Корея Илғор фан ва технологиялар институти олимлари янги авлод технологиясини тақдим этди — “ақлли” ойналар, улар нафақат хона ҳароратини сезиларли даражада пасайтиришга, балки мегаполисларнинг сурункали муаммоларидан бири — сунъий ёруғликка қарши курашишга қодир.

Олимлар жамоаси электр сигналининг буйруғи билан реал вақт режимида ўз хусусиятларини ўзгартириши мумкин бўлган “ақлли” ойна тизимини яратиш орқали ушбу муаммони ҳал қилди.

RECM (Reversible Electrodeposition and Electrochromic Mirror) — “қайтар электр чўктириш ва электрохром кўзгу” қурилмаси технологиянинг асосий элементи бўлди. Бу кўринадиган ёруғлик ва яқин инфрақизил нурланишнинг ўтишини бошқаришга қодир бўлган бир тузилмали тизимдир. Анъанавий шиша пакетлардан фарқли ўлароқ, у ёруғлик, ҳарорат ва ёруғликнинг акс этишини аниқ тартибга солиш имконини беради, шу билан бирга кўчада йўловчилар учун қулайликни таъминлайди.
Илгари “ақлли” ойналар кўпинча металл қопламалар туфайли кўзни қамаштирувчи ёруғликни келтириб чиқарган, аммо ушбу “ақлли” деразани ишлаб чиқишда электрохром материалларни қўллашнинг янги схемаси қўлланилган. Бу ёруғлик пиёдаларнинг кўзларини безовта қилмайдиган, деразаларнинг ўзи эса эстетик ва функсионал кўринишни сақлаб қоладиган эффектга эришиш имконини берди. Натижада, технология нафақат биноларда яшовчилар ва ташриф буюрувчиларга, балки умуман шаҳар ландшафтига ҳам мўлжалланди.
RECM тизими учта режимда ишлайди:
- Шаффоф ҳолатда ойна максимал ёруғлик ва иссиқликни ўтказади — бундай режим совуқ кунлар учун мос келади.
- Махфийлик ва совутиш зарур бўлганда, кўк ранг фаоллашади — у қуёш нурланишининг бир қисмини тўсиб, иссиқлик юкини камайтиради.
- Акс эттирувчи режимда шишада ёруғлик ва иссиқликни қайтарувчи кумуш қатлам ҳосил бўлади, кўк ранг эса ташқаридагилар учун ялтироқликни янада камайтиради.
Технологиянинг самарадорлигини текшириш учун олимлар уйнинг миниатюра макети билан тажриба ўтказдилар. 45 дақиқадан сўнг оддий ойнада ичкаридаги ҳарорат 58,7 градусгача кўтарилди, RECM фаоллаштирилган учинчи режимда эса у 31,5 градусдан ошмади - фарқ деярли 28 даражани ташкил этди. Бу шуни англатадики, янги тизимдан фойдаланиш ҳавони салқинлаштириш талабини кескин камайтириши ва ёз мавсумида электр тармоқларидаги юкламаларни камайтириши мумкин.
Тадқиқот раҳбари, профессор Хон Чхол Муннинг сўзларига кўра, ушбу технология анъанавий “ақлли” ойна ушбу технология шунчаки “ақлли” ойна эмас, чунки у нафақат ёруғликни бошқаришни, балки тўлиқ терморегуляцияни ҳам таъминлайди. Келажакда бундай деразалар нафақат турар-жой биноларига, балки поездлар, автомобиллар ва бошқа шаҳар инфратузилмаси объектларига ҳам ўрнатилиши мумкин.
Уларнинг жорий этилиши шаҳарларда микроиқлимнинг сезиларли даражада яхшиланишини, ёруғлик ифлосланишини камайтиришни ва энергия тежамкорлигини ваъда қилади.
Изоҳ (0)