• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон — Қирғизистон: қирғизистонлик мухлислар беллашувдан шод, ўзбекистонликлар эса аксинча

    2 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон термасини қабул қилади. Маълумот учун, Қирғизистон терма жамоаси ФИФА рейтингида Ўзбекистондан 34 поғона пастроқда жойлашган.
    • Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 66-поғонани сақлаб қолди

    Фото: Facebook / FFKR.KG

    Фото: Facebook / FFKR.KG
    • Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади

    Ёз фаслининг иккинчи кунида Қирғизистон терма жамоаси Ливанга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши керак эди. Бироқ ливанликлар келишувни бекор қилишни маъқул кўрди. «Қирғизистон билан ўйин омаддан бошқа нарса эмас. Ливан 10 май куни ўйинни бекор қилиб улгурмай, икки кундан кейин бизникилар келишиб улгуришди. Тезкорлик!», — деб ёзди ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Twitter саҳифасида.

    Қирғизистон футбол федерациясининг facebook’даги расмий саҳифаси 13 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида расман маълум қилди. Бу хабар остига қирғизистонлик футбол мухлислари позитив руҳдаги изоҳлар қолдирди.

    «Қойил! Супер-кучли рақиб. Тўплар нисбатидаги фарқ 22:2, уларнинг фойдасига. Биз бир марта ҳам зафар қучмаганмиз», — деб фикр билдирган қирғизистонлик мухлислардан бири.

    «Крестинин ва жамоаси учун жиддий синов. Юзталикка тасодифан кирмаганликларини исботлаш учун ҳам, зафар қучишлари керак. Омад», — деб ёзди бошқа бир мухлис. Бу икки изоҳдан кейин эса ўзбекистонлик футбол мухлиси пайдо бўлиб, қирғизистонлик ишқибозларга шундай мурожаат қилган: — «Биласизларми, ўзбекистонлик футбол мухлислари, жумладан мен ҳам, бу ўйиндан хурсанд эмасмиз. Биз Қирғизистондек кучсиз рақиб танланганидан норозимиз. Ҳисоб йирик бўлиши шубҳасиз. Ўйин ‘Бунёдкор’ стадионида бўлиб ўтади».

    «Яхшиси ўйин Бишкекда бўлиши керак эди. Яхшигина одам йиғиларди. Муҳими, ўйин ТВда намойиш этиларди», — деб ёзилган изоҳга, бошқа бир мухлис шундай жавоб берган: — «Тошкентда майдон яхшироқ».

    «Ливанга қараганда бир бош кучли рақиб. Ўзбек тарафи асосий таркибини туширармикин ёки йўқ, шуниси қизиқ бизга», — дейди фейсбукнинг қирғизистонлик фойдаланувчиси. «Қирғизистон енгиб чиқишига мен тўлиқ ишонаман», — деб умид билдирган бошқа бир мухлис. Изоҳлар орасида «Ишқилиб ўйинни бекор қилишмасинда» — деб ёзилган хавотирли фикрлар ҳам бор.

    Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўйин ҳақида шундай фикр билдирди: — «Умуман олганда, Қирғизистон бу жуда яхши. Кетма-кет ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатиш учун ажойиб имконият бор». Қайд этиш керак, Самвел Бабаян бош мураббийлигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси кетма-кет саккиз беллашувда зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди.

    «Chempionat.asia» сайтига ташриф буюрувчи футбол мухлисларининг ўйин ҳақидаги фикрлари позитивликдан йироқда бўлди. «Биз ҳам хурсандмиз, осмондан тушгандек текин рақиб пайдо бўлганига», — деб ёзган мухлислардан бири.

    «Бизнинг жаҳон чемпионатига чиқишимизни хоҳлашмаяптими, дейман. ЖЧга бораман дейдиган жамоалар Испания, Хорватия, Англия билан ўртоқлик ўйини ўтказяпти, бизникилар эса машҳур бўлган хоккейчилар — Канада, Қирғизистон. Энди навбат Фарер оролларига», — деб ёзган бошқа бир фойдаланувчи.

    Фикрлар орасида «Биз ҳам қачондир ўзимиздан кучли бўлган терма жамоалар билан ўйнаймизми, йўқми?», «Ўзбекистон терма жамоаси бу ўйиндан ҳеч нарса олмайди, Қирғизистон фойдасига ишлайди бу пассив ўртоқлик ўйини», «Темп жуда юқори-ку, Бу ўйин биз учун жуда муҳим! Йигитлар, бўшашманглар, фақат ва фақат ғалаба бизни қониқтиради. Аҳир бу финалга тенг ўйин-ку!», — деб ёзилган изоҳларни ҳам учраштиш мумкин.

    • Жанубий Корея спорт нашрлари ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистонни кучсиз рақиб деб ҳисоблайди

    • ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги мураббийлар Ўзбекистон термасини жиддий рақиб деб ҳисобламайди

    • Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров ЖЧ—2018 йўлида бирлашиш керак деб ҳисоблайди

    Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги рақиблари яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида УЕФА вакилларига қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади.

    29 майАлбания — Қатар

    31 майВьетнам — Сурия

    1 июньИспания — Жанубий Корея

    2 июньМакедония — ЭронЎзбекистон — Қирғизистон

    3 июньТаиланд — СурияХитой — Тринидад ва Тобаго

    5 июньЧехия — Жанубий Корея

    7 июньКанада — ЎзбекистонХитой — Қозоғистон

    14.05.2016, 18:41   Изоҳ (0)   17280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўровнома: Футбол бўйича Испания чемпионатида қайси жамоа ғолиб чиқади?

    14.05.2016, 15:13

    Роналду кетма-кет учинчи марта Forbes журнали версиясига кўра дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди

    12.05.2016, 08:31

    Путин Тунги хоккей лигаси матчида музга тушди

    11.05.2016, 08:26

    Роналду: Одамлар менинг тез тикланишимни унутиб қўйишди

    05.05.2016, 02:57

    Бэйл урган «автогол», баскетболчи Криштиану, Зиданнинг омон қолган шими. «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити» учрашувидан фоторепортаж

    05.05.2016, 02:33

    Сергей Лушчан: Шогирдларимнинг «Лаҳвия»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун раҳмат айтаман

    05.05.2016, 02:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.