• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Абдуқодир Ҳусанов АПЛда ўйнаш учун талабларга жавоб берадими? Мутахассис жавоб берди

    Футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов АПЛда ўйнаши учун талабларга жавоб бера олиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Унинг фикрича, Англия чемпионатида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун футболчи баъзи мезонларга кўра баҳоланади.

    Мисол учун, FIFA рейтингида 31 дан 50 гача бўлган терма жамоа ўйинларида 70% ёки ундан кўпроқ ўйин вақтига эга бўлиш. Аммо Ўзбекистон термаси ТОП-50 га кирмагани боис, ўзбекистонлик футболчилар бир неча мезонлар йиғиндисидан келиб чиқиб, 15 очко тўплашлари керак.

    10 дан 14 гача ёки ундан ҳам камроқ балл тўплаш орқали ҳам Премьер Лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш вариантлари мавжуд. Аммо унда клуб махсус комиссия кўриб чиқиши учун ариза топшириши керак бўлади. Бунда, масалан, футболчи алоҳида ҳолатларда 15 очко тўплаган бўларди, деб исботлаш керак. Истисно сифатида ариза беришнинг яна бир варианти спортчининг “ёш футболчи” сифатида эътироф этилишидир. Жорий мавсум учун ушбу тоифага 2003 йил 1 январдан олдин туғилган футболчилар киради. Яъни, 2004 йилнинг 29 февралида туғилган Абдуқодир Ҳусанов яна бир ярим мавсум олий лигада ёш саналади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Эҳтимол, унга истисно сифатида ариза керак эмасдир. Унинг турли мезонларни ҳисобга олган ҳолда олиши мумкин бўлган очколарини ҳисоблаб чиқамиз.

    1. Миллий терма жамоа ўйинлари

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда ТОП-50 га кирмагани учун ўзбекистонлик футболчи олиши мумкин бўлган максимал 2 очко. Бунда у шу вақтга қадар икки йил давомида майдонда камида 90% ўйин вақтида қатнашган бўлиши керак. 80—89% учун 1 балл беради. Ҳусановнинг кўрсаткичи ҳамон 80 фоиздан паст, шунинг учун у терма жамоа ўйинлари учун очко ололмайди.

    Фото: Getty Images

    2. Маҳаллий чемпионатдаги дақиқалар

    Дунёдаги барча лигалар 6 тоифага бўлинган. Ҳусанов тўп сурадиган Лига 1 биринчи тоифага киради. Таққослаш учун Ўзбекистон Суперлигаси олтинчи тоифадан жой олган.

    Суперлигада дақиқалар олиб келиши мумкин бўлган максимал очко— 2. Агар ўйинчи Франция чемпионати ўйинларида камида 90% ўйнаса, у 12 очко олади. Бундай ҳолда, дақиқалар ариза берилган кундан бошлаб 12 ой давомида ҳисобланади.

    Жорий йилнинг январь ойидан буён ўтказилган ўйинларни ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозир Ҳусанов 1-лигадаги ўйинларнинг 55 фоизида майдонда ҳаракатланди. Бу натижа унга 8 очко беради.

    Фото: Getty Images

    3. Қитъадаги клуб турнирларидаги дақиқалар

    Бу ерда барча турнирлар уч тоифага бўлинган. УЕФА Чемпионлар Лигаси биринчи, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси иккинчи, барча Осиё турнирлари учинчи ўринда.

    Осиёда ўйнашда тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 2. Биринчи тоифадаги ўйин вақти камида 90% бўлса, 10 балл берилади.

    Ҳусанов 2023—24 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида “Ланс” билан иккита ўйин ўтказган. Ўша ўйинлар ҳали ҳам 12 ойлик даврга тўғри келади. Аммо Абдуқодир ўйин вақтининг 30 фоиздан камида қатнашгани учун ҳеч қандай очко ололмайди.

    Ҳимоячи 2024—2025 йилги Европа Лигаси саралаш босқичидаги иккита ўйинда қатнашди. Ҳусанов ўйиннинг 60% вақти давомида ҳаракат қилди, бу эса унга 2 балл тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    4. Жамоанинг ички чемпионатдаги ўрни

    Агар футболчи ички чемпионатнинг камида битта ўйинида рўйхатдан ўтган ёки мамлакат кубогида ўйин вақтининг камида 1 фоизини майдонда ўтказган бўлса, жамоа қандай ўйнаганига қараб очколар берилади.

    Биринчи тоифадаги чемпионат 6 очко беради. Ўзбекистон чемпиони унвони футболчига 1 очко тақдим этади. Дарвоқе, Суперлигага ўтган Про Лига жамоаси футболчилари ҳам шунча очко олади.

    Ҳусанов “Ланс” билан бирга Франция чемпионлигига эришмади, лекин Европа Лигасига йўлланма олди. Бу унга 2 очко беради.

    5. Клубнинг қитъада турнирларидаги самарали иштироки

    Агар “Ланс” ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида гуруҳидан чиққанида, Ҳусанов 7 очкога эга бўлиши мумкин эди. “Ланс” бу мавсумда Европа Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олганида ҳам, Ҳусанов 2 очко олган бўларди. Лекин, афсуски, Абдуқодир бу мезон бўйича ҳеч қандай очко тўпламайди.

    Дарвоқе, ўтган мавсумда ОФК кубогининг ҳудудлараро финалига чиқиш “Абдиш-Ота” футболчиларига 1 очко келтирганди.

    Фото: Getty Images

    6. Ҳозирги чемпионатнинг даражаси

    Бу ерда ҳамма нарса оддий. Биринчи тоифа учун — 12 балл, олтинчи — 2 балл.

    Лига 1, юқорида таъкидланганидек, биринчи тоифада. Яъни, Ҳусанов бу тоифада 12 очко жамғарган.

    “Шундай қилиб, Ҳусановнинг жами тўплаган очкоси:

    • Миллий терма жамоа учун — 0;
    • Лига 1 да ўйнаган вақти учун — 8;
    • Европа Лигасидаги дақиқалар учун — 2;
    • Европа Лигасига йўлланма учун —2;
    • Клубнинг қитъада турнирларидаги самарали иштироки —0;
    • Лига 1 даги ўйинлардаги иштироки учун — 12.

    Жами: 24 очко. Ҳеч қандай истисносиз Абдуқодир Ҳусановнинг очколари Премьер Лигадаги жамоалардан бирида ҳаракатланиши учун етарли”, дея хулоса қилди футбол мутахассиси.

    Аввалроқ Абдуқодир Ҳусановга “Арсенал” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида маълумот берилганди.

    23.10.2024, 14:43   Изоҳ (0)   34212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Абдуқодир Ҳусанов#Алишер Никимбаев#Ўзбекистон терма жамоаси#«Арсенал»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдуқодир Ҳусанов Ямал ва Беллингем билан биргаликда рамзий жамоадан ўрин олди

    04.10.2024, 14:47

    Лига 1. Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Ланс” дуранг қайд этди

    07.10.2024, 09:57

    Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи икки баробарга ўсди

    07.10.2024, 16:49

    Асосий ҳимоячисиз қолган Эрон бош мураббийсиз Ўзбекистонга қарши: футболчиларимиз қора анъанага чек қўя оладими?

    09.10.2024, 15:37

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади 

    10.10.2024, 21:06

    Эрон билан дуранг қайд этган ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?

    11.10.2024, 09:11

    Машариповга жой топиш учун “қурбон” қилинаётган Файзуллаев. Терма жамоа ҳужум чизиғи нега кучсиз?

    11.10.2024, 15:08

    Муҳим учрашув олдидан: Тошкентда мағлуб бўлмаган БАА гуруҳ етакчиси Ўзбекистонга қарши

    14.10.2024, 15:50

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон БАА устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди 

    15.10.2024, 21:01

    БАА устидан ғалаба қозонган ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?

    16.10.2024, 10:44

    Легионерлар. “Ланс” ва “ЦСКА” ғалаба қозонган баҳсларда ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?

    20.10.2024, 05:51

    АПЛ гранди Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи 

    20.10.2024, 15:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.