• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “Шу касбни танлаб, турмушга чиқмаганимдан афсусланаман”. Айсанемхон Юсупова шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди

    Актриса Айсанемхон Юсупова “Аёл қалби” кўрсатувида санъатга кириб келиш сабаблари, онасининг орзуси, машҳурлик ортидаги масъулият, ва ҳаётдаги синовлар ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    Санъатга бўлган муҳаббат Айсанемхон учун оилавий орзуларнинг давомидир. У мотивацияни ҳамон онасидан олишини айтади.

    Аслида онам санъаткор бўлишни орзу қилган, аммо оилада битта қиз бўлгани сабабли рухсат беришмаган. Кичкиналигимдан агар санъат йўналишини танласанг, мен бундан хурсанд бўламан дерди. Фақат сен энг зўри бўлишинг керак, ўртамиёна санъаткор бўлиш жуда қийин деб айтган онам, дейди актриса.

    Унинг айтишича, онаси ҳамиша барча премераларига келади ва таъсирланиб йиғлаб ўтиради. Баъзида танқид ҳам қилади ва ҳали кўп ўрганиши кераклигини доим таъкидлайди. 

    Фото: Instagram

    Санъатга илк қадамдан машҳурликкача

    Айсанемхон мактабни аъло баҳоларга битирган ва юридик коллежга киришга қарор қилган.  Агар киролмаганимда маданият йўналишига топширмоқчи бўлганман. Лекин ўқишга кирганман. Коллежда биринчи курсда ўқиб юрган пайтимда санъатга илк бор қадам қўйганман. Вокалдан 4 йил дарс олганман коллежда ўқиган вақтларимда, дейди у. 

    Биринчи таклиф режиссёр Ҳилол Насимовдан бўлган. Ҳаёт фильмига кастинг ўтказаётганда мени йўлакда кўриб қолганлар. Сўнг қаерда ва қайси йўналишда ўқишимни сўраб, кастингга таклиф қилган. Бу 2017 йил эди.

    Машҳурликка тез эришган актриса бу ҳолатни катта масъулият деб билади.

    Бу менга жуда катта масъулият юклайди. Ишимга янада жиддийроқ қарашимга тўғри келади. Ёшлар менга эргашишини ўйлаб, нотўғри йўналишни кўрсатиб қўймай деб ҳаракат қиламан, таъкидлади актриса.

    Қийин съёмкалар ва ички кураш

    Фото: Instagram

    Актриса кўплаб давлат фильмларида рол ўйнаган, бироқ аксарият ҳолларда унга мураккаб образлар тўғри келади. 

    Ҳар гал қийин съёмкаларга тўғри келиб қоламан. Чунки менга юклатилган рол осон бўлмайди. Балки мен қийинчиликларга очиқ бўлганим учун ҳам шундай съёмкалар дуч келар, дейди актриса.

    Унинг учун энг қийин лойиҳалардан бири “Ўзбек қизи” фильми бўлганини айтди. 

    Фото: Instagram
    Жуда қийналганман. Сўнгги суратга тушиш жараёнларида ҳатто стрессга ҳам тушганман. Суратга олиш жуда узоқ давом этди. Оилам билан бошқа давлатда 2 ой яшадик. Кўп жароҳатлар олганман. Лекин бу орзумдаги роллардан бири эди.
    Фото: Instagram

    Айсанемхон интервьюда ҳаёт унга катта дарс берганини, одамларга ишончи йўқолганини таъкидлади. 

    Муаллимдан кўра ҳаёт жуда зўр дарс бериб қўяркан. Айнан шу жараёндаман. Сиз ишонган одамлар ҳар доим ҳам сиз ўйлагандек бўлиб чиқмас экан. Сизни кичик сирларингизни биладиган яқинларингиз сизга зўр дарс бериб кетаркан. Кейин сергак, эҳтиёткор бўлиб қоларкансиз. Шу сабабли одамларга бўлган ишончим сустроқ, дейди у.

    Актрисанинг шахсий ҳаётга муносабати ҳам кескин. Мен кечирмайман ва кечиб кетаман. Бир марта хиёнат қилган инсон, яна хиёнат қилади, дейди актриса. 

    Айсанемхон ҳар қандай фильмда рол ўйнашга рози бўлавермайди. У учун бир қанча жиҳатлар жуда муҳим. 

    Албатта партнёрларим кимлигини сўрайман. Агар ўзим таниган, билган инсонлар бўлса, рози бўламан. Партнёр масаласи — бу сиз учун 50 фоиз меҳнат дегани. Энг маза қилиб ишлайдиган партнёрларим бу Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Фотиҳ Насимов.
    Фото: Instagram

    Айсанем ва Шоҳруҳ Ҳамдамовнинг партнёрлик ролларидаги ижроларидан сўнг, мухлислар уларни бир-бирига жуда мос экани ҳақида жуда кўп изоҳлар ёзишди. Интервьюда актриса бу мавзуга ҳам тўхталди. 

    “Шоҳруҳ билан анча йиллардан бери дўстмиз. Фильм ва клипларда кўп рол ижро қилганимиз учун мухлислар бизни яхши қабул қилишган.”

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    Санъаткор бўлиш — доимий эътибор ва ғийбатларга сабаб бўлиши аниқ. Айсанемхон бу ҳолатга ҳам хотиржам қарайди.

    Мен танқид, ғийбатлар ким томонидан айтиляпти — шунга қарайман. Мени бошқа шунча ишларим бор, нега мени ёмон кўрадиган инсонлар учун вақт сарфлашим керак? Ахир мени яхши кўрадиган яқинларим, мухлисларим кўп-ку, дейди Айсанем.
    Шу касбни танлаб, турмушга чиқмаганимдан афсусланаман. Лекин мен ҳали яна ижод қилишим керак, юқори чўққиларга чиқишим керак. Агар бўлажак турмуш ўртоғим “Ишингни йиғиштир” деса, ўзимга савол берар эдим: шунча меҳнатим, ота-онамнинг мени ўқитгани — шу инсон учун арзийдими? Агар ҳақиқатда арзийдиган инсон бўлса, ишимни йиғиштирардим, дейди актриса.
    Фото: Instagram

    Айсанемхонни болалик пайтларида жуда кўп ажратишган. Интервьюда актриса болалик хотиралари ҳақида шундай эслайди.

    Мактабда ҳам, боғчада ҳам, ҳатто дугоналарим ҳам мени ажратарди. Аммо сабабини билмайман. Бунга кўникканман. Энг яқин дўстим — онам ва синглим, дейди у. 

    Айсанемхон ёнида суяна оладиган, қалқон бўла оладиган, уни қўллаб-қувватлайдиган ва орзуларига эришишида кўмаклашадиган инсонни орзу қилаётганини айтади. Шунингдек, келажакда академия очишни режалаштираётганини ҳам билдириб ўтган.

    Мен ҳар доим ёшимга нисбатан анча улғайганман. Озми-кўпми қийинчиликларни босиб ўтдим. Ноҳақ туҳматлар бўлгач, одам ўйлаб қоларкан. Атрофга қарасангиз тенгдошларингиз ўйнаб кулиб юради. Мени болалигим ҳам қийинроқ ўтган. Яқинларимнинг қийинчиликлари ҳам бунга сабаб бўлган. Қалбим ақлимга нисбатан ожиз. Кўпинча кўнглимга таяниб иш қилганимда ютқазаман деб ўйлайман. Агар ақлим билан иш қилганимда унақа бўлмасди дейман. Аслида инсон 70 фоиз ақлга, 30 фоиз қалбга таяниши керак, дейди у. 

    Суҳбат якунида эса кўнглини очиб, сўнгги пайтларда кўп йиғлаётганини тан олган. У аслида йиғлоқи эмас, лекин ҳозирги ҳолати уни тез-тез кўз ёш тўкишга олиб келаётганини таъкидлайди.

    23 май, 15:50   Изоҳ (0)   121113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Айсанемхон#Актриса#Кино#Турмуш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу дунёда ғаразсиз севишга Аллоҳдан бошқаси арзимайди”. Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаева билан оиласининг ажрим ёқасига келишига нима сабаб бўлгани ҳақида

    24.07.2023, 12:30

    Instagram: Тошкент кўчаларида “эр излаётган” Марям Тиллаева, рафиқасининг туғилган кунини нишонлаган Илҳом Фармонов, операция қилинган Зоҳид Рисқиев

    25.08.2023, 22:15

    Instagram: Гуласал Абдуллаева онасига Captiva совға қилди, Сўғдиёна Азимова Маккага келин бўлди, Айсанемхон Юсупова янги машинали бўлди

    07.12.2023, 22:15

    Ота-онаси актриса бўлишини истамаган, бировнинг оиласини бузганликда айбланган ва дипломли психолог — Муқаддас Саъдуллаева 33 ёшда (фото, видео)

    11.12.2023, 16:30

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова ва Рухшона янги машинали бўлди, Юлдуз Турдиева бизнес бошлади

    01.02.2024, 21:38

    Instagram: Ботир Имомхўжаев ўғлининг дабдабали тўйи, Жалолиддин Аҳмадалиев бизнесга қўл урди, Дилфуза Исмоиловага машина совға қилишди

    19.02.2024, 09:40

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Аслиддин Дўстов, янги машина харид қилган Шоҳрух, gender party ўтказган Ойбек ва Нигора

    17.05.2024, 22:25

    Instagram: Дилшода Рустамжонова она бўлди, қимматбаҳо автомобиль харид қилган машҳурлар, Наргиза Салмонова фарзандини кўрсатди 

    19.08.2024, 10:16

    Instagram: Америкада концерт берадиган Ҳамдам Собиров, иккинчи бор ота бўлган Азиз Раметов, фарзандини Аргентинада дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    22.09.2024, 22:08

    Instagram: Рухшонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, Шаҳло Зоирова оиласида жудолик, Имон Каримова вертолёт бошқариб кўрди

    28.10.2024, 22:50

    Таниқли санъаткорларнинг фарзанди, актёрнинг рафиқаси, профессионал психолог ва муваффақиятли блогер Муқаддас Саъдуллаева 34 ёшда (фото, видео)

    10.12.2024, 11:30

    “Ҳуқуқшунос бўлишни истагандим” — онасининг орзусини амалга оширган ва “Ўзбек қизи” билан танилган Айсанемхон Юсупова 28 ёшда (фото)

    6 январ, 10:00

    Instagram: Лондонга ўқишга кетган Шаҳло Аҳмедова, Шоҳруҳ Хоннинг Ҳиндистондаги уйига борган Толибжон Исроилов, битта шеъри орқали 25 минг доллар ишлаган Аҳад Қаюм

    8 январ, 10:46

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    13 май, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.