• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Бокс

    “Жунглидаги гумбурлаш": Муҳаммад Алига қарши тарихий жангда рингга чиққан афсона вафот этди 

    Америкалик боксчи, оғир вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони ва 1968 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби Жорж Форман 21 март куни 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тҳевоиcемаг нашри хабар берди.

    Фото: Meduza

    Форман 1949 йилда АҚШда туғилган. У 1968 йил Мексикада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, финалда собиқ совет боксчиси Ёнас Чепулисни мағлуб этган. 1969 йилда профессионал боксга қадам қўйган ва 1973 йилда Жо Фрэйзер устидан ғалаба қозониб, мутлақ жаҳон чемпиони бўлган. 1974 йилда эса бокс тарихидаги энг машҳур жанглардан бири – “Жунглидаги гумбурлаш” деб ном олган баҳсда Муҳаммад Али билан тўқнаш келган ва мағлуб бўлган.

    Жорж Форман ва Муҳаммад Али: “Жунглидаги губурлаш” жанги қандай бўлган?

    1974 йил 30-октябрь куни Заир (ҳозирги Конго Демократик Республикаси) пойтахти Киншасада бокс тарихидаги энг машҳур жанглардан бири – “Румбле ин тҳе Жунгле” (“Жунглидаги гумбурлаш”) бўлиб ўтган. Унда ўша вақтдаги мутлақ оғир вазн чемпиони Жорж Форман ва афсонавий боксчи Муҳаммад Али чемпионлик камари ҳимоя учун тўқнаш келган.

    Форман – фаворит, Али – аутсайдер

    Жорж Форман жангда мутлақ фаворит сифатида иштирок этган. У ўша пайтда мутлоқ жаҳон чемпиони ва Жо Фрэйзер ҳамда Кен Нортон каби кучли рақиблар устидан нокаут эвазига ғалаба қозонган боксчи эди. Кўпчилик Форман Алига қарши ҳам шундай ғалаба қозонишига ишонарди.

    Муҳаммад Али эса 1967 йилда ҳарбий хизматдан бош тортгани учун чемпионлик камаридан маҳрум қилинган ва узоқ йиллик дисквалификацияда эди. 1970 йилда рингга қайтиб, Жо Фрэйзердан учралган мағлубиятидан сўнг Алини юқори даражадаги боксчи сифатида кўрмай қўйишган эди.

    Алининг тактикаси – “Ропе-а-Допе”

    Жанг олдидан Али Форманни психологик жиҳатдан босим остига олишга ҳаракат қилди. У Форманни “секин ва оғир ҳаракат қилувчи”, “ақлсиз ёввойи” деб атаб, унга қарши ажойиб тактика тайёрлаган эди.

    Жанг бошлангач, Али ноодатий усулни қўллади – у “Ропе-а-Допе” (маъноси — рақибнинг кучини ўзига нисбатан ишлатиш) деб номланган тактика билан жанг олиб боради ва Форманнинг кучли зарбаларини ўзига қабул қилади. Форман бор кучи билан Алини ураверди, лекин Муҳаммад қаттиқ ҳимояланиб, зарбаларни қабул қилиш билан бирга рақибини чарчата бошлайди.

    Фото: The Sun

    Муҳаммад Алининг нокаути ва тарихий ғалаба

    8-раундга келиб, Форман чарчаб қолган эди. Шу пайт Али кутилмаганда ҳужумга ўтди ва кетма-кет кучли зарбалар билан Форманни нокаутга учратди. Форман йиқилиб, қайта тура олмади. Шу тариқа, Муҳаммад Али икки карра оғир вазн чемпиони бўлади ва ўзининг нималарга қодир эканлигини яна бир бор исботлади.

    Форман йиллар ўтиб бу мағлубиятни тан олади ва Алининг чидамлилиги ва заковатини юқори баҳолади:

    “Мен Алининг зарбаларимга бардош бера олишини кутмаган эдим. У “Ропе-а-Допе” тактикасидан фойдаланиб, мени чарчатиб қўйди. Кейин нима бўлганини ҳамма яхши билади”

    Жангдан кейин Форман узоқ вақт рингга қайтмади. Сабаби у кучли депрессияга тушиб қолган эди. Аммо 1994 йилда, 45 ёшида яна жаҳон чемпионига айланди ва энг кекса оғир вазн чемпиони сифатида тарихга кирди.

    Бу жангнинг бокс тарихидаги ўрни

    “Румбле ин тҳе Жунгле” бокс тарихидаги энг буюк жанглардан бири ҳисобланади. Бу баҳс кучли зарбаларгина эмас, балки ақл ва тактика ҳам чемпионлик учун муҳим эканини кўрсатди. Муҳаммад Али ушбу ғалабаси билан спорт оламида афсонага айланди. У рингдан ташқарида Форман билан дўстга айланди ва ўзининг буюк эканлигини яна бир бор исботлади.

    Жорж Форман ҳам Алини ҳурмат билан хотирлаб, уни “бокс тарихидаги энг буюк жангчи” деб атаган.

    Форман спортдаги фаолиятини якунлагач, умрининг охирига қадар черковда руҳонийлик қилган ва муҳтожларга ёрдам берган.

    22 март, 16:07   Изоҳ (0)   3729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Бокс#Муҳаммад Али

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.