Ўзбекистондаги аёл раҳбарлар бошқарувчи кичик корхона ва фирмалар сони маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 611 тага ёки 6,3 фоизга кўп.
2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республикада 372,9 мингта шу турдаги корхоналар фаолият юритаётгани маълум қилинганди. Бу умумий корхона ва ташкилотларнинг 84,3 фоизи дегани.

Аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва фирмаларнинг энг катта қисми, яъни 12 814 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Ундан кейинги ўринларда эса Тошкент вилояти ва Самарқанд турибди.
Ушбу турдаги ташкилотлар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
1.Тошкент шаҳри – 12 814 та;
2.Тошкент вилояти – 5 598 та;
3.Самарқанд вилояти – 3 905 та;
4.Қорақалпоғистон Р. – 2 866 та;
5.Хоразм вилояти – 2 673 та;
6.Сурхондарё вилояти – 2 656 та;
7.Бухоро вилояти – 2 434 та;
8.Фарғона вилояти – 2 035 та;
9.Навоий вилояти – 2 025 та;
10.Қашқадарё вилояти – 1 879 та;
11.Жиззах вилояти – 1 366 та;
12.Сирдарё вилояти – 1 252 та;
13.Андижон вилояти – 1 227 та;
14.Наманган вилояти – 1 130 та.
Изоҳ (0)