Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қарор билан Ўзбекистонда 6 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 май, чоршанбага тўғри келганини маълум қилди.
2024 йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланганди.
Изоҳ (0)