Тошкент метрополитени Қурбон ҳайити куни ўз фаолиятини одатдагидан 2 соат олдин бошлайди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар қилди.
16 июнь куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, метрополитен тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.
Қурбон ҳайити куни барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.
Изоҳ (0)