• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛда Лондон дербиси, Ла Лига ва Бундеслигада етакчилар тўқнашуви, А Серияда Шомуродов жамоаси «Интер»га қарши. Уик-энднинг марказий ўйинлари

    Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

    АПЛ. Лондон дербисида «Вест Ҳэм» «Челси»га қарши, «Арсенал» Ливерпулда меҳмон бўлади, Ралф Рангник «Манчестер Юнайтед»да дебют қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Вест Ҳэм» — «Челси», 4 декабрь, 17:30

    «Вест Ҳэм» ортда қолган 14 турдан сўнг АПЛ жадвалида 24 очко билан 4-ўринда жойлашган. Ноябрь ойи бошида Дэвид Моес шогирдлари «Ливерпуль» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг «Вулверҳэмптон» ва «Манчестер Сити»га мағлуб бўлди. Декабрь эса «Брайтон»га қарши дуранг натижа билан бошланди. «Вест Ҳэм» АПЛ доирасидаги уй ўйинларида мунтазам равишда гол ўтказиб юбормоқда. Фақатгина «Тоттенҳэм»га қарши 9-турда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

    «Челси» Англия Премьер Лигаси етакчиси. «Кўклар» ҳисобида 14 турдан сўнг 33 очко мавжуд. Ҳафта ўртасида бўлиб ўтган охирги турда «Челси» «Уотфорд» устидан 2:1 ҳисобида қийин ғалабага эришди. Томас Тухель шогирдларининг мағлубиятсиз серияси 12 та ўйинга етди (9 та ғалаба ва 3 та дуранг). Жамоа охирги марта 29 сентябрь куни Чемпионлар Лигасида «Ювентус»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

    Қолган учрашувлар: 

    4 декабрь, шанба

    «Ньюкасл» — «Бёрнли», 20:00

    «Саутҳэмптон» — «Брайтон», 20:00

    «Вулверҳэмптон» — «Ливерпуль», 20:00

    «Уотфорд» — «Манчестер Сити», 22:30

    5 декабрь, якшанба

    «Лидс» — «Брентфорд», 19:00

    «Манчестер Юнайтед» — «Кристал Пэлас», 19:00

    «Тоттенҳэм» — «Норвич», 19:00

    «Астон Вилла» — «Лестер», 21:30

    6 декабрь, душанба

    «Эвертон» — «Арсенал», 01:00

    Ла Лига. «Барселона» «Бетис»ни синовдан ўтказади, турнинг марказий учрашувида «Реал Мадрид» «Реал Сосьедад»га қарши баҳс олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» — «Бетис», 4 декабрь, 20:15

    «Барселона» Ла Лига мусобақа жадвалида 23 очко билан 7-ўринда бормоқда. Охирги турда каталонияликлар «Вильярреал» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳозирча Хави жамоага ўз услубини сингдиришда давом этяпти, испаниялик мутахассис қўл остида «Барселона» мағлубиятга учрамади: 2 та ғалаба ва 1 та дуранг.

    Жамоа Испания чемпионатининг уй учрашувларида 8 ўйиннинг бештасида ғалаба қозонди. «Камп Ноу»даги икки ўйинда гол ўтказиб юбормаган.

    15 ўйиндан сўнг 27 очко жамғарган «Бетис» 5-поғонада жойлашган. Мануэль Пеллегрини жамоаси мавсумнинг биринчи даврасини кўтаринки руҳда ўтказмоқда: охирги 10 турда 7 та ғалабага эришди. Ноябрь ойида Севилья жамоаси «Элче» ва «Леванте»ни мағлуб этди.

    «Бетис» Испания чемпионатининг сўнгги 5 ўйинида 17 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқди.

    «Реал Сосьедад» — «Реал Мадрид», 4 декабрь, 01:00

    «Реал Сосьедад» 15 ўйиндан сўнг Ла Лига жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозир басклар ҳисобида 29 очко мавжуд. Жамоа мусобақа етакчиси «Реал»дан 7 очко орқада, 2-ўриндаги «Атлетико»дан қўшимча кўрсаткичлар эвазига ортда қолмоқда.

    Ўтган турда «Реал Сосьедад» меҳмонда «Эспаньол»га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Унга қадар жамоа кетма-кет 13 турдан буён мағлубият нималигини билмай келаётганди.

    «Реал Сосьедад» Испания чемпионатининг уй ўйинларида бирор марта мағлуб бўлмади (4 ғалаба ва 3 дуранг).

    «Реал Мадрид» — Испания чемпионати етакчиси. «Қироллик клуби» ҳисобида 36 очко мавжуд. Мадридликлар 10 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Ўтган ҳафтада Карло Анчелотти шогирдлари Винисиус Жуниорнинг голи эвазига «Севилья» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Охирги турда эса «Атлетик» таслим этилди. Бу сафар Карим Бенземанинг голи «қаймоқранглилар» жонига оро кирди.

    «Реал» Ла Лиганинг меҳмондаги 8 ўйинининг 6 таси ғалаба қозонди.

    Қолган учрашувлар:

    4 декабрь, шанба

    «Севилья» — «Вильярреал», 18:00

    «Атлетико» — «Мальорка», 22:30

    5 декабрь, якшанба

    «Райо Вальекано» — «Эспаньол», 18:00

    «Элче» — «Кадис», 20:15

    «Леванте» — «Осасуна», 22:30

    «Сельта» — «Валенсия», 01:00

    6 декабрь, душанба

    «Хетафе» — «Атлетик», 01:00

    А Серия. Элдор Шомуродов жамоаси «Интер»га қарши, Шевченко қаршисида жиддий синов: «Женоа» «Ювентус» меҳмони бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Рома» — «Интер», 4 декабрь, 22:00

    «Рома» охирги турда «Болонья»га мағлуб бўлди (0:1), шунда ҳам жамоа 25 очко билан 5-ўринда турибди. Римликлар ҳужумда самарали ўйин намойиш этмоқда — 24 та урилган гол. Ундан ташқари Жозе Моуриньо шогирдлари кам гол ўтказиб юбориш бўйича лигада топ-3 ликка киради — 15 та гол.

    «Интер» билан охирги икки ўйинда «Рома» камида 2 та гол урган. «Рома» таркибида Феликс Афена-Гьян, Гонсало Вильяр, Бриан Кристанте, Лоренцо Пеллегрини ва Леонардо Спинаццола ўйнамайди.

    «Интер» 31 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Нераззурилар» чемпионатдаги энг сермаҳсул жамоа ҳисобланади. Уларнинг ҳисобида 34 та гол мавжуд. Охирги 10 ўйиндан буён миланликлар 2 тадан кам гол урмаяпти.

    Симоне Инзаги шогирдлари А Сериянинг амалдаги чемпиони ва улар очко йўқотмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилади. Маттео Дармиан, Стефан де Врей, Александр Коларов, Андреа Раноккия ва Кристиан Эриксен «Интер»га ёрдам бера олмайди.

    Қолган учрашувлар: 

    4 декабрь, шанба

    «Милан» — «Салернитана», 19:00

    «Наполи» — «Аталанта», 00:45

    5 декабрь, якшанба

    «Болонья» — «Фиорентина», 16:30

    «Специя» — «Сассуоло», 19:00

    «Венеция» — «Верона», 19:00

    «Сампдория» — «Лацио», 22:00

    «Ювентус» — «Женоа», 00:45

    6 декабрь, душанба

    «Эмполи» — «Удинезе», 22:30

    «Кальяри» — «Торино»

    Бундеслига. Германияда етакчилар тўқнашуви: «Боруссия Д» «Бавария»га қарши, «Байер» кучли учликда қолиш учун кураш олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Боруссия Д» — «Бавария», 4 декабрь, 22:30

    Дортмундликлар етакчидан бир очко ортда қолган ҳолда мусобақанинг 2-поғонасидан жой олган. Уларнинг ҳисобида 30 очко бор. «Боруссия Д» охирги 10 турнинг 8 тасида ғалаба қозонди. Бироқ Марко Розе шогирдлари «Боруссия М» ва «Лейпциг»га имкониятни бой берди.

    Сўнгги турда эса «Вольфбург» 3:1 ҳисобида таслим этилди. «Боруссия» сафида узоқ муддатли жароҳатдан сўнг сафга қайтган Эрлинг Ҳоланд ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

    «Бавария» 31 очко билан Бундеслига пешқадами бўлиб турибди. Мюнхенликлар Чемпионлар Лигасидан фарқли равишда Германия чемпионатида бир неча бор мағлуб бўлди. Октябрь ойида сенсацион тарзда «Айнтрах»га имкониятни бой берди, ноябрь ўртасида эса кутилмаганда «Аугсбург» «Бавария»дан 3 очкони тортиб олди.

    Сўнгги турда «Альянц Арена»да «Арминия» 1:0 ҳисобида таслим этилди.

    Қолган учрашувлар:

    4 декабрь, шанба

    «Арминия» — «Кёльн», 19:30

    «Аугсбург» — «Бохум», 19:30

    «Майнц» — «Вольфсбург», 19:30

    «Ҳоффенҳайм» — «Айнтрахт», 19:30

    «Байер» — «Гройтер», 19:30

    5 декабрь, якшанба

    «Штутгарт» — «Герта», 19:30

    «Боруссия М» — «Фрайбург», 21:30

    Лига 1. «ПСЖ» «Ланс» меҳмони бўлади, «Лион» «Бордо» билан баҳс олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ланс» — «ПСЖ», 4 декабрь, 01:00

    Парижликлар 41 очко билан Франция чемпионатида яккапешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Марсель» 12 очко ортда қолмоқда.

    Сўнгги турда «ПСЖ» кутилмаганда «Ницца» билан дуранг ўйнади. Почеттино шогирдлари барча мусобақалардаги охирги 5 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонди, биттасида дуранг натижа қайд этилган бўлса, яна бирида мағлубиятга учради.

    «Ланс» 26 очко билан кучли бешликни якунлаб берган. Жамоа охирги 3 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. «Брест»га қарши ўйинда мағлубият (0:4), «Анжер» (2:2) ва «Клермон»га (2:2) қарши баҳслар дуранг натижа билан якунланди.

    Қолган учрашувлар: 

    4 декабрь, шанба

    «Марсель» — «Брест», 21:00

    «Лилл» — «Труа», 23:00

    5 декабрь, якшанба

    «Сент-Этен» — «Ренн», 17:00

    «Лорян» — «Нант», 19:00

    «Монако» — «Мец», 19:00

    «Реймс» — «Анжер», 19:00

    «Ницца» — «Страсбур», 21:00

    «Бордо» — «Лион», 00:45

    04.12.2021, 09:32   Изоҳ (0)   24950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рингда рақиблар, судда эса ҳукумат билан курашган, спорт тарихидаги энг буюк шахс — Муҳаммад Али

    03.12.2021, 21:14

    АПЛ. 5 та гол урилган ўйинда «Манчестер Юнайтед» «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди, Роналдудан дубль. «Тоттенҳэм» ҳам 3 очколик бўлди

    03.12.2021, 06:28

    Енгилмас боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги, терговга жалб этиладиган Роналду. Ла Лигани кўзлаётган Левандовски ва Кавани. Энг сўнгги спорт янгили...

    02.12.2021, 20:33

    «Олимпик» Тошкентда бўлиб ўтган ўтиш ўйинида «Машъал»ни енгиб, Суперлига йўлланмасига эга бўлди

    02.12.2021, 18:07

    Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

    02.12.2021, 17:04

    «Бу каби хабарлар ўйлаб топилган уйдирма ва бўҳтон бўлиши мумкин». «Навбаҳор» Андрей Канчельскисга таҳдид қилингани билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди

    02.12.2021, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.