Британиялик аёл эрининг хиёнатини ақлли тиш чўткаси ёрдамида фош қилди. Бу ҳақда хусусий детектив Пол Жонс маълум қилди. Унинг мижози гаджет учун иловада оила аъзоларининг тиш тозалаш фаоллиги акс этган ғайриоддий сеансларни пайқаб қолди.

“Вақт ўтиши билан мижоз унинг турмуш ўртоғининг тиш тозалаш тарихи ғайриоддий вақтларда, у ишда бўлиши керак бўлган пайтларда қайд этилганини пайқади. Дастлаб, бу унчалик аҳамиятли эмасдек туюлди, жума кунлари эрталаб тиш тозалангани аёлда дарҳол хавотир уйғотмади. Аммо қонуният аниқ эди. Ҳар ҳафта, бир вақтда бу такрорланган. Табиийки савол туғилади: агар унинг эри бу пайтда ишда бўлиши керак бўлса, қандай қилиб уйда тишларини тозалаши мумкин”, дея бўлишди Жонс.
Маълум бўлишича, эр уч ойдан бери жума кунлари ишламаган экан.
“Ва шу вақт ичида у ишхонадаги ҳамкасби билан ишқий муносабатда бўлиб, уни жума куни, хотини ва болалари уйда бўлмаганида, уйига таклиф қилган. Биз хиёнат матнли хабарлар ёки электрон почта орқали фош бўлади деб ўйлашга мойилмиз, бироқ тиш чўткалари, овозли ёрдамчилар ва бошқа ақлли қурилмалар ҳақиқатни жимгина сақлаши мумкин. Маълумотлар алдамайди. Улар вақт белгисига эга, кўпинча жойлашувга боғланган ва ҳиссиётсиз бўлади. Қурилма кимнингдир соат 9:00 да ишни бошлаши керак бўлган пайтда эрталаб соат 10:48 да тиш ювганини қайд этса, буни изоҳлаб бериш жуда мушкул бўлади”, дея хулоса қилди детектив.
Изоҳ (0)