• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда 32 ёшли маҳкум 12 нафар ИИБ ходими ва бир нафар маҳкум томонидан қийноққа солиниши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

    Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшаган 32 ёшли Санжарбек Мамажонов 2022 йилнинг 21 март куни Шаҳрихон туман ИИБ ходимлари ва бир нафар маҳкум томонидан қийноққа солиниши оқибатида тергов ҳибсхонасида вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

    Маълум бўлишича, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшаган 1990 йилда туғилган Санжарбек Мамажонов 2021 йилнинг 28 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судида жуда кўп миқдорда ўғрилик қилишда айбланиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2021 йил 10 сентябрдаги ажрими билан ўталмай қолган 1 йил 3 ой 12 кунлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган.

    Бироқ Санжарбек Мамажонов ахлоқ тузатиш жазосини ўтамаганлиги сабабли 2022 йил 18 март куни жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман суди ажримига кўра ўталмай қолган 1 йил 3 ой 12 кун муддатли ахлоқ тузатиш ишлари шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Ва у Шаҳрихон туман катта пробация инспекторлари К.Бойматов, Ж.Асронов ва Ш.Маъмуровлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, сиҳат-саломатлиги аниқлангач, туман ИИБ навбатчилик қисмининг вақтинча сақлаш хонасига жойлаштирилган.

    2022 йилнинг 19 март куни эса ИИБ ходимлари М.Қодиров ҳамда Ш.Маъмуров ҳамроҳлигида иккинчи минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонасига ўтказилган. Ўша куни тергов ҳибсхонасининг 58-камерасига ўтказилган маҳкум ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтгач, 20 март куни 49-камерага жойлаштирилган. Маҳкум бу камерада ҳам тоби йўқлигини айтиб, бошқа маҳкумларга халал бергач, айблов хулосасида айтилишича, ҳибсхонанинг 7 нафар ходими томонидан камерасиз хонада тўрт соатдан ортиқ вақт давомида аёвсиз калтакланиб, айнан шу камерада номаълум муддатга ушлаб турилган. Кейин эса соат 11:00 ларда маҳкумнинг соғлиғи ёмонлашганига қарамасдан бошқа камерага ўтказилган. Маҳкум ўша камерада бошқа бир маҳкум томонидан ҳам калтакланган. Ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаганлиги сабабли ўша куни соат 14:30 да вафот этган.

    “Эзгулик” жамияти раиси Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида ҳам шафқатсиз қийноқларга солиш ҳолати юз бераётганини билдирган.

    Таъкидланишича, “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғида яшовчи Дониёр Тўрахўжаев босқинчиликда гумонланган 40 яшар укаси Дилшоджоннинг 2023 йилнинг 12—15 апрель кунлари Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимида шафқатсиз қийноқларга солинганини билдирган.

    “Оғзи ва қўллари скотч билан боғланиб, ноинсоний қийноқларга солинганини иддао қилган. Суриштирув, адвокатлари ва гувоҳлар билан суҳбатлардан сўнг маълум бўлдики, Дилдошжон Тўрахўжаев ҳақиқатан ҳам фуқаро кийимидаги жиноят қидирув бўлими ходимлари, қора махсус кийимдаги ‘ажал фаришталари’ ва терговчилар томонидан мажбурий кўрсатма олиш мақсадида қийноққа солинган.

    Жиноят кодексининг 251-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланиб, Тоштурмада сақланаётган 29 яшар Ҳасанбой Абдунабиевга нисбатан содир этилган қийноқ натижасида у салкам ногиронга айланиб қолди. Унинг баданига электрошокер воситасида етказилган зарар расмларда ҳам акс этган. Унинг моматалоқ баданидаги жароҳатлар ҳануз кетгани йўқ.

    Афсуски, бундай қийноқ ва зўравонликлардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи тугул қийноқларга қарши миллий превентив механизмларни амалга оширганини иддао қилаётган омбудсманнинг ҳам хабари бор. Катта эҳтимол билан улар бундай жиноятларни яширишга ҳаракат қилишади, жамоатчиликни алдаш, мамлакатда қийноқларга барҳам берилган, деган ёлғон ҳисоботлар билан чиқишади”, — дейилади Абдураҳмон Ташановнинг бу ҳақдаги чиқишида.

    01.05.2023, 20:26   Изоҳ (0)   15122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги шифохонада витилиго касаллиги ҳужайра кўчириш йўли билан даволанмоқда

    01.05.2023, 20:25

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 3 май куни чақирилади

    01.05.2023, 20:05

    Тадбиркорлар ҳисоб рақамидаги пулни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

    01.05.2023, 19:50

    Тошкентда мактаб ўқувчиларининг муштлашуви акс этган видеога изоҳ берилди

    01.05.2023, 19:20

    ЕХҲТ референдумнинг дастлабки натижалари бўйича хулосаларини эълон қилди 

    01.05.2023, 19:10

    Ўзбекистонда тожик кавраги ўсимлигига мораторий жорий этилди

    01.05.2023, 19:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.