Американинг Responsible Statecraft таҳлилий маркази АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни лавозимига киришгач, Марказий Осиёга эътибор қаратишга чақирди. Жаҳон кун тартибига Украинадаги уруш, Тайван масаласи ва савдо можаролари киритилган бўлса-да, Марказий Осиё Америка манфаатлари учун асосий рол ўйнаши кутилмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, АҚШ ҳозирча Россия ва Хитой фаол ҳаракат қилаётган минтақа билан мустаҳкам муносабатлар ўрната олмаган. Марказий Осиё катта табиий бойликлар ва стратегик аҳамиятли транспорт йўлакларига эга. Трампнинг рамзий ташрифи эса минтақада Вашингтоннинг мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган қадам бўлиши мумкин. Марказий Осиё глобал етказиб бериш занжирлари ва энергия ўтиши учун муҳим экани айтилмоқда.
Хўш, президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан нима қилиши керак? Биринчи навбатда, ташриф буюриши лозим!, деб ёзмоқда таҳлилчилар.
Улар дипломатлар қанчалик моҳир бўлмасин, раҳбарларнинг юзма-юз учрашувичалик музокараларнинг муваффақиятига кечишига ҳеч нарса ҳисса қўшмаслигини айтди.
АҚШнинг Трансафғон темир йўли қурилишидаги иштироки Афғонистоннинг барқарорлашувига ва қўшни давлатлар иқтисодиётининг ривожланишига ёрдам бериши, Америка бизнесига янги имкониятлар тақдим этиши ва минтақада Вашингтоннинг таъсирини кучайтириши мумкин. Узунлиги 357 мил (тахминан 574,5 километр) бўлган мазкур лойиҳа Марказий Осиёни Покистоннинг Карачи, Гвадар ва Қосим портлари билан боғлайди, минглаб иш ўринлари яратади ва экстремистик гуруҳларга ижтимоий қўллаб-қувватлашни камайтиради.
Шунингдек, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўлини қуриш муҳим йўналиш ҳисобланади. Бу лойиҳа изоляцияланган Қирғизистонга “дунёга чиқиш” имкониятини беради ва халқаро бозорларга киришни кенгайтиради.
Бундан ташқари, Марказий Осиё яшил технологиялар учун зарур бўлган марганес, хром, қўрғошин, рух ва титан каби муҳим минералларга бой. Яқинда Хитой томонидан ушбу минераллар экспортига қўйилган чекловлар АҚШни ушбу ресурслардан узоқ муддатли фойдаланишни таъминлаш учун “C5+1” платформаси орқали минтақалар билан мулоқотни фаоллаштиришга ундаши мумкин.
Изоҳ (0)