• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Чинакам матонат эгаси, Гиннеслари рекорди китобига киритилган Оксана Чусовитина

    Спорт оламининг чинакам афсонаси, ўзбек гимнастикасининг фахри — Оксана Чусовитина 50 ёшни қаршилади. Саккиз марта ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, Гиннеслари рекорди китобига киритилган ушбу гимнастикачи 1975 йилнинг 19 июнида Бухоро вилоятида туғилган.

    Foto: MatchTV
    Фото: МаtchTV

    У 1991 йилдан бошлаб халқаро спорт майдонларида собиқ СССР таркибида иштирок этишни бошлаган. 1992 йилда Барселонада бўлиб ўтган Олимпиадада МДҲ номидан қатнашиб, жамоавий баҳсларда олтин медал қўлга киритган. Ўшанда у атиги 17 ёшда эди.

    Чидамлилик, фидойилик ва садоқат тимсоли

    Чусовитинанинг спортдаги узоқ фаолияти — нафақат жисмоний тайёргарлик, балки мустаҳкам иродаси, меҳнатсеварлиги ва спортга бўлган чексиз муҳаббати натижасидир. У фаолияти давомида Ўзбекистон, Германия ва СССР терма жамоалари сафида қатнашиб, кўплаб медалларни қўлга киритган. Унинг ноёб сакраш техникаси, аниқлиги ва нафис ҳаракатлари бугунги кунда ҳам ёш спортчилар учун ибрат бўлиб қолмоқда.

    У 2000 йил Сидней Олимпиадасидан кейин спорт фаолиятини якунлаши мумкин эди.  Чунинг Оксананинг ўғли Алишерга лейкемия (оққон) ташхиси қўйилади. 2002 йилда уни даволаш мақсадида Германияга кўчиб ўтади. Унинг турмуш ўртоғи, юнон-рум кураши бўйича чемпион Баҳодир Қурбонов эса спортдаги фаолиятини тўхтатади.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Алишернинг даволанишига “Кёльн” спорт клуби ёрдам қўлини чўзади. Оксана Германияда машғулотларни давом эттиради ва 2008 йилги Пекин Олимпиадасида Германия терма жамоаси сафида кумуш медал қўлга киритади.

    Foto: Lenta
    Фото: Лента

    Ўша даврни эслаб, Оксана шундай дейди:

    “Алишер ўшанда атиги 3 ёшда эди. Касаллик қаердан чиққани номаълум. Кўпчилик ўғлимни даволатиш учун машғулотларни давом эттирдим деб ўйлайди. Аслида эса мен спорт билан шуғулланмасам, руҳий жиҳатдан чидаб бўлмасди. Шифохонадаги болалар кўзларига қараш оғир эди. Спорт мени бир оз бўлса-да чалғитди.”

    Жароҳатлар, қайтишлар ва янги умидлар

    2008 йилдан кейин Оксана бир неча оғир жароҳат олди, операциялар ўтказди, лекин спортни тарк этмади. 2012 йил Лондонда, 2016 йил Рио-де-Жанейрода, 2021 йил Токиода бўлиб ўтган Олимпиадаларда қатнашди. Токио Олимпиадасига йўлланмани 45 ёшида қўлга киритиб, яна бир тарих яратди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    “Бу қандай сир?” деган саволларга Оксана оддий жавоб беради:

    “Ҳеч қандай сир йўқ. Ҳеч ким бу қадар узоқ вақт давомида гимнастикада қолишни хоҳламаган, холос. Мен ҳар куни ўзимга мақсад қўяман. Мени ҳеч ким мажбурламайди. Бу — чин дилдан бўлган қизиқиш.”

    2024 йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтган саралаш мусобақалари олдидан жароҳат олиб, Париж Олимпиадасида иштирок эта олмайдиган бўлди. Оксана бу ҳолатни афсус билан тилга олди:

    “Жуда катта тайёргарлик кўргандим, ўзимга ишонгандим. Афсуски, жароҳат мени тўхтатди.”

    Лос-Анжелес сари!

    Чусовитина 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашишни ният қилган. 2023 йил кузида Россияда ўтган мусобақада ғолиб бўлиб, бу мақсад сари яна бир қадам ташлади:

    “Авваламбор, 2026 йил Осиё ўйинларида иштирок этишни истайман. Кейин ҳолатимга қараб қарор қиламан. Агар ўзимни яхши ҳис қилсам, Олимпиадага йўлланма олиш учун ҳаракат қиламан.”

    Мукофот ва эътирофлар

    Бугунги кунда Оксана Чусовитина — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган.

    Статистика ва ютуқлар

    • 1992 йил — Олимпия чемпиони (МДҲ таркибида)
    • 2008 йил — Олимпия ўйинлари вице-чемпиони (Германия)
    • 3 карра жаҳон чемпиони
    • 8 карра Олимпия иштирокчиси — Гиннес рекордчиси
    • Европа чемпионати ғолиби (2008)
    • Жаҳон чемпионатларида 8 та кумуш ва бронза медали
    • Жаҳон кубоги ғолиби (2022 йил, таяниб сакраш).

    50 ёшда бўлишига қарамай, Оксана Чусовитина спортга бўлган муҳаббат, фидойилик ва чидамлиликнинг тирик тимсолидир. У нафақат ўзбек спортининг фахри, балки бутун дунё спорти тарихида ўчмас из қолдирган афсонадир.

    20 июн, 16:26   Изоҳ (0)   817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Оксана Чусовитина#Рио-2016#Германия#Ўзбекистон#СССР#Гимнастика

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оксана Чусовитина фаолиятидаги еттинчи Олимпиадада қатнашиш учун муҳим қадам ташлади

    28.10.2015, 16:07

    Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар жамоавий баҳсларда Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма олди

    23.04.2016, 12:58

    Етти карра олимпиадачи. Оксана Чусовитина қандай қилиб 40 ёшида ҳам фаолиятини давом эттирмоқда?

    29.04.2016, 19:28

    Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилди

    15.08.2016, 14:12

    Оксана Чусовитина ва бошқалар: Риодан севги саломи (фото)

    16.08.2016, 17:09

    Оксана Чусовитина: Токио–2020 Олимпиадасида медаль оламан

    19.08.2016, 16:32

    Етти карра олимпиадачи Оксана Чусовитинага Malibu автомобили совға қилинди

    31.08.2016, 18:03

    Оксана Чусовитина кетма-кет 7 Олимпиадада иштирок этган гимнастикачи аёл сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига расман киритилди

    12.12.2016, 10:22

    Портлаш хавфи туфайли Нью-Йоркда шошилинч қўнган самолёт бортида Оксана Чусовитина бўлгани маълум қилинди

    13.12.2016, 16:46

    Ўзбек спортининг 2016 йилда ёдда қолган 16 лаҳзаси

    30.12.2016, 15:08

    Токио—2020 Олимпиадаси йўлланмасига эга чиққан ўзбекистонлик спортчилар якуний рўйхати маълум бўлди. Спорт турлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди

    10.07.2021, 18:01

    Олимпиадада Ўзбекистон байроқдори бўладиган илк аёл, яна легионерга айланган Сардор Рашидов ва «Ювентус»да қолишга қарор қилган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликла...

    17.07.2021, 20:41

    Токио—2020 Олимпиадаси очилиш маросимига бир кун қолганда Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарди

    23.07.2021, 11:07

    Ибрагимовдан Жалоловгача. Ўзбекистоннинг Олимпиадалардаги байроқдорлари кимлар бўлган?

    23.07.2021, 20:49

    Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ва Ўзбекистон байроқдори Нигора Турсунқулова турмуш қуради

    06.08.2021, 19:18

    “Дарё” дайжести: 5 мартнинг энг муҳим хабарлари

    05.03.2024, 22:15

    “Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги дебюти барчамиз учун жуда муҳим” — Диёр Холматов

    17.04.2024, 13:22

    Uzbekistan’s club журналининг 2-сонида ўзбекистонликлар образи орқали энг актуал трендлар ҳақида сўз юритилади

    22.04.2024, 13:18

    Париж армонга айланди — Оксана Чусовитина жароҳат сабаб Тошкентдаги лицензион турнирда қатнашмайди

    23.05.2024, 15:08

    Оксана Чусовитина 2028 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишни режалаштирмоқда

    07.06.2024, 12:30

    Атланта—1996. Ўзбекистоннинг ёзги Олимпия ўйинларидаги дебюти тарихи

    23.07.2024, 21:54

    Париж Олимпиадаси совриндорлари ва мураббийларига фахрий унвон ва орденларни топшириш маросими — суратларда

    28.08.2024, 15:59

    Ўзбекистон таркибида 2 ва ундан ортиқ Олимпиада медалига эга чиққан спортчилар

    28.08.2024, 17:10

    Тошкентда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар иштирокида халқаро форум ўтказилди

    27.09.2024, 13:01

    Чусовитина: “Мени 2028 йилги Олимпиадада кўрасизлар деган умиддаман”

    21.10.2024, 12:00

    49 ёшли Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида ғолиб бўлди

    8 март, 18:07

    Чемпионга Чемпион

    18 март, 12:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг долларга сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:35

    Путин учинчи жаҳон уруши бошланиши хавфи уни ташвишга солаётганини билдирди (видео)

    Дунё | 20 июн, 22:20

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 20 июн, 22:15

    Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон бўйлаб биринчи юк ташуви 8 кунда етиб борди

    Ўзбекистон | 20 июн, 22:05

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида

    Футбол | 20 июн, 22:03

    Ўзбекистонлик олимлар қовуннинг янги навларини яратмоқда 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:45

    Эндиликда давлат хизматчиларига ойлик маошининг 30 фоизгача интизомий жазо қўлланилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:30

    Ўзбекистонлик вояга етмаган ака-ука хорижда қаровсиз қолдирилгани аниқланди 

    Ўзбекистон | 20 июн, 21:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.