• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Юзим кўкариб, тирналган бўлса-да ўзимни бахтлидек кўрсатардим”. Замира Бешимова 2 йил давомида зўравонликка чидагани ҳақида (видео)

    Актриса Замира Бешимова “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида собиқ турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учрагани ва у билан хиёнат қилган дугонаси билан бугунги муносабатлари қандай эканига ойдинлик киритиб ўтди.

    — Ростини айтиш керак, у пайтда менга ҳам осон бўлмаган. Мен ўқиган, аёллар ҳуқуқлари ва гендер тенглиги бўйича хотин-қизларга семинар тренинглар ўтган бўлсам-да, қийин кунларни бошдан кечирганман. Икки йил давомида руҳий зўравонлик, камситиш ва қўл кўтариш ҳолатлари бўлган бўлса-да, бу ҳақида ҳеч кимга айтганим, ўзимни ҳимоя қилишга уринганим йўқ. Чунки жамиятнинг ўзи аёлларни шундай яшашга мажбур қилар экан. Яъни бизда аёллар маълум бир қолип бўйича яшашга мажбур. Сиз аёл, келин ва онамисиз, демак, индамай ҳаммасига чидашга мажбурсиз, деб мажбур қилишади.

    Оилам тинч бўлишини истаб, ҳаётимдаги муаммоларни ҳатто онамга айтишни ҳам истамаганман. Чунки жамиятимизда ажрашдими, демак бир балоси бор, ҳамма айб аёл кишида деган тамғадан қўрқиб, ҳаммасини ичимга ютдим. Мен-ку, ҳаётда ўз ўрнини топиб, шундай зулмга чидаган бўлсам бошқа аёллар қандай яшаркан, деб кўп ўйлайман. Чунки 16 ёшида ота-онасининг қистови билан турмушга чиққан, ўқимаган, қўлида касб-кори йўқ аёллар оз эмас.

    Яқинда келинчакнинг турмуш ўртоғи томонидан уриб ўлдиргани ҳақидаги хабарни ўқиб, бир неча кун ўйладим. У аёл эндигина институтнинг иккинчи босқичида таҳсил олар экан. Бўлажак шифокорни ўзидан 10 ёш катта йигитга турмушга беришган. Энг қизиғи, у илмга алоқаси бўлмаган соҳада фаолият юритар экан. Қиз бир неча марта оилавий муҳитидан нолиб, ота-онасига қўнғироқ қилган. Аммо унинг ҳам яқинлари бошқа ота-оналар сингари “Чида, ҳаммаси изига тушиб кетади”, деб юпатишган. Натижа эса бир бегуноҳ инсоннинг ўлими билан якунланди. Рости шу хабарлар ҳақида эшитганимда, ҳаётимдаги баъзи воқеалар қайта жонланади. У қиз-ку ота-онасига айтишга ўзида куч топибди, мен эса ҳаётда кўп қийналган онамга бу ҳақида айтишга ҳам, журъат қилолмаганман. Кўзим кўкариб, тирналиб кўчага чиққанимда ҳам атрофдагилар ҳаётим ҳақида сўрашса, ўзимни бахтлидек кўрсатишга, кулиб ҳаммаси яхши эканига ишонтиришга ҳаракат қилардим, — дейди актриса Замира Бешимова.

    Актриса оилаларнинг ажрашишига нималар сабаб бўлаётгани ва хиёнатларнинг илдизи нималарга бориб тақалиши ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини айтиб ўтди.

     
    Фото: Замира Бешимованинг шахсий архивидан
     

    — Аввалига ҳаммаси яхши бўлади. Афсуски, орадан вақт ўтиб, аёл ҳомиладор бўлиб фарзандли бўлганидан кейин инқироз даври бошланади. Аёл она бўлгач, масъулиятни ўз зиммасига олади. Шу кунга қадар аёлидан меҳр олиб юрган эркак бирдан ёлғизликни ҳис қилади. Айнан шу даврдан бошлаб эр ва хотин муносабатлари бузилишни бошлайди. Эрга меҳр керак, аёл эса боласи, рўзғор ишларидан ортмай қолади. Эркак киши жисмонан етук бўлиши мумкин, аммо кўп ҳолларда оила қуришга руҳан тайёр бўлмайди. Шу боис ўғил болаларни уйлантиришга шошмаслик керак. Оилага руҳан тайёр бўлмаган оилаларда ажралиш ҳолатлари кўп учрайди, — дейди актриса.

    Замира Бешимова собиқ турмуш ўртоғини йўлдан урган дугонасини кечиргани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

     
    Фото: Замира Бешимованинг шахсий архивидан
     

    — Қизиғи шундаки, у дугонам билан ҳозир мулоқотдаман. Тўғри, аввалгидек яқин муносабатда эмасмиз, аммо уни кечирганман. Анча хато ва қийин кунларни бошидан кечирди, нималар қилганини ҳам англади. Менимча, ўтган ишлардан ўзига тегишли хулосани олди. Шундай деб ҳисоблаганим учун ҳам уни кечирдим ва алоқаларни тикладим. Аммо аввалгидек оиламга яқинлашишини истамайман. Биласизми, ҳаётда англаган ҳақиқатим шундаки, инсон кечиримли бўлиши ва қалбида гина сақламаслиги керак, — дейди актриса Замира Бешимова.

    31.08.2023, 12:40   Изоҳ (0)   18207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турмуш ўртоғини саратондан даволаб, ўзи биполяризмга чалинган Кетрин Зета-Жонс ҳозирда қандай яшайди?

    30.08.2023, 18:58

    Шоҳрух Хон, Катрина Каиф ва бошқа Болливуд юлдузларини тўйга чақириш қанчага тушади? 

    30.08.2023, 17:59

    “Ота-онамни набиралик қилолмадим” — хонанда Манзура ота-онасидан айрилгач тушкунликка тушгани ҳақида 

    30.08.2023, 16:42

    Саҳнада ёки суратга олиш майдончасида йиқилиши жиддий жароҳатга сабаб бўлган жаҳон юлдузлари

    30.08.2023, 14:21

    Майкл Жексон, Жон Леннон ва ўлимидан кейин ҳам миллионлаб доллар “ишлаб топаётган” бошқа юлдузлар (фото) 

    30.08.2023, 12:08

    Қатъий қоида: нега Кейт Миддлтоннинг фарзандларига ота-онаси билан бирга овқатланиш тақиқланган?

    30.08.2023, 11:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.