Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина спортдаги фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Фаолиятимни якунламайман, машғулотларни давом эттираман», — дея таъкидлади спортчи Рио ўйинларидаги финал чиқишларини якунлагач. Гимнастиканинг таянч сакраш баҳсларида Чусовитина 14,833 балл тўплаб, саккиз қатнашчи орасида еттинчи ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида, 41 ёшли гимнастикачи учун мазкур Олимпиада фаолиятидаги еттинчиси бўлди. Турли йилларда у собиқ Иттифоқ, МДҲ, Германия ва Ўзбекистон байроғи остида мусобақаларда иштирок этган.
Изоҳ (0)