• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадан Корея ва АҚШгача: Бахтиёр Комиловнинг логистика соҳасидаги фаолият йўли

    “Логистика — бу фақат юк ташиш эмас. Бу жараёнларни оптималлаштириш, муаммоларни ҳал қилиш ва глобал иқтисодиётнинг юрагини бошқариш санъатидир” дейди Ўзбекистоннинг логистика ва таъминот занжири соҳасидаги ёш ва мақсадли мутахассисларидан бири Бахтиёр Комилов.

    Фарғона водийсида туғилиб ўсган Бахтиёрнинг карьера йўли — янги имкониятларни яратиш ва глобал миқёсдаги эътирофга эришиш ҳикоясидир.

    Жанубий Кореядаги юқори сифатли таълим 

    Бахтиёр Комиловнинг таълим йўли Ўзбекистонда бошланиб, чет элда давом этган. У 2016 йилда Жанубий Кореядаги Чоннам миллий ниверситетининг иқтисодиёт ва бизнес бошқарув бўйича бакалаврият дастурига 100 фоиз грант асосида қабул қилинган. Талабалик даврида университетнинг Халқаро талабалар офисидаги фаолияти орқали у кўп миллатли муҳитда ишлаш кўникмаларини ривожлантирди ва халқаро алоқаларни шакллантирди. 

    Шунингдек, Бахтиёр Гвангжу шаҳар маъмурияти билан Кореянинг тиббий туризмини тарғиб қилишда фаол иштирок этди. У чет эллик беморларга ёрдам кўрсатиб, коммуникация ва бошқарув бўйича амалий кўникмалар орттирди. У маҳаллий радиода мунтазам чиқишлар қилиб, жамоатчилик билан ишлаш бўйича малакасини оширди. 

    Кореядаги профессионал юксалиш

    Қаҳрамонимиз 2020 йилда бакалавр дипломини олганидан сўнг ўзи битирган нуфузли университетида MBA (бизнес бошқаруви бўйича магистратура) даражасида ўқишни давом эттириш имтиёзига эга бўлди. Бахтиёрнинг изоҳлаши бўйича, бу дастур унга бизнесни янада чуқурроқ тушунишга ва логистика қандай ишлашини ўрганишга имконият берди.

    MBA ўқиши давомида Бахтиёр Кореянинг DХМ Korea компаниясида халқаро савдо ва логистика бўйича фаолият юритди. У тиббий ускуналарни Европа ва Осиё бозорларига экспорт қилиш жараёнларини бошқариб, компания учун янги ҳамкорлик имкониятларини яратди.

    “Бу ишга киришар эканмиз, ҳақиқий бизнес жараёнларда амалий тажриба тўпладим ва карьерамнинг айнан мана шу босқичи менинг логистикага бўлган қизиқишимни янада кучайтирди”, дейди у. 

    АҚШдаги фаолият

    2022 йилда Бахтиёр АҚШнинг Миссури штатидаги University of Missouri-St. Louis’да икки даражали MBA дастурига ўқишга кириб, таъминот занжири менежменти бўйича сертификатга эга бўлди. Бу ерда у ўқиш билан бирга талабалар учун консалтинг хизматлари кўрсатиб, логистика бўйича билимларини бўлишди. У, шунингдек, талабалар ва профессорлар билан семинарлар ташкил этиб, академик муҳитда фаолият юритди.

    АҚШда икки даражали MBA дастурини тамомлаган Бахтиёр таъминот занжири менежменти соҳасидаги малакасини янада оширди. 2022 йил декабрь ойида у ERP тизимларининг таъминот занжирини мустаҳкамлашдаги аҳамияти ҳақида илмий мақола ёзди. Бу ишида у ERP тизимларининг пандемия каби глобал инқирозлар даврида таъминот занжирини барқарор сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилди ва замонавий технологиялар, масалан, cloud computing, big data ва blockchainнинг ERP тизимларига қўшган ҳиссасини ёритди.

    ERP тизимлари: Логистикада революциялар пойдевори

    ERP (Enterprise Resource Planning) тизимлари — бу корхоналар учун ягона тизимда барча ресурслар ва жараёнларни бошқаришга ёрдам берадиган дастурий ечимлар. Бахтиёрнинг тадқиқотида ERP тизимларининг таъминот занжиридаги асосий функциялари чуқур таҳлил қилинди. ERP тизимлари нафақат жараёнларни марказлаштириш ва ресурсларни бошқаришда, балки реал вақт маълумотлари асосида қарор қабул қилишда ҳам муҳим рол ўйнайди.

    Бахтиёрнинг сўзларига кўра, ERP тизимлари таъминот занжирининг учта асосий оқими – моддий оқим, ахборот оқими ва молиявий оқимни оптималлаштириш орқали корхона самарадорлигини оширади.

    ERP тизимларининг технологик жиҳатларини тадқиқ қилар экан, у СAP С/4HANА, Oracle Fusion Cloud ERP ва Microsoft Dynamics 365 каби тизимларнинг глобал таъминот занжирида қандай қўлланилишини ўрганиб чиқди.

    У ERP тизимларининг рискларни бошқариш, иш фаолиятини соддалаштириш ва таъминот занжири барқарорлигини оширишдаги амалиётларига катта эътибор қаратди.

    Ҳозирги фаолияти ва келажак режалари

    Бахтиёр АҚШнинг ITF Group компаниясининг HaulerHub платформасида менежер лавозимида ҳам фаолият олиб борган. У транспорт компанияларини ушбу платформага интеграциялаш жараёнларини бошқариб, 2000 дан ортиқ транспорт компанияларининг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшган.

    Бу лавозимда у ERP тизимларининг ўзига хос имкониятларини амалда қўллаш орқали таъминот занжирида рақобатбардошликни оширишга ёрдам берган.
    Бахтиёрнинг келажакдаги режалари ҳам ERP тизимлари билан узвий боғлиқ.

    У сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда логистика жараёнларини янада оптималлаштириш учун янги платформа яратиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу инновацион ечим орқали у кичик ва ўрта бизнес корхоналарига операцион самарадорликка эришишда ёрдам беришни мақсад қилган.

    Бахтиёр Комиловнинг муваффақият йўли ва глобал майдондаги таъсири Ўзбекистонда шу соҳани ўрганаётган ёшларига илҳом манбаи бўла олади. Бахтиёр ўзининг логистика ва таъминот занжири соҳасидаги инновацион ёндашувлари ва етакчилик қобилиятлари унга келгусида катта ютуқлар олиб келишига ишонади.

    Саидазиз Аъзамов

    3 январ, 16:24   Изоҳ (0)   3489
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #узбекистанъс cлуб#ўзбекистонлик#талаба

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Uzbekistan’s Club хориждаги талабалар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди

    16.09.2023, 19:29

    “Тошкентга қайтиб борсам, оилам бағрида норин ва патир есам, ўзимни чиндан бахтли ҳисоблайман” – офталмолог Шоҳиста Саидқосимова

    24.03.2024, 20:53

    “Ўзбекистон бозори забт этилди. Энди навбат АҚШга” — узоқ маррани кўзлаган ўзбек тадбиркори ҳикояси

    01.04.2024, 10:41

    O‘zbekistonlik.Podcast: узоқ кутилган лойиҳанинг премьераси бўлиб ўтди

    01.04.2024, 18:02

    Uzbekistan’s club журналининг 2-сонида ўзбекистонликлар образи орқали энг актуал трендлар ҳақида сўз юритилади

    22.04.2024, 13:18

    “Топ университетларга фидойи олимлар керак” — 32 ёшида дунёнинг топ ўнталигидан жой олган профессор Азиза Шаназарова билан суҳбат

    25.04.2024, 13:21

    Ўзбекистонлик.Podcast лойиҳасининг учинчи эпизоди премьераси бўлиб ўтди 

    08.05.2024, 17:57

    Tesla’даги илк ўзбекистонлик оила: хорижда ўқиб, гигант компанияда карьера қилиш сирлари

    18.05.2024, 20:38

    Кўриш учун тавсия: O‘zbekistonlik.Students’нинг навбатдаги эпизоди эълон қилинди

    30.05.2024, 21:25

    “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба” — Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш бўйича катта лойиҳа старт олди

    04.06.2024, 19:27

    “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба”. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мадҳияси тақдим этилади

    25.06.2024, 12:20

    “Майли, юта олмасак ҳам қалбан биргамиз” — Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади

    25.07.2024, 20:25

    “O‘zbekistonlik.Students”: АҚШда таълим олаётган 2 нафар ҳамюртимиз билан суҳбат уюштирилди

    17.08.2024, 11:30

    Тошкентда дунёнинг турли мамлакатларидан келган ўзбекистонликлар иштирокида халқаро форум ўтказилди

    27.09.2024, 13:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Кореяда илк бор туристик курорт очилади

    Дунё | 27 июн, 15:25

    Ҳатто зўравонлик саҳналари бўлса ҳам видеоўйинлар стрессни камайтиради — тадқиқот

    Лайфстайл | 27 июн, 15:05

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    Дунё | 27 июн, 14:55

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.