• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли яна қамоққа олинди

    Катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли яна қамоққа олинди. Бу ҳақда “Дарё”нинг Наманган вилояти судидаги манбаси хабар берди.

    Фото: Наманган вилояти суди

    Маълум қилинишича, ушбу иш вилоят прокурори ўринбосарининг протестига асосан Наманган вилоят судининг тафтиш инстанциясида кўриб чиқилди.

    Гумонланувчини озодликка чиқариш ҳақидаги вилоят суди ажрими бекор қилинди ва унга икки йил озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги туман судининг ҳукми кучида қолдирилди. Поп тумани ҳокимининг ўғли суд залидан қамоққа олинди.

    Аввалроқ “Daryo.uz” сайтида катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли қамоқдан озод қилингани ҳақида ёзилган эди. Шундан сўнг “Кун.uz” сайтида ушбу жиноят иши худди шундай жиноятга қўл урган бошқа тадбиркор қамоқда қолгани, ҳокимнинг ўғли эса жазодан деярли қутилиб қолгани ҳақида мақола эълон қилинганди.

    Бунга Наманган вилоят суди расмий муносабат билдирган эди. Унда ҳокимнинг ўғлига озодликдан маҳрум қилиш бўлмаган жазо тайинлашда унинг айбига иқрорлиги, жиноят оқибатида етказилган зарар қопланганидан ташқари Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда Уйчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда маҳалла раисининг судга киритилган илтимосномалари эътиборга олингани айтилади.

    Худди шундай жиноятда айбланган бошқа бир тадбиркор томонидан етказилган зарар қопланган бўлса-да, бироқ миқдори беш баробар кўплиги ва айбига иқрор бўлмагани унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланишига асос сифатида кўрсатилади. Шунингдек, вилоят суди муносабатида суд ажримига нисбатан шикоят келтириш мумкинлиги ва белгиланган тартибда кўриб чиқилиши, суд ҳужжатларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга экани ҳам билдирилган.

    Наманган вилоят судининг ушбу муносабати ижтимоий тармоқда навбатдаги муҳокамаларга олиб келди.

    Собиқ депутат ва жамоат фаоли Расул Кушербаев мазкур жиноят ишлари бўйича чиқарилган суд ажримларига билдирган муносабатда “Наманган суди раиси ва судьялари истеъфога чиқиши ва фаолияти текширилиши керак”лигини айтганди.

    Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров эса “Дарё”нинг ушбу масала юзасидан сўровига: “Судьялар олий кенгаши суд ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга эмас. Суд ҳужжатларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериши мумкин”, дея жавоб берган эди.

    12.11.2024, 22:40   Изоҳ (0)   8860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Поп тумани#Наманган вилояти суди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда абитуриентларни ноқонуний йўл билан ўқишга киритиш учун уюшган 32 «бункерчи» қўлга олинди

    12.12.2015, 18:30

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Мажбурий ижро бюроси ва Олий суди раҳбар ходимларининг оммавий сайёр қабуллар ўтказиш жадваллари тасдиқланди

    26.03.2019, 21:27

    Зокир Алматовдан Ниғматилла Йўлдошевгача. Президент ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади

    26.08.2021, 22:39

    Андижонда 32 ёшли маҳкум 12 нафар ИИБ ходими ва бир нафар маҳкум томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

    01.05.2023, 20:26

    “Болам нафас ололмай ётибди, улар менга пул таклиф қилишяпти” – Намангандаги билярд клубида жанжал содир бўлди

    13.06.2024, 20:55

    Бухоро ва Наманганда пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди 

    02.07.2024, 18:50

    Шимолий Корея учирган чиқинди шарлари Жанубий Корея президенти қароргоҳига келиб тушди

    24.07.2024, 11:15

    Наманганда ўқитувчиларни ўт юлишга мажбурлагани айтилган мактаб директори жаримага тортилди

    12.08.2024, 20:35

    Катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли қамоқдан озод қилинди

    23.08.2024, 18:56

    “Дарё” дайжести: 23 августнинг энг муҳим хабарлари

    23.08.2024, 22:17

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    24.08.2024, 19:20

    Шерали Қосимов Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди

    27.08.2024, 16:23

    Сирдарё ва Наманганнинг айрим ҳудудлари Тошкент вилоятига ўтказилиши мумкин 

    06.09.2024, 08:40

    Катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп тумани ҳокимининг ўғли қамоқдан озод қилингани юзасидан изоҳ берилди 

    11.09.2024, 23:48

    Ҳокимнинг ўғлига озодлик, оддий фуқарога 2,5 йил берган Наманган вилояти судьялари тақдирланди

    13.09.2024, 18:59

    Наманганда темирйўл ишчиларидан ҳар ой 40 кг металлолом олиб келиш мажбурий экани айтилган хабар рад қилинди

    02.10.2024, 16:19

    “Қамчиқ”да тўхтатилган автомашина салонидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилди

    03.10.2024, 19:15

    Наманган вилоят суди раиси ўринбосари ўзганинг уйини сохта ҳужжат орқали ўзлаштириб, сотиб юборди

    04.10.2024, 18:12

    Президент тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    08.11.2024, 20:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03

    “Барселона” Клублар ўртасидаги ЖЧда “Леон”нинг ўрнига қатнашиш учун FIFA’га илтимос билан чиқди

    Спорт | 15 июн, 18:44

    “Толибон” 40 ёшгача бўлган аёлларга Термиздаги бозорга боришни тақиқлади

    Дунё | 15 июн, 18:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    Спорт | 15 июн, 16:58

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.