• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    “У олтинга ўхшайди, мен уни жуда ҳурмат қиламан”. “Рома”нинг асосий футболчиларидан бирига айланган Элдор Шомуродов ҳақида

    Аргентиналик иқтидорли вингер Матиас Соулэ январда кетишни режалаштирганди. “Рома”да унинг ишлари ўхшамади. Клаудио Ранери жамоа билан кўпроқ машғулот ўтказгани учун Томмазо Балданси афзалроқ эканлигини очиқчасига айтди. Шунингдек, Ранери Матиаснинг ҳам фикрини ўзгартирди: у қолди ва баҳорда А Сериянинг энг яхшиларидан бирига айланди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Клаудио бутун “Рома” билан худди шундай ишни қилди. У келишидан олдин римликлар қуйи лигага тушиб кетмаслик ҳақида ўйларди. Сўнгги тур олдидан эса Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб борилди.

    Ранери сувни шаробга айлантирмайди. Лекин бундан озгина осони ҳам унинг қўлидан келадигандек. Биз унинг ҳар қандай вазиятни тубдан ўзгартира олишига етарлича баҳо бермаётганга ўхшаймиз.

    Элдор Шомуродов — ҳам шахсий, ҳам жамоавий даражада бу ўзгаришнинг бир қисми ҳисобланади. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоасининг тарихда биринчи марта Жаҳон Чемпионатига чиқишига катта ёрдам берди. У нафақат клуб, балки терма жамоа сафида ҳам ажойиб голлар урмоқда.

    “Рома”нинг Моуриньо билан ҳамкорлиги Элдорнинг Италиядаги фаолиятини деярли барбод қилганди

    Элдор Италияга пандемиядан кейин борган. У 25 ёшга тўлди, Россияда ўзини яхши кўрсатди ва Ўрта Осиёнинг жуда истиқболли бозорини эканлигини исботлади. “Женоа” анча пул тўлади. Клуб тарихида фақат бир хорижлик форвард ундан қимматроқ эди — Диего Милито.

    Шомуродов ҳали Горан Пандевни енга олмаган Маттиа Дестро, Жанлука Скамакка билан жамоага тушиб қолди. Ва йўқолиб қолмади. Ҳужумчидан меҳнат қилиш, тўпга ўйнаш ва кўп югуриш талаб қилинадиган ўйинларда у энг яхшилардан бири бўлиб чиқди. Элдор дебют мавсумида саккизта гол урди. Рақобат ва клуб мақомини ҳисобга олсак, жуда яхши натижа эди.

    Унга фақат Генуядагина қойил қолишмади. 2021 йилнинг ёзида Шомуродов “Рома”га ўтди. Эдин Жеко кетди, лекин Моуриньо келди — мураббийга қулоқ соладиган ва қаттиқ меҳнатдан қўрқмайдиган ҳужумчи керак эди. Трансфер қиймати 20 миллион эди. Элдор ҳаммасига тайёр эди.

    Орадан икки ҳафта ўтиб, ”Рома” Темми Абраҳам учун 41 миллион тўлади. Ўзбекистонлик футболчининг карьерасида яна ўзгариш бўлди. У Жозе ажратган дақиқалардан жуда унумли фойдаланди (биринчи мавсумида асосий таркибда тушган бешта ўйинида 3+4 натижа), лекин барибир захирада қоларди. Иккинчи йили Элдор деярли ўйнамади. Ундан ҳам ёмони: қишда “Специя”га кўчиб ўтиб,кўзга ташланмай қўйди. Генуяда порлаган тиришқоқлик ва самарадорликни уйғунлаштирган жонкуяр энди йўқдек туюларди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Энди бу тарих. Шомуродов Ўзбекистон терма жамоаси билан мундиалга йўл олди, Рим жамоасининг бир қисмига айланди ва ниҳоят нима юз бергани ҳақида гапирди.

    Унинг Corriere dello Sport нашрига берган интервьюсидан парча: “Мен “Рома”га келганимда ягона ҳужумчи эдим ва асосий таркибдан мунтазам жой оламан деб ўйлагандим, аммо кейин Абраҳамнинг трансфери ҳамда унга тикилган пуллар ҳақида хабарлар тарқалди. Мен бунга ишонгим келмасди. Менга нисбатан адолатсизлик қилингандек туюлди, тушкунликка тушдим. Ўзимга ишониш ўрнига, бошқаларни айбладим. Охир-оқибат, мен ҳаракат қилишни тўхтатдим — бу эса таназзулга олиб келди”.

    Шомуродов ўзгара олди ва Ранерининг “Рома”сида муҳим футболчилардан бирига айланди

    У ерда яна бир гап бор: “Ҳозир мен ўзимни бошқа футболчидек ҳис қиляпман. Ранери мени ҳаётга қайтарди”.

    Элдор Клаудио билан икки йил олдин — “Кальяри”да ижарада бўлганида учрашган. Мураббий унга дарҳол ишонч билдирган. Шомуродов биринчи турданоқ майдонга тушганди. Ҳаммаси ҳам яхши кетмади, жароҳат халақит қилди, аммо ҳужумчи формасини тиклади ва баҳорда яна А Серияда гол ура бошлади.

    Ўтган ёзда у Римга қайтди. Даниэле де Росси уни сўнгги дақиқаларда майдонга туширарди. Иван Юрич эса камроқ ишонарди. Аммо хорват тез орада жамоани тарк этди ва “Рома”га Ранери келди. Бир ойдан сўнг жамоа мағлуб бўлишни тўхтатди. Айнан ўша пайтларда Шомуродов мунтазам равишда захирадан майдонга туша бошлади.

    Баҳорга келиб у тактик деталнинг алмаштириб бўлмайдиган қисмига айланди. Ранери унинг ижрочилигидан ўйин давомида рақибнинг заиф томонларига босим ўтказиш ва уни соддалаштириш учун фойдаланган. Элдор картинага керакли штрихларни киритганди.

    Масалан. “Верона” билан ўйинда ўзбекистонлик футболчи марказий ҳимоя чизиғининг латерал ва чекка қисмлари ўртасида — мураббий заиф деб ҳисоблаган зона орқали кириб борди. Рим дербисида Артём Довбикка жуда яқин жойлашди — “Лацио” шундоққина дарвоза олдига “ётиб олди”, аммо икки баланд бўйли ҳужумчи рақибнинг ёпиқ вазиятига эътибор қаратди. “Ювентус”га қарши ўйинда у 3-4-3 ни 4-4-2 га айлантирди ва марказий ҳимоячиларга босимни оширди; кейинчалик, юриш иш берганда ва “Рома” ўйинни тенглаштирганда, Ранери паст блокка қайтди ва Элдорни ўрта чизиққа туширди — у яна уддалади.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Бунинг устига, Шомуродов ҳар бир дақиқадан максимал даражада фойдаланди: “Ювентус”га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштирди, “Монса”га қарши ўйинда 1+1 ни амалга оширди, “Атлетик”ни мағлуб этди. “Элдор биз учун нима қилгани ва нима бераётгани билан фундаментал аҳамиятга эга, — деди мураббий. — У соатига 100 мил тезликда ҳаракатланиб, борини беради. У олтинга ўхшайди, мен уни жуда ҳурмат қиламан”.

    Элдор мавсумни “Рома”нинг асосий ҳужумчиси сифатида якунлади

    Шомуродов қанчалик фойдали футболчи эканлигини яхшироқ тасаввур қилишингиз учун мана бу маълумотни келтирамиз: Довбик билан илк дақиқалардан бирга ўйнай оласизми, деган савол апрель ойидаги матбуот анжуманларида одатий ҳолга айланди. Италиялик журналистлар бундай ўйинчини захира ўриндиғида қолишини тасаввурига сиғдиришмас эди. Уни илк дақиқалардаёқ майдонда кўришни исташарди.

    Ниҳоят Ранери сукутни бузди ва фикр билдирди: “Йўл-йўлакай пайдо бўлиб, Шомуродов ўйинни бузади. Агар у бошидан ўйнаса-ю, лекин худди шундай ҳисса қўшмаса, менда ўқ узиш учун патрон қолмайди”.

    Аммо кўп ўтмай баҳслар тугади. Шомуродов сўнгги олти турни асосий таркибда ўтказди. Бу ҳам оддий ўйинлар эмасди. “Рома” гарчи ўша пайтда орзу амалга ошмайдигандек туюлган бўлса-да, ҳамон Чемпионлар Лигасига чиқиш ҳақида ўйларди.

    Миланнинг икки жамоаси, “Фиорентина” ва “Аталанта” каби жамоаларга қарши мураккаб ўйинларга яқинлашдик. Ранери Элдорни асосий таркибда туширяптими, демак, шу вариантни маъқул кўрган. Ҳатто, уни жойлаштириш учун схемани ўзгартирган: иккита баланд бўйли ҳужумчи билан ўйнашга ўтди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    “Рома”га якунда бир очко етмай қолганига Шомуродовнинг айби йўқлиги аниқ. Ушбу мураккаб ўйинларнинг дастлабкиси, “Верона”га қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Иккинчисида, “Интер”га қарши баҳсда эса голли узатмани амалга оширди. “Фиорентина”га қарши ўйинда ҳам голга ҳаммуаллифлик қилди.

    2025 йилда Элдор барча турнирларда 5+4 натижа қайд этди (мавсумда эса 7+6) — ҳар 131 дақиқада самарали ҳаракат қилди. Бир вақтнинг ўзида у прессинг самарадорлиги бўйича А Сериянинг энг яхши ҳужумчилари қаторига кирди ва тўққизликлар орасида асосий ёрдамчилар тўртлигига кирди. Фақат Ромелу Лукаку, Матео Ретеги ва Никола Крстовичлар ундан олдинда. Қайд этиб ўтиш керак, юқоридаги уч ҳужумчи майдонда Элдордан кўра кўпроқ дақиқаларга эга бўлган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Римдаги фаолиятини Жозега унчалик керак бўлмаган ҳужумчи сифатида бошлаган Элдор Шомуродов ҳозирга келиб, “Рома”нинг асосий футболчиларидан бирига айланди.

    ***

    Шу билан бирга, Элдор Ўзбекистон терма жамоасига катта ёрдам берди ва жамоа тарихда биринчи марта мундиалга йўл олди! Табиийки, Шомуродов бунда муҳим роллардан бирини бажарди.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 да каттароқ мақсадларни олдига қўйгани аниқ. Бу йўлда эса Элдорга Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва бошқа футболчилар ёрдам беради.

    17 июн, 17:55   Изоҳ (0)   3010
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Элдор Шомуродов#Рома#Ўзбекистон терма жамоаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    Дунё | 17 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 17 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 17 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” “Флуминенсе” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 июн, 23:02

    Бухорода чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:50

    Трамп АҚШ кучлари Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат қилаётганини билдирди 

    Дунё | 17 июн, 22:35

    Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:21

    Андижонда 2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.