• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бошқалар

    Бугунги Ўзбекистон дунёга очилган, муносиб шерик бўла оладиган мамлакатга айланди

    Бугун Тошкентда бошланган халқаро инвестисия форумида 3 мингдан зиёд делегат, шу жумладан, 100 га яқин давлатдан келган меҳмонлар иштирок этаётгани, юзлаб шартномалар ва келишувлар кутилаётгани ҳақида эшитиб ҳайратда қолдим. Шу ўринда ўз мулоҳазаларимни билдиргим келди.

    Мен — зиёли инсонман, тарих фанидан дарс берганман, ҳозирда пенсиядаман. Болаларимни уйли-жойли қилдим, энди невараларим, эвараларим тарбияси ва ҳовлимдаги томорқам билан бандман. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, ортиғини бозорга олиб чиқаман. Энди эса шу маҳсулотларимни европаликлар харид қилаётгани ҳақида эшитиб, янада ҳаяжонга тушдим. Келаси йил қишлоғимизга яқин жойда қайта ишлаш корхонаси қурилиши режалаштириляпти.

    Аслида мен ишламасам ҳам бўлади, аммо бундай яхши пайтда уйда бекор ўтириш мумкинми? Ҳар бир янгиликни диққат билан кузатиб, мамлакатимиздаги тараққиётга ўз ҳиссамни қўшаётганимдан мамнунман.

    Нега шундай деб ўйлаяпман? Чунки менинг ёшим, кўрган-кечирганларим, олдинги даврлар билан таққослашга имкон беради. Қишлоғимиз туман марказидан анча узоқда жойлашган. Ўн йиллар аввал электр тинимсиз ўчар, радио ҳар куни ишламасди. Бутун қишлоқ мамлакатимизда нима бўлаётганини, ҳукуматимиз қайси ишлар билан банд эканини билмасди. Дўстларимдан кўпчилиги “биз томонларга ҳам катта раҳбарларимиз келармикин” деган умид ва армон билан ўтиб кетишди.

    Бироқ бугунги кун – мутлақо бошқача. Қишлоғимиздаги йўллар тузатилди, медпункт очилди, мактаб янгидан қурилди, телефон ва интернет келди. Энди шаҳарга бориш шарт эмас — аксинча, шаҳарликлар бизнинг томонларга дам олишга келишяпти.

    Телевизор доимий ишлаяпти — бу биз учун энг катта хурсандчилик. Қишлоқ халқи дунёдаги янгиликларга қизиқади, гурунг қилишни яхши кўради. Куни кеча телевидениеда эшитдик: Тошкентга 3000 нафар меҳмон келаётган экан. Улар орасида дунёда тан олинган сиёсатчилар, сармоядорлар бор. Улар билан заводлар, электр станциялари, йўллар қуриш, агрокомплекслар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинаётгани бизни ҳайратга солди.

    Бу меҳмонлар Америка, Хитой, Франция, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Япониядан келишяпти. Улар Президентимиз билан мулоқот қиляпти, биргаликда сармоя киритиш, янги ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш ҳақида келишувлар имзолаяпти. Қуриладиган ишлаб чиқариш объектлари эса фақат экспорт учун эмас, ички бозор талабини ҳам қондиришга хизмат қилади.

    Мен тарих фанидан дарс берган инсон сифатида кўп нарсани кўрганман. Лекин бундай кўламдаги ҳаракатлар, дунё давлатлари билан бундай даражада ҳамкорликни биринчи марта гувоҳи бўлмоқдаман. Бундай улкан тадбирларнинг ўтказилиши — юртимизда тинчлик, барқарорлик ва ишончли сармоя муҳити мавжудлигидан дарак беради.

    Сармоядорлар бекорга келмайди. Уларга тинчлик, қонуний кафолатлар, ишончли муҳит керак. Шу жиҳатдан қараганда, бугунги Ўзбекистон дунёга очилган, муносиб шерик бўла оладиган мамлакатга айланди. Буни тан олиш керак.

    Телевизорда кўриб қоламиз — қаерлардадир урушлар, ишсизлик, очлик… Шунда шукр қиламан: "Э, хайриятки, бизда тинчлик бор, раҳбаримиз омон бўлсин!" Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган фаол сиёсат, сармоядорларга берилаётган кафолатлар бугунги муваффақиятлар заминидир.

    Бундай форумлар дунё билан ҳамнафас юртимизнинг янги ривожланиш босқичидир. Телевизордан чиқиб, шундай чақириқ қилгим келади: "Келинглар, дўстлар, биргаликда ишлаймиз, фойда оламиз, уни янги мактаб, касалхона, университетларга йўналтирамиз. Бу ҳаёт — тинчлик ва барқарорлик асосида қурилади."
    Мен ишонаман, давлатимиз раҳбари бошлаган ислоҳотлар нафақат биз, балки қўшни халқларга ҳам янги имкониятлар эшигини очади.

    Миродил Эшмуродов

    10 июн, 16:15   Изоҳ (0)   2078
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон юлдузларининг шов-шувларга сабаб бўлган, бироқ узоққа чўзилмаган севги ҳикоялари 

    4 июн, 14:21

    Бўстонлиқда “Кимё саноати ёш мутахассислари” миллий форуми бўлиб ўтди

    31 май, 21:07

    Шавкат Мирзиёев Остонада стратегик аҳамиятга эга ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда

    30 май, 11:19

    Элдор Арипов: "Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга"

    21 май, 17:03

    Қозоғистонда Чори Аваз ижодига бағишланган адабий-маърифий кеча бўлиб ўтди

    17 май, 12:39

    “Самарқандим” журналининг илк сони нашрдан чиқди

    14 май, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги таътилдан кейин бола тез-тез касал бўлса: фарзандлар иммунитетини ошириш сирлари

    Фарзанд | 15 август, 18:20

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.