НАТО Украинани зарур ҳарбий ёрдам билан таъминлашда давом этиши ҳақида альянс бош котиби Марк Рютте 24 июнь куни Гаагадаги матбуот анжуманида маълум қилди. Бу ҳақда Моscоw Times хабар берди.

Котибга кўра, иштирокчи давлатлар Киевга мудофаа эҳтиёжлари учун 35 миллиард евро ажратишга келишиб олган.
“Украинани қўллаб-қувватлашимиз ўзгармас бўлиб қолади. Янги ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, Европа иттифоқчилари ва Канада келгуси йил давомида Украинага 35 миллиард евродан ортиқ қўшимча хавфсизлик ёрдамини тақдим этиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирган”, деди Рютте.
Унинг қўшимча қилишича, бу қарор альянснинг Украинани қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлайди.
“Шунинг учун НАТО иттифоқчилари 2024 йили Вашингтонда Украинанинг альянсга қўшилиши бекор бўлмаслиги ҳақида келишиб олган. Бу бугун ҳам долзарб бўлиб қолмоқда ва саммитдан кейин ҳам долзарб бўлади”, деди бош котиб.
Рютте, шунингдек, АҚШдан ёрдам ҳажми қисқарганига қарамай, альянс Украинани қўллаб-қувватлашда бирдамлигини таъкидлаган.
Альянс раҳбари Москва томонидан давом этаётган таҳдидга алоҳида эътибор қаратган. Россия Федерацияси НАТО учун энг жиддий ва бевосита таҳдид бўлиб қолаётгани ҳамда Москва Шимолий Корея, Эрон, Хитой ва Беларусь ёрдамига таяниб Украинага қарши урушни давом эттираётгани” ҳам таъкидлаб ўтилган.
Изоҳ (0)