• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ритик Рошан 51 ёшда: Болалигида сколиозга чалинган, мусулмон қизга уйланган ва бир кечада машҳур бўлган актёрнинг мураккаб ҳаёт йўли

    Фақат бир нечта актёрларгина бир кечада юлдузга айлангани билан мақтана олади. Бунга Риши Капур ва Димпл Кападия “Бобби”, Кумар Гаурав “Муҳаббат ҳикояси” фильмларини мисол қилиш мумкин. 2000 йилда “Севишингни айт!” мелодрамаси чиққандан кейин Болливуд осмонида яна бир юлдуз порлади — у режиссёр ва актёр Ракеш Рошаннинг ўғли Ритик эди.

    Актёр бир кечада муваффақиятга эришган бўлса-да, кетма-кет келаётган фожиалар билан курашишга ўзида куч топишга мажбур.

    Ритик киночилар оиласидан чиққан. Аммо у енгил-елпи ва дабдабали ҳаёт кечирган оиладан эмас, балки ҳамма нарсага ўз кучи билан эришган оиладан эди. Унинг бобоси Рошан кинодаги дастлабки ҳинд мусиқачиларидан бири бўлган. У Панжобдан келиб “Аll India” радиосида оддий мусиқачи сифатида ишлашдан то Болливудда карьера қуришгача бўлган йўлни босиб ўтган. У мусиқа чалган, қўшиқ ва партитуралар яратган, аммо ўша давр мезонларига кўра жуда кам пул топган. 50 ёшида вафот этганда икки ўғлининг каттаси эндигина 18 ёшга тўлганди.

    Ракеш Рошан оиланинг катта фарзанди эди. Оиласига пул керак бўлгани учун ўқишни ташлаб, отасининг кино саноатидаги танишларидан иш сўрайди. У режиссёр ёрдамчиси сифатида иш бошлаб, 3 йилдан сўнг эпизодик рол ўйнайди.

    Ракешга доим иккинчи даражали роллар бериларди. Бугун бундай роллар шуҳрат келтириши мумкиндир, аммо ўша пайтда иккинчи даражали роллардан оладиган гонорари катта оиласини зўрға таъминларди. 1974 йилда Ракешнинг 19 ёшли укаси Ражеш кинолар учун қўшиқ ёзиб, оилага ўз ҳиссасини қўша бошлайди. Ражеш отасининг мусиқий истеъдодини мерос қилиб олган, акаси ҳам уни қўлдан келганча қўллаб-қувватларди.

    Ражеш 70-80 йилларда Болливуднинг машҳур бастакорларидан бирига айланади. Бугунги кунда бу альбомлар ва концерт дастурлари учун шартномаларни англаца, у пайтда кам ҳақ эвазига диққинафас студияларда узоқ вақт ишлаш дегани эди.

    Ракеш ўз даврасига мансуб Pinkа исмли қиз билан танишади. Унинг отаси продюсер ва режиссёр Ж. Ом Пракаш эди. Ракеш Ж. Ом Пракаш қўлида ишларди, унинг оиласи Рошаннинг етим қолган оиласига қараганда анча яхши ҳаёт кечирарди, аммо оила кибрли ва мақтанчоқ эмасди.

    1972 йилда Ж. Ом Пракаш фильмида рол ўйнаган Ракеш кўп ўтмай унинг қизи Pinkага уйланади. Уларнинг тўнғич фарзанди Сунайна ўша йили туғилади. Ритик эса 1974 йилда — Ракеш 25 ёшда бўлганида туғилган. Ритик “юлдуз бола” қилиб тарбияланмаган, ҳамма нарсага қурби етмаган. Аммо отаси, бобоси ва амакиси оиласи ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун кўп меҳнат қилишган.

    Ритик яхши мактабда ўқийди, оилавий бизнесда ишлай бошлайди. Болалигида у астронавт бўлишни орзу қилган. Уни коинот, ой, юлдуз ва сайёралар қизиқтирарди. У кўпинча онаси билан планетарий ёки ҳайвонот боғида вақт ўтказарди, чунки ҳайвонларни яхши кўрарди. 

    У биринчи марта 5 ёшида кинода рол ўйнайди. У “Хонанда Аша” фильмининг суратга олиш майдончасига бобосини кўргани келганда рақсга туша бошлаган ва бобоси Ритикка сездирмасдан суратга олдирган. Кейинчалик Ом Пракаш ушбу 8 сониялик рақсни якуний фильмга киритади. Бу кичкина Ритикнинг кинодаги дебюти эди.

    1980 йилда у “Сендан қолган хотира” фильмида қаҳрамоннинг болалигини ўйнайди, аммо фильм титрида унинг номи кўрсатилмайди. 13 ёшида Ритик аллақачон режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлар, таътилларини суратга олиш майдончасида ўтказарди.

    16 ёшида у актёр бўлишни хоҳлаётганини аниқ билган. Лекин ота-онаси бунга унчалик ишонмасди, чунки Ритикка сколиоз ташхиси қўйилган, шунинг учун ҳар бир ҳаракати унга ноқулайлик туғдирган. Бундан ташқари, актёрлик касби хавфли ва келажаги номаълум ҳисобланган.

    Ритикнинг онаси унинг олий маълумотли бўлишини истарди. У онасининг кўнгли учун яхши коллежга ўқишга киради, лекин кейинчалик юлдуз бўлиш ҳақида жиддий ўйлай бошлайди. У отасининг ташқи қиёфасига ва Рошанлар оиласининг қўшиқ ёзишдаги эмас, балки рақс тушишдаги мусиқий қобилиятига эга эди. Ва у том маънода суратга олиш майдончасида катта бўлганди. Унда юлдуз бўлиш учун ҳамма нарса бор эди.

    Ўсмирлик чоғида Ритик озғин ва бесўнақай, ҳаддан ташқари новча эди. У болалигидан дудуқланарди. У истеъдодли эди, аммо кинога тайёр эмасди. Шунинг учун 2 йил спорт билан шуғулланади ва бесўнақай гавдасини алп қоматга айлантиради, бурро-бурро гапиришни ўрганади. Умуман олганда, ўзини юлдузга айлантиради.

    Шу билан бирга, унинг отаси у ёқдан-бу ёққа югуриб, ўғли бош ролни ўйнайдиган фильм учун маблағ излаб, тайёргарлик кўрарди. Ракешнинг ўзи режиссёрлик курсисига ўтиради, акаси эса мусиқа чалади.

    Бу вақт ичида Ритикни севгилиси Сюзанна Хон (Зинат Аманнинг биринчи турмушидан бўлган қизи) ҳам қўллаб-қувватлайди. Сюзанна ундан бадавлатроқ оиланинг фарзанди эди. Унинг амакиси Фероз Хон — 80 йиллар юлдузи ва барча даврларнинг бир нечта хитлари продюсери бўлган. Отаси Санжай Хон ҳам актёр ва продюсер, аммо унчалик машҳур эмасди.

    У ўзининг ишқий романи ва 1980 йилларда актриса Зинат Аманни калтаклагани билан танилганди. 2000 йилларнинг бошларида Сюзаннинг амакиваччаси Фардин (жуда истиқболли ёш актёр) гиёҳванд моддалар учун ҳибсга олинганда яна бир жанжал чиқади.

    Сюзаннанинг илдизлари бир оз ғайриоддий. Отасининг бобоси афғон, бувиси эса эронлик эди. Улар мусулмон бўлиб, этник жиҳатдан Ҳиндистонга мансуб эмас эдилар. Ритик Сюзаннани биринчи марта светофорда тўхтаганида кўриб, севиб қолганини айтади.

    У мототциклда, қиз эса машинада эди. Уни бир кўришда севиб қолади. Кейинроқ қизни зиёфатда кўриб, дўст бўлишни таклиф қилади. Ритик панжоблик ҳинд, Сюзанна эса афғон ва эронлик мусулмон эди. Аммо бу аҳамиятга эга эмасди, чунки иккаласи ҳам киночилар оиласининг фарзандлари эди.

    Ритик ва Сюзанна уч йил давомида унинг кинодаги дебютига тайёргарлик кўришади ва ниҳоят фильми чиққандан сўнг турмуш қуришади. “Севишингни айт!” фильми ҳитга айланади — барча рекордларни янгилайди.

    Болливуд ҳеч қачон биринчи фильмдаёқ бундай ютуққа эришган актёрни кўрмаган эди. Ритик бир кун эмас, бир кун севгилисига уйланишни орзу қилган киночилар оиласидан чиққан йигит бўлиб ухлаб, бутун бир миллатни ўзига ром қилган машҳур актёр бўлиб уйғонади.

    Ритик 2000 йил декабрда “Севишингни айт!” фильми премерасидан 11 ой ўтгач, Сюзанна Хонга уйланади. Улар севги тарихларини оммага ошкор қилишга қарор қилишади. Иккаласи ҳам машҳур бўлмаган оилаларда ўсган, аммо Ритик ўз шон-шуҳратини севимли аёли билан баҳам кўришни хоҳларди. Сюзанна Болливуднинг биринчи машҳур юлдуз аёлларидан бири бўлиб, у деярли ҳамма жойда эри билан қўлтиқлашиб юрарди.

    Ритик 3 йил ичида у енгил мелодрамалардан тортиб жиддий драмаларгача 10 та фильмда рол ўйнайди. Уларнинг ҳеч бири дебюти даражасида хит бўлмайди. Лекин Ритик катта мағлубиятга учрамайди. У бир жойда депсиниб турганга ўхшарди.

    Кейинчалик “Биз ёлғиз эмасмиз” фильмида Ритик яна отаси билан ишлайди. Фильмнинг концепцияси ғалати эди: ўзга сайёраликлар, ғайритабиий қобилиятлар ва муҳаббатга муҳтож бўлган нозик бола. Бу фильм ҳам жуда катта ҳитга айланади. 29 ёшида Ритик яна чўққига чиқади.

    Кейинги 2004 йилда у фақат битта фильмда, жиддий рол билан жиддий драмада ва карьерасидаги энг мураккаб ва қизиқарли рақс саҳналаридан бири бўлган “Ҳаёт мақсади”да рол ўйнайди. Фильм омадсизликка учрайди, аммо у ҳинд суперқаҳрамонлари ҳақидаги фильмида отаси билан ишлашда яна таваккал қилади.

    Бу 2006 йилда Marvel фильмлари Ҳиндистонни қамраб олиб, суперқаҳрамонлар томошабинларга ёқиши мумкинлигини исботлашидан олдин эди. “Криш” ҳеч қачон “Буюк фильм” деб ҳисобланмаган. Суратга олиш сифати ҳам “Биз ёлғиз эмасмиз”га қараганда ёмонроқ эди, аммо “Криш” Ритикни янада машҳур қилиб, болаларнинг севимли қаҳрамонига айлантиради.

    2006 йилда унинг биринчи фарзанди Рехан туғилади. Бола туғилиши ҳар доим одамда шахсий қайта баҳолашни келтириб чиқаради. Эҳтимол, шунинг учун Ритик унга муваффақият келтирган блокбастерлардан юз ўгириб, бошқа образларни излашга қарор қилади.

    Унинг навбатдаги фильми 2 йил давомида ўзини бутунлай бағишлаган мураккаб тарихий драма “Жодха ва Акбар” фильми бўлди. У ўз фаолияти давомида танқидчиларнинг энг ҳаяжонли баҳоларини олди. Ўша йили унинг иккинчи ўғли Ридан туғилади. Ритик шахсий ҳаётида ҳам, карьерасида ҳам муваффақиятга эришганди.

    Бироқ орадан бор-йўғи икки йил ўтгач, ҳаммаси барбод бўла бошлайди. “Варраклар” лойиҳаси Ритикни халқаро юлдузга айлантириш умидида суратга олинганди. У билан бирга рол ўйнаган мексикалик актриса Барбара Мори Ритикнинг Жанубий Америкага боришига ёрдам бериш умидида ролга тасдиқланади.

    Лекин бундай бўлмайди. “Варраклар” прокатда муваффақиятсизликка учрайди, унинг шахсий ҳаёти эса тўсатдан жанжал ва фожиаларга тўлиб кетади. Карьерасининг бошидаёқ ОАВда Ритик билан Карина Капур ўртасида ишқий муносабат борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Лекин ўшанда бу фақат миш-миш эди холос.

    “Варраклар” чиққанидан сўнг, журналистлар Ритик партнёри Барбара Мори билан яшаяпти деб жиддий равишда ёзишни бошлайди. Айтишларича, уларнинг атрофидаги одамлар янгиликларни матбуотга қувонч билан тарқатишган.

    Бу эса Ритик ва Сюзанна муносабатларига таъсир қилади. 2010 йилдан кейин матбуот вақти-вақти билан Сюзанна болалари билан гоҳ ота-онасиникига кетиб қолади, гоҳ қайтиб келади, деб ёза бошлайди. Айни пайтда Сюзанна яна ишлай бошлайди.

    У дипломли интерер дизайнери бўлиб, онаси билан кўп йиллар ишлаган, аммо 2011 йилда Гаури Хон билан биргаликда бизнес бошлаган. Сюзаннани Ритиксиз томошабинлар орасида тез-тез кўришарди ва мухлисларга эр-хотин алоҳида яшаётгандек туюларди.

    2013 йилда Ритикнинг “Криш 3” фильмидаги ҳамкасби Кангана Раунаут билан жиддий муносабатлари борлиги ҳақида ғалати миш-мишлар тарқалади. Кангана ўзини жуда прогрессив, феминист сифатида кўрсатади.

    Умуман олганда, актёр ва Кангана ҳақидаги миш-мишлар тез орада Ритик ва Сюзаннинг ажралиши ҳақидаги кутилмаган ҳайратланарли баёнот билан якунланади. Актёр хотинини ҳали ҳам севишини, лекин уларнинг никоҳи тугаганлигини айтади. 2014 йилда улар расман ажрашишади, аммо бир-бири билан яхши муносабатда қолишади.

    Ритик билан Сюзанна нима сабабдан ажрашганини ҳеч ким билмайди, лекин бу жараён узоқ давом этган кўринади. 2012 йилда Ритик “Оловли йўл” фильми билан боғлиқ интервьюлар берган. Кадрда унинг оғир эмоционал кечинмалари сезилиб турарди. Унинг айтишича, бу суратга олиш пайтида олган жароҳати туфайли бўлиб, уни бир неча ҳафтага тўшакка михлаб қўйган ва депрессияга олиб келган, аммо бу каттароқ нарсага ўхшарди.

    Қомати ҳар доим Ритик шон-шуҳратининг асосий манбайи бўлган. У спортчи эди, суперқаҳрамон ролини ўйнарди. Рақслари уни бошқалардан ажратиб турарди. Энди эса у кексайиб қолган, танаси ҳам аввалгидек эмас. 2014 йилдан бери унинг рақсли саҳналари бўлмади. У Сюзаннани, танасини ва оиласини йўқотди.

    2021 йилда у яна севиб қолди. Маълум қилинишича, ҳаммаси Ритик лайк қўйиб, Twitterъда Сабо Азад билан видео улашганидан бошланган. Актриса Ритикка миннатдорлик билдириб, жавоб беради ва улар суҳбатлаша бошлашади.

    Дастлаб улар муносабатларини яширади, аммо 48 ёшини нишонлаган кечада актёр Сабо билан биргаликда муносабатларини тасдиқлади.

    Айтишларича, Ритик Рошан — биргаликда яшаш осон бўлган эркаклардан эмас. Тўғрисини айтганда, бирорта ҳам суперюлдуз билан яшаш осон эмас. Аммо мухлислари ҳозирда у чинакамига бахтли эканидан умидвор.



    11 январ, 13:15   Изоҳ (0)   154344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#Ритик Рошан
    Ҳилола Ғиёсова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузи Карина Капур 43 ёшда: Оиласидаги қаршиликларга қарамай, орзусига эришган актрисанинг ҳаёт ва ижод йўли

    22.09.2023, 18:09

    Амитабҳ Баччан 81 ёшда: Бир вақтнинг ўзида икки қўли билан ёза оладиган ва бедаво касалликдан азият чекадиган актёр ҳақида (фото)

    11.10.2023, 13:06

    Болливуд юлдузлари суратга олиш майдончасида қандай овқатланади? (фото)

    26.10.2023, 12:12

    Болливуддаги таниқли оилаларга куёв бўлган ҳинд актёрлари (фото)

    06.01.2024, 13:35

    Амитабҳ Баччан шеър ёзади, Салмон Хон расм чизади: ҳинд киноси юлдузларининг севимли машғулотлари

    29.02.2024, 14:40

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон томонидан рад этилган машҳур ҳинд фильмлари

    01.07.2024, 14:58

    Нафақат ташқи кўриниши, балки истеъдоди билан ҳам оламшумул машҳурликка эришган ҳинд актёрлари (фото)

    01.08.2024, 16:25

    Шоҳрух Хон 8 марта операция қилинган: Ҳинд киноси юлдузлари қандай касалликлардан азият чекади? (фото)  

    12.08.2024, 15:53

    2024 йилда тақдим этилган қизиқарли ҳинд фильмлари (трейлер)

    22.08.2024, 18:03

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Болливудга бошқача назар: ҳинд кинолари ҳақида тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий фильмлар (трейлер)

    29.11.2024, 13:27

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50

    Ҳиндистоннинг энг бадавлат актёрлари Топ-10 талиги (фото) 

    17.12.2024, 13:45

    Ҳинд киносининг энг бадавлат актрисалари рейтинги (фото)

    18.12.2024, 14:57

    Ҳинд киносининг энг пазанда актрисалари (фото)

    19.12.2024, 16:53

    Пластик жарроҳлик орқали юз тузилишини ўзгартирган Болливуд актрисалари (фото)

    20.12.2024, 16:54

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нега тўсатдан фастфуд ва ширинликларга кучли иштиёқ пайдо бўлади?

    Аёллар саҳифаси | 24 май, 19:50

    Республика бўйлаб бир кунда ўқувчилар томонидан автомобиль бошқариш билан боғлиқ 256 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 19:10

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 19:03

    Пингвинлар ер сайёрасини глобал иссиқликдан қутқариши мумкин

    Лайфстайл | 24 май, 18:55

    Эронда илк ҳаво таксиси ишга туширилди

    Дунё | 24 май, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.