил” ҳудуд ва болалар ўйингоҳлари қурилиш учун бериб юборилаётганини танқид қилди

    16 июн, 13:18

    Ўзбекистонда 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

    16 июн, 13:23

    Ўзбекистон туманларида бошқарув тизими ўзгаради

    16 июн, 15:51

    “Бугун туғилган муаммони кейинги кунга ўтказишга йўл қўйилмайди” — Президент селекторида айтилган 10 та муҳим масала

    16 июн, 17:37

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади

    16 июн, 19:54

    “Дўстлик” метро бекатидан Янги Тошкент шаҳригача метро йўли қурилади

    16 июн, 21:43

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    16 июн, 23:00

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

    17 июн, 09:54
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон украиналик болаларга 2 мингта ўқув қуроллари тўпламини совға қилди (фото)

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:10

    Фарзандларини бегона кўзлардан асрайдиган Голливуд юлдузлари

    Кино | 17 июн, 20:55

    Баҳромжон Аълоев Эрон ва Исроилнинг Ўзбекистондаги элчилари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 20:40

    Рамос беш йилдан сўнг Мбаппе 4-5 та “Олтин тўп”га эга бўлишини айтди

    Спорт | 17 июн, 20:30

    “Мулкдор ноқонуний эшик очишга уринган”. Янгиҳаётдаги “дом”ларнинг сифатсизлиги айтилгач, масъул ташкилот вазиятга аниқлик киритди

    Ўзбекистон | 17 июн, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.