• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Эроннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари ўзгаришсиз қолади” — сиёсатшунос

    Эроннинг янги тайинланган президенти Масъуд Пезешкиён даврида Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ўзгаришсиз қолади. Бу ҳақда Москва Халқаро тадқиқотлар университети профессори Александр Князев берган хулосаларга асосланиб, “Независимая газета” нашри хабар берди.

    Фото: жоурнал-нео.су

    Манбада айтилишича, Пезешкиён давридаги Эрон Марказий Осиёга нисбатан кайфият ўзгаришини ифода этмайди. Чунки мамлакатда, ҳеч шубҳасиз, Иброҳим Раисий бошлаб берган курс давом этади.

    Айни дамда Марказий Осиё етакчилари орасида янги етакчи Пезешкиённи яқиндан “билиб олиш”га қизиқиш кучайган. Яқин орада Эрон етакчисининг Остона, Тошкент, Душанбе ва Бишкекка ташрифлари ҳам амалга оширилиши мумкин.

    Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Масъуд Пезешкиённи 30 июль куни расман президент лавозимига тасдиқлаши айтилган. Инаугурация маросими Теҳронда, парламент биносида юқори мартабали амалдорлар ва илоҳиёт олимлари иштирокида бўлиб ўтиши белгиланган.

    Хабарда айтилишича, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов янги ҳукумат билан аллақачон илиқ муносабат ўрнатган. Бу Эрон томонининг ҳам дўстона ҳамкорликка тайёрлиги билан изоҳланган. Туркманистон деярли бутун Марказий Осиё учун Эрон ва Форс кўрфази йўналишида дарвоза ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бу мамлакат Теҳроннинг шимоли-шарқий қўшниларига нисбатан юритадиган стратегик йўналишини ўзига мослаштиришни хоҳлайди.

    Масъуд Пезешкиён лавозимга киришиш арафасида эълон қилган “Янги дунёга хабарим” мақоласида Эроннинг келажакдаги ташқи сиёсати контурларини белгилаб берган. Ушбу мақолани таҳлил қилган мутахассислар фикрича, Эроннинг стратегик йўналиши ўзгартирилмайди, балки унинг векторлари тармоқланади — мамлакат кўп қиррали бўлишга ва янги ҳамкорлар топишга интилади.

    “Масуд Пезешкиён, агар уринса ҳам, Эроннинг стратегик ривожланиш йўналишини ўзгартира олмайди. Мамлакат тараққиёт курси олий раҳнамо (Али Хоманаий) розилиги билан марҳум Иброҳим Раисий президентлиги даврида асос солинган. Уни ўзгартиришга президентнинг сиёсий иродаси етмайди”, деган воқеага ўз муносабатини билдирган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Москва давлат халқаро алоқалар институти, халқаро тадқиқотлар маркази етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Александр Князев.

    Экспертнинг фикрича, Пезешкиён сайловолди шиорлари ва сайловчиларни жалб қилишга қаратилган баёнотларини, ваъдаларини амалга оширишга ҳаракат қилиши ҳақиқатдан йироқ. Унинг ўзи президентликка тайинланса, олий раҳнамо белгилаб берган йўналишдан боришини бир неча бор таъкидлаган.

    Иккинчидан, Эрон сиёсий тизимининг ўзи жуда кўп чекловлар ва мувозанат асосида ишлайди. Президентнинг айрим қарорлари парламент томонидан рад этилиши мумкин, чунки парламентда кўпчилик олий раҳнамо курси тарафдори.

    “Пезешкиённинг сайловолди ваъдаларини амалга ошириш ҳамда ички ва ташқи сиёсатда олий раҳнамо томонидан белгилаб қўйилган қизил чизиқлардан ўтиш қобилиятига нисбатан маълум бир шубҳа бор”, деган Князев.

    Иброҳим Раисий илгари белгилаб берган “Шарққа назар” стратегияси Эрон ташқи сиёсати концепциясининг муҳим қисми бўлиб қолишига урғу берилган. Эрон ривожланаётган кўп қутбли дунёнинг муҳим иштирокчиларидан бири экани, унинг позицияси Эрон конституциясида белгилаб қўйилгани ҳамда мамлакат президенти фақатгина ижро этувчи ҳокимият раҳбари эканлиги мавжуд сиёсий курсни ўзгартиришга монелик қилиши таҳлилларда келтирилган.

    Янги президент, эксперт фикрича, биринчи навбатда Эроннинг ички ҳаётига, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани Эрон жамияти манфаатларидан келиб чиқиб бошқаришга имкон қадар кўпроқ эътибор қаратиши керак. Чунки Эрон рақиблари эронликлар ва уларнинг ўз ҳукумати ўртасида кескинлик яратишга уриниши мумкин.

    “Масъуд Пезешкиён сайловолди нутқларида амалда қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси, ядровий келишув муаллифи Жавад Зарифни ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш мақсадлари ҳақида гапирди. Бироқ, Ҳасан Руҳоний президентлиги даврида мамлакат манфаатларига етказилган барча зарарлардан сўнг, парламент ҳам, бошқа конституциявий органлар ҳам бундай тайинланишга рози бўлишлари даргумон.

    АҚШ раҳбариятида ҳам Эрон билан қарама-қаршиликни давом эттириш учун кўплаб сабаблар мавжуд. Ҳеч ким кутмаган янги “ҳаракатлар режаси” эса томонлар келишуви масаласини бутунлай нореалликка айлантириб қўйиши мумкин. Қўшма Штатлар Эроннинг бутун ривожланиш модели ва давлат тузилишини ўзгартиришни хоҳлайди, ядровий битимдан эса фақат халқаро жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш воситаси сифатида фойдаланади.

    АҚШнинг позицияси Американинг ўзида бўлажак президентлик сайловлари натижаларидан қатъи назар, ўзгаришсиз қолади. Агар Дональд Трамп кузда АҚШда ғалаба қозонса, биз Американинг Эронга нисбатан сиёсати янада қаттиқлашишини кутишимиз мумкин бўлади”, — деган тадқиқотчи Князев.

    Манбага кўра, Эроннинг Марказий Осиёдаги юритадиган сиёсати аввало Туркманистон билан алоқаларда акс этади. Бунинг ифодаси сифатида икки мамлакат ўртасида имзоланган 10 миллиард куб метр ҳажмида газ етказиб бериш лойиҳасини келтириш мумкин. Бундан ташқари Россиянинг Газпром компанияси ҳам Туркманистондан транзит сифатида фойдаланиб, Эронга чиқиш имконига эга бўлиши мумкин.

    30.07.2024, 13:58   Изоҳ (0)   3491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Масъуд Пезешкиён Эрон президенти этиб сайланди

    06.07.2024, 10:29

    АҚШ ядровий келишувга қайтишга тайёрлигини Эронга маълум қилди

    26.07.2024, 18:40

    Эрон олий раҳнамоси ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларни айтди

    28.07.2024, 20:50

    Ғазо секторида полиомиелит эпидемияси бошланди 

    30.07.2024, 12:50

    Россия ҳарбий-денгиз флоти кенг миқёсдаги ҳарбий машғулотларни бошлади 

    30.07.2024, 12:10

    Исроил ташқи ишлар вазири Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди 

    30.07.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.