Қозоғистонда Қурбон ҳайити учун қурбонликни онлайн амалга ошириш имконияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда мамлакат бош муфтийси Науризбай Қожи Таганули маълумот берди.
Маълум қилинишича, kurban2024.kz сайти орқали хайрли ишни амалга ошириш мумкин. Сайт 18 июнгача фаолият юритади, унда қурбонлик қилинадиган ҳайвон гўшти учун тўлов қилинади. Бир ёшли қўчқорнинг нархи 70 минг тенгедан бошланади. Йирик шохли қорамоллар — отлар, сигирлар, туялар — 350 дан 600 минггача баҳоланган. Агар бу қимматлик қилса, ҳайвоннинг етти қисмидан фақат биттаси учун тўлов қилиш мумкин.
Худди шу сайт орқали гўшт олиш учун мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Бунинг учун ҳақиқатан ҳам ёрдамга муҳтожлик тўғрисидаги гувоҳнома илова қилиниши керак.
Изоҳ (0)