• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Афғонистонни ўз ихтиёри билан топширдими? Россия нима учун ўзи террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда? Яна «Толибон» ҳақида

    Афғонистонга деярли тўлиқ эгалик қилишни бошлаган «Толибон» бутун дунёга ва маҳаллий аҳолига энди ташкилот вакилларининг 1990 йиллар охирида мамлакатни бошқарган ёввойи гуруҳ эмаслигини исботлашга уринмоқда. «Толибон» америкаликлар билан ҳамкорлик қилган ҳаммага амнистия берди, шунингдек, бошқа динларга эътиқод қилувчи мамлакатдаги озчиликнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, ҳатто аёлларга ўқиш ҳамда ишлаш имконини яратилиши ҳақида ваъда берди. Кобулда яшовчи минглаб одамлар ушбу ваъдаларга ишонмайди ва ҳар қандай йўл билан Афғонистондан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпти. Толиблар ҳақиқатан ҳам ўзгариб, юмшоқлашганми? Ташкилотнинг «Ал-Қоида»дан фарқи нимада? Нима учун Россия ўзи террорчи деб ҳисоблайдиган ушбу гуруҳ билан муносабатлар ўрнатишга интилмоқда? Meduza Афғонистондаги янги ҳукумат тўғрисида уйғонган шу ва шунга ўхшаш бошқа геосиёсий саволларга жавоб излаган. Қуйида ушбу маълумотларнинг таржимасини тақдим қиламиз.

    Толиблар Кобул атрофида яшовчи аҳоли билан учрашувда. 2021 йил 16 август

    Толиблар Кобул атрофида яшовчи аҳоли билан учрашувда. 2021 йил 16 август
    Фото: Марcус Ям / Los-Angeles Times / Getty Images

    «Толибон» ўзи нима дегани? Бу ИШИД ёки «Ал-Қоида» каби диний ташкилотми ёки миллий бирлик ҳаракатими?

    «Толибон» ҳаракати учун алоҳида муайян йўналиш белгилаб олинмаган. Ташкилот ичида бутун дунё учун жиҳод қилиш ғояларини тарғиб қилувчилар ҳам, Афғонистон (аҳолининг 40-45 фоиз қисмини пуштунлар ташкил қилади) ҳамда Покистонда (аҳолисининг 15 фоизи пуштунлар) алоҳида пуштунлар давлатини тузишни истовчилар бор. Уларнинг ҳаммаси сиёсий томондан халқаро майдонда Афғонистон деб тан олинган, чегаралари белгилаб берилган ҳудудда ягона давлат тузишга интилади.

    «Толибон» (араб тилида «толиб» — талаба, таълим олувчи) 1990 йиллар ўрталарида Покистондаги ислом мактабларида диний оқим сифатида пайдо бўлган. Толиблар XIX асрда Ҳиндистонда юзага келган оқим тарафдорларининг йўлидан кета бошлаган.

    Четдан кузатувчиларнинг фикрича, замонавий деобандизм ваҳобийлик (улар ҳам деобандистлардан илҳомланган – Meduza) билан ўхшаш. Иккала йўналиш ҳам фундаменталистик, сабаби иккиси ҳам шариат қонунларига ислом дини яралган вақтда қандай риоя этилган бўлса, ҳозир ҳам шундай ҳукм асосида яшашни тарғиб қилади. Деобандизм вакиллари ваҳобийлар каби шиаларни бидъатчи деб ҳисоблаб, уларга қарши курашади. Бундан ташқари, таълим вақтида толиблар онгига раҳнамога сўзсиз бўйсуниш сингдирилади, деобандизм раҳнамолари 2001 йилда Афғонистоннинг Боманиён вилоятидаги қадимги ёдгорлик Будда ҳайкалини вайрон қилинганини қўллаб-қувватлаган.

    Деобандизм, асосан, Жанубий Осиёда ва ушбу оқим вакиллари яшайдиган кичик ҳудудларда (масалан, Буюк Британияда) кенг тарқалган; таълим мессианликка бутунлай қарши чиқади, жамият яшайдиган ҳудуддан ташқарида нималар бўлаётганига ҳам бефарқ қарайди. Ваҳобизм ҳам бир қанча дунё ҳаракатларига, хусусан, бутун дунёда ислом халифалик давлатини тузишни мақсад қилган «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг пайдо бўлишига туртки бўлган. Аммо икки оқимнинг бошқа масалалардаги мафкуравий яқинлиги уларнинг етакчиларини Афғонистон ҳамда Покистонда иттифоқчи бўлишига олиб келди.

    Афғонистонда фундаментал таълим ўзига хос миллий жиҳатларга ҳам эга. Толибларнинг катта қисми – деобандист пуштунлар, жумладан, 1970 йиллар охирида Афғонистонда бошланган урушдаги қочқинлар ва уларнинг авлодлари. Уларнинг келиб чиқиши маданият ва мафкурасига ҳам диний таълимдан кам таъсир кўрсатмаган. Хусусан, пуштунлар ўз эътиқод қомуси Пуштунвалайга қатъий риоя этади. 1990 йиллар охирида толиблар Афғонистонни бошқарган вақтида ушбу қоидаларга амал қилиниши (масалан, қонли қасосни тўхтатиш мақсадида ўч олмоқчи бўлган томон оиласига вояга етмаган қизларни турмушга бериш амалиёти) Ғарб томонидан мазкур ҳаракатларнинг «ёввойи» деб топилишига сабаб бўлган.

    Толибларнинг бошқа қонун-қоидалари ҳам юқоридаги ҳукмлардан қолишмаган. Кобулда «Толибон» ҳукуматининг ўрнатилиши шўровий давлат раҳбари бўлган Муҳаммад Нажибуллоҳнинг БМТ ваколатхонасида ушланиши ва қонли қасос сифатида ўлдирилиши билан бошланган. «Толибон» антик даврга оид ҳайкалларни бузиб ташланганини бут ва санамларга қарши кураш, Нью-Йорк ҳамда Вашингтонда минглаб одамларни ўлдирган «Ал-Қоида» террорчиларини яширишни эса меҳмондўстлик қоидаларига риоя этиш деб атаган.

    Толибларнинг Афғонистондаги беш йиллик ҳукмронлиги даврида (1996–2001) АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиларининг 2001 йилдаги ҳужумларига мафкуравий пойдевор ўрнатилган. Америкаликлар нафақат 11 сентябрдаги терактларга жавобгар «Ал-Қоида» террорчилари ва ташкилот базаларини йўқ қилиш учун, балки афғон халқини ёввойи бошқарувдаги «Толибон»дан халос этиш учун ҳам мамлакат ҳудудига кириб келган.

    Мавзуга доир: Дала қўмондонлари, ўқитувчилар ва сиёсатшунос: «Толибон»ни кимлар бошқаради?

    «Толибон» 1990 йиллардаги билан таққослагандан юмшоқроқ ва ақллироқ бўлдими? Бу ташкилот вакилларини энди террорчи деб аталмаслигини англатадими?

    Ҳаракат охирги йилларда катта сиёсий ва тарғиботлар жиҳатидан кучли ташкилотга айланганини намойиш қилди. Ҳаракат етакчилари ўз мафкурасидан, яъни фундаменталистик ғоялари, пуштунларнинг «эътиқод қомуси»дан омма олдида воз кечмаган ҳолда ҳозир ва шу ерда ушбу мафкурани татбиқ қилмоқчи эмаслиги ҳақида гапирмоқда ҳамда буни кўрсатишга ҳам муваффақ бўлмоқда.

    «Юмшаш» 2020 йил февраль ойида АҚШ президенти Дональд Трамп администрациясининг «Толибон» билан келишув тузгани ва ҳаракатни Афғонистондаги легитим сиёсий куч деб тан олинганидан кейин бошланган.

    «Толибон» расмий жиҳатдан фундаментал мафкурасидан воз кечмаган. «Толибон» АҚШнинг 2021 йил 11 сентябрда мамлакатдан ўз қўшинини олиб чиқиб кетиш ҳақидаги ваъдасига жавобан Афғонистон ҳукумати билан музокаралар ўтказиш ҳамда ўз назорати остидаги ҳудудлардан бошқа хориж фундаментал ҳаракатларининг (энг биринчи навбатда «Ал-Қоида») террорчиларини ҳайдаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бироқ айнан АҚШ билан келишув ҳаракат етакчиларининг айрим фикрларининг ўзгариши, бунинг амалда ҳам ўз аксини топишига хизмат қилди.

    Толиблар бир ярим йил ичида Ғарб ҳамда унинг «қўғирчоқ ҳукумати» билан курашаётган партизанлар қўшинидан умумафғон сиёсатини олиб бориш қудратига эга сиёсий кучга айланди.

    Айни вақтда ҳаракатнинг аввалги мафкураси мазкур лойиҳага мос тушмайди: Афғонистон аҳолисининг асосий қисми учун мазкур ғоялар мазмуни бегона ва бу ҳали бери ўзгармайди. Толиблар халққа бериши мумкин бўлган ягона нарса – хориж қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш (бунда уларни қўрқитиб юбормаслик ҳам талаб этилади), урушни тўхтатиш ва аввалги ҳукуматлардан фарқли равишда давлат аппаратида интизом ўрнатишдан иборат. Урушни тўхтатиш учун толиблар давлатни ўз мафкурасига мослаштириши ва уни тезкорлик билан қайта қуриш сиёсатидан воз кечиши талаб этилади.

    Сўнгги ойларда ва айниқса мамлакатдаги катта шаҳарлар эгалланганидан кейин толиблар ўзларининг умумафғон лойиҳасини шакллантира олди. Улар:
    • босқинчилар билан ҳамкорлик қилган ҳаммага амнистия берди;
    • ҳамма учун фуқаролик эркинликлари берилди (аёллар ва диний озчилик вакилларига ҳам), лекин барчаси шариат қонун-қоидалари асосида тартибга солинади;
    • сиёсий бошқарув тартиби ўрнатила бошланди, бироқ ҳаммаси толиблар бошқаруви остида кечмоқда;
    • АҚШга берилган ваъда ва мажбуриятларни бажариш: мамлакатга хорижлик террорчиларни киритмаслик кафолатланмоқда;
    • жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, тартиб ва интизом ўрнатиш;
    • иқтисодий тангликдан чиқишдан (қандай йўл билан қайси манбалар эвазига бўлиши ҳанузгача номаълум) иборат.

    Кобулдаги кўчалардан биридаги «Толибон» жангчиси. 2021 йил, август

    Кобулдаги кўчалардан биридаги «Толибон» жангчиси. 2021 йил, август
    Фото: Wакил Коҳсар / AFP / Scanpix / LETA

    Меҳрибон ва адолатли толиблар лойиҳасининг яна қанча вақт давом этиши ҳам маълум эмас. Янги ҳукумат иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши, давлат аппаратининг фитналарига учраши (аввалги АҚШдан мерос қолган ҳукумат), катта шаҳарларда аҳолининг норозилик намойишларига қарши туриши, конфессиялар ва миллатлараро тўқнашувлар ва ҳатто афғон армияси дала қўмондонларига тегишли гуруҳлар билан жанг олиб бориши мумкин. Буларнинг ҳаммаси «Толибон»ни аввалги мафкурага қайтишга ва уни эски услублар билан яна татбиқ этишга мажбур қилиши ҳеч гап эмас.

    Шундай бўлиши мумкинми? Кобулдан бошқа ҳудудларда толибларнинг аксар қисми 1990 йиллардаги руҳиятни сақлаб қолган ва янги ғояларга бўйин эгмаслиги мумкин.

    «Толибон» Покистон томонидан бошқарилаётгани ростми? Бу Покистонга нима учун керак ва ушбу мамлакат АҚШ иттифоқчисими? Шунингдек, АҚШ Афғонистонни толибларга атайин жуда тез топширдими?

    «Толибон» афғон мужоҳидларининг бошқа ҳаракатлари билан биргаликда 1990 йиллар ўрталарида Покистоннинг идоралараро разведкасига (ISI) тегишли лойиҳа эди. 1980 йилларда ушбу ҳаракатни Покистон (разведка, армия, сиёсатчилар ва жисмоний шахслар) Совет армиясига қарши курашда қўллаб-қувватлаган.

    Совет қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетгач ва 1989 йилда Афғонистонда амалдаги ҳукумат ағдарилгач, 1992 йилда Покистон мамлакатда пуштун қўмондонлари, сиёсатчилари раҳбарлигида барқарор ҳукумат тузишга уринган, бу орқали Ҳиндистоннинг минтақадаги таъсир кучини камайтирмоқчи бўлган. Бироқ бу амалга ошмаган: мамлакатда фуқаролар уруши давом этган, бунда СССРнинг аввалги иттифоқчилари билан жанглар бошланган.

    1996 йилда Покистон разведкаси мужоҳидлар гуруҳларининг урушни тўхтата олмаётгани туфайли, толибларнинг янги ҳаракатига умид боғлаган, ўшанда улар мамлакат жанубида бир нечта ҳудудни эгаллаб олганди. Толиблар аввало бир вақтлар ISI’дан ёрдам олиб турган Гулбиддин Ҳикматёрнинг гуруҳларини тор-мор этган. Шундан кейин толиблар Кобулни жуда тез эгаллаган, лекин бутун мамлакатни бўйсундиришнинг уддасидан чиқа олмаган.

    Покистоннинг асосий мақсади амалга ошган: Кобулда миллий пуштун ҳаракатининг ҳукумати ўрнатилган. Бунинг устига ушбу ҳукумат ҳаётга Покистон дастурини татбиқ қилишни ҳам уддалаган. Масалан, толиблар ҳукмронлигининг дастлабки йилларида мамлакат миқёсида афюн етиштириш қўллаб-қувватланган — аммо 1999 йилда (Исломобод буйруғи билан) гиёҳванд моддалар етиштиришга барҳам берилди, фақат мухолифат бошқарувидаги шимолий ҳудудларда бу ишлар давом этган.

    Покистон разведкасига бўйсунувчи барқарор пуштун ҳукумати лойиҳаси қандай тез бошланган бўлса шунча тез поёнига етган. 2001 йил 11 сентябрда АҚШда юз берган терактлардан кейин «Толибон» ва унинг давлати «Ал-Қоида» етакчиларини Вашингтонга топширишдан бош тортди ва Американинг душманига айланди. Вашингтон Покистондан (АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги муҳим расмий иттифоқчиси мақомида бўлган) толибларга ёрдам беришни тўхтатишни илтимос қилди. Исломобод узоқ давом этмаган музокаралардан кейин рози бўлди ва ўз ҳудудидан АҚШ ҳарбийларига Афғонистонга ҳужум қилиш учун жой ва шароит ҳозирлади.

    Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай америкаликлар Покистон разведкасининг ўз ваъдасини бажармаётгани ва толибларга кўмаклашишда давом этаётганини тушунди. Бундай қилишнинг бир нечта сабаблари бор эди (бу ҳақда америкалик журналист Стив Колл ўз китобида батафсил маълумот берган):

    • Покистондаги «Толибон» тарафдорларини жисмоний йўқ қилиш имконсиз эди, уларни миллионлаб пуштунлар қўллаб-қувватларди, ушбу миллат халқи Покистон ғарби ва шимолида ҳаёт кечиради.
    • Бундан ташқари, Покистоннинг ўзида пуштун жангарилари билан фуқаролар уруши бошланди, улар ҳам ўзларини «Толибон» вакиллари деб эълон қилди («Техрик-э Толибон – Покистон», ТТП). Уруш ҳанузгача давом этмоқда, Покистондаги толиб жангариларнинг асосий базаси эса Афғонистонда жойлашган.
    • Покистон ҳар доим АҚШ кетидан Афғонистонга Ҳиндистон компаниялари ва разведкаси кириши мумкинлигидан хавотирланган. Шунинг учун ҳам Исломобод мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришдан манфаатдор.
    • Бунда Покистоннинг асосий мақсади Афғонистонда самарали ва назорат қилинадиган пуштунлар ҳукуматини шакллантириш, у аввалгидек ва ўзгармаган.
    • Америкалик ҳарбийларнинг тахмин қилишича ISI раҳбарларининг бир қисми толибларнинг мафкураси ва диний қарашларини қўллаб-қувватлайди.
    АҚШнинг имкониятлари жавоб ҳаракатларини амалга оширишда чекланиб қолди. Покистон — Вашингтоннинг Жанубий Осиёдаги энг муҳим иттифоқчиси. Қўшма штатлар мамлакатдаги вазият беқарорлашуви, Ҳиндистон билан низонинг кескинлашиши ва Покистоннинг Хитой билан яқинлашувидан (бу жараён анчадан буён давом этмоқда) манфаатдор эмас. Шунинг учун ҳам 2000 йилларда Америка бир оз ғалати ўйин қоидаларини шакллантирган: Покистон билан иттифоқчилик муносабатлари қолади, бунда америкаликлар нафақат Афғонистонда, балки Покистонда ҳам жангарилар билан жанг қилишни давом эттиради.

    Шунинг учун ҳам Покистонда Америка дронлари «Толибон»нинг бир нечта раҳбарини ўлдирган; шу ернинг ўзида 2011 йилда Покистон ҳукумати ва разведкаси билан ҳамкорлик асосида ўтказилган операцияда «Ал-Қоида» раҳбари Усама Бен Ладен йўқ қилинган.

    Юқоридаги ғалати қоидалар 2017 йилгача амал қилган ва Дональд Трамп якунда уларга ўзгартириш киритган. У Исломободни толибларни қўллаб-қувватлашда айблади ва Покистонга ёрдам беришни тўхтатди. Ҳиндистонни эса Афғонистонда муҳим рол ўйнашга чақирди. Ҳиндларни вазиятга аралаштириш ҳақидаги баёнот Исломободда кескин реакция уйғотди. Исломобод Ҳиндистоннинг АҚШ тузган Кобулдаги Афғонистон ҳукумати билан биргаликда Покистондаги «Толибон» жангариларини молиялаштираётгани ва уларни урушга тайёрлаётганини билдирди.

    Қўшимча оғирлаштирувчи фактор Покистондаги толибларнинг Афғонистондаги ҳаракат вакиллари билан иттифоқчи эканлиги, улар Афғонистонда АҚШ ҳамда Вашингтон бошқарувидаги афғон армиясига қарши жанг қилганидир. Покистондаги маҳаллий «Толибон» ҳукумат ва фуқароларга қарши шафқатсиз терактлар уюштирган.

    Бутун дунё ҳозир катта эҳтимол билан геосиёсий ўйинлар қоидаларида ўзгаришларнинг гувоҳи бўлмоқда. Америкаликлар Афғонистонни «Толибон»га жангсиз топширди (Вашингтоннинг ушбу версияни Исломобод билан келишганига шубҳалар мавжуд: Исломобод Жо Байденнинг бу борада мамлакат ҳукумати билан келишмаганини қайд этган). «Толибон» аввал Покистон разведкаси режалаштирганидек Афғонистонда барқарор ҳукумат тузиб, урушга барҳам бермоқчи.

    Афғон толиблари покистонлик пуштунлар яшайдиган жойларга тажовуз қилмаган ва ҳамиша Афғонистон чегаралари деб тан олинган ҳудудда ўз ҳукуматини тузишга интилиб келган. Лекин уларнинг иттифоқчиси покистонлик толиблар Афғонистон—Покистон чегарасидаги ерларда (Дурон чизиғи деб аталади) пуштунлар яшагани — мазкур хатони тўғрилаш зарурлигини таъкидлайди. Энг асосий душманидан, яъни америкалик ҳарбийлардан қутулган Кобулдаги толибларни Покистон назорат қила оладими ёки йўқ? — бу энг катта саволлардан бири бўлиб турибди.

    Умуман «Толибон»га Покистоннинг ёрдами асқатиб қолиши мумкин, сабаби ҳаракат вакиллари Афғонистон аҳолиси томонидан тўлиқ қўллаб-қувватлаётгани йўқ.

    «Толибон»ни Афғонистонда қанчалик даражада қўллаб-қувватлашмоқда? Толибларнинг ҳокимият тепасига келганидан хурсанд бўлмаганларнинг сони қанча?

    Ушбу саволларга жавоб бериш қийин: узоқ вақт давом этган доимий уруш шароитида ҳақиқатни акс эттириши мумкин бўлган ижтимоий сўровларни аҳоли орасида ўтказиб бўлмайди. Тадқиқотлар ўтказилган, аммо уларнинг Афғонистондаги барча аҳолисининг кайфияти акс этган деб айтиш мушкул. Бир томондан, тадқиқотчилар танлов асосида 34 та вилоятдаги аҳоли орасида сўров ўтказиб, шаҳарлар ва қишлоқлардаги турли одамлар фикрини ўрганган.

    Бошқа томондан эса аҳоли берган жавобларнинг қай даражада самимий ёки ҳақиқий экани борасида шубҳалар мавжуд; шунингдек, одамлар орасида узоқ вақтдан буён толиблар бошқаруви остида яшаётганлар бўлиши мумкинлиги ва уларнинг ҳаракат вакилларига хайрихоҳлиги, бундай одамлар сони инобатга олинмаган. Масалан, Уруш ва тинчлик институти тадқиқотида қатнашганларнинг асосий қисми марказий ҳукумат бошқарган ҳудудларда яшаган аҳоли.

    Агар мазкур тадқиқотлардаги маълумотларга таяниб фикр юритилса, толибларни Афғонистон аҳолисининг жуда кам қисми (саволга ҳар қандай жавоб вариантини танлаган 15 фоиздан камроқ респондентлар) қўллаб-қувватлайди. Уларни диний фанатлар, ишсиз (уюшмаган) ёшлар вакиллари, мамлакатга дўст бўлмаган Покистоннинг тарафкашлари деб ҳисоблашади.

    Мавзуга доир: «Афғонистонда болалар йўқ, болалиги тортиб олинганлар бор». «Толибон» ва унинг шафқатсизликлари ҳақида Ўзбекистонда яшаётган афғонистонлик ҳикояси

    Сўровномада қатнашганларнинг кўпчилик қисми толибларнинг ҳукумат билан интеграциялашган ҳукмронлигини истамайди (лекин улар жангариларга амнистия бериш, уларнинг оила аъзоларини тинч ҳаётга қайтариш тарафдори бўлган). Умуман мамлакатнинг ҳозирги шаклланаётган ҳукумати сўровномада қатнашган одамлар орасида ижобий туйғулар уйғотмаган.
    • Сўровномада қатнашганларнинг кўпчилиги 2014 йилгача мамлакатнинг тўғри йўлда ривожланиб борганини қайд этган. Кейин АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга молиявий-иқтисодий кўмак миқдорини камайтирганидан кейин мамлакатда инқироз бошланган. Иштирокчиларнинг учдан икки қисми ушбу қарор нотўғри бўлган деб ҳисоблайди.
    • Ижтимоий сўровнома иштирокчиларининг қарийб ярми хориж қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилишидан қониқаётганини билдирган (айримлар «бизга барибир» деб жавоб қилган). Учдан икки қисми 2020 йилдаёқ хориж қўшинларининг Афғонистонда кетиши якунда толибларнинг ҳокимият тепасига келишига сабаб бўлиши, жанговар ҳаракатларнинг кучайиши, афғон армиясининг уларга қарши тура олмаслигидан хавотирланганидан хавотирланганини айтган.
    • Аҳолининг кўпчилиги ҳукуматни танлов асосида шакллантириш тарафдори, улар диний уламо эмас, балки президент давлат бошқарувини амалга оширишини истайди.
    • 80 фоиздан кўпроқ иштирокчи вояга етмаган қизларни мажбурлаб турмушга беришга ва шу каби анъаналарга қарши. Шунингдек аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлиши, аёлларга таълим олиш ҳамда ишлаш ҳуқуқи берилиши керак деб ҳисобловчилар ҳам иштирокчиларнинг тўртдан уч қисмини ташкил қилган.
    • Респондентлар толибларнинг интизомли эканлиги ва уларнинг ички бирдамлигини ижобий жиҳатлар деб эътироф қилган. Жангариларнинг ўзлари истаган нарсага зўравонлик билан эришишга тайёрлигини қайд этган.
    • Бундан ташқари мамлакат маркази ва жанубидаги сўровномада қатнашганларнинг бир қисмини пуштунлар ташкил қилади, бу ерда «Толибон»ни қўллаб-қувватлайдиганлар кўп, улар толибларнинг ҳокимият тепасига келиши одамлар учун қўшимча иқтисодий имкониятлар яратиши мумкинлигини таъкидлаган.
    Сўровлардаги маълумотлар афғон халқи кайфиятининг умумий трендларини акс эттирса, у ҳолда аҳоли «Толибон» бошқарувига қарши кураш тарафдорларининг ҳаракатларини қўллаши мумкин. Бу айниқса миллий озчилик, яъни ўзбеклар, тожиклар ва ҳазор-шиалари яшайдиган мамлакат шимолида кучли.

    Шаҳарга толиблар гуруҳи кирган вақтда Кобулдаги тепаликда турган афғон армиясининг аскари. Ҳарбийнинг шериклари қуролларни ташлаб, тинч ҳаётга қайтишга қарор қилган. 2021 йил 15 август

    Шаҳарга толиблар гуруҳи кирган вақтда Кобулдаги тепаликда турган афғон армиясининг аскари. Ҳарбийнинг шериклари қуролларни ташлаб, тинч ҳаётга қайтишга қарор қилган. 2021 йил 15 август
    Фото: Марcус Ям / Los-Angeles Times / Getty Images

    Кобул қулаганидан кейин Панжшердаги собиқ вице-президент Амрилло Солиҳ (у ўзини Афғонистоннинг янги президенти деб эълон қилган) ҳамда Аҳмад Масъуд томонидан «Толибон»га қарши туриш ҳаракати аввалги ҳукуматнинг альтернатив маркази бўлиши мумкин — толибларнинг аввалги ҳукумати даврида Афғонистон шимолида шундай бўлиниш кузатилган. Ҳали ҳеч бир давлат Солиҳнинг легитим президентлигини тан олмаган, умуман ҳали ҳеч ким толибларнинг «Афғонистон ислом амирлиги» тузилганини расман тан олганини эълон қилмаган.

    Толиблар Афғонистон чегараларидан ташқарига, масалан Ўзбекистон ёки Тожикистонга чиқадими? Бутун дунёда террорчиларнинг фаоллашуви кузатилиши мумкинми?

    Толиблар ҳеч қачон ўз таъсир доирасидан Афғонистон ташқарисидаги халқаро майдонга олиб чиқиш режалари ҳақида гапирмаган. Бу уларнинг диний таълими билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин (уларда юқорида қайд этилганидек мессианлик йўқ), улар мафкурасининг асоси миллий давлат қуриш. Уларнинг трансчегаравий террорда тажовузкор ҳаракатлари (уларнинг Покистондаги ҳукуматга ҳужум қилувчи толиблар билан алоқасини ҳисобга олмаса) деярли кузатилмаган.

    Бошқа томондан БМТ экспертлари «Толибон»нинг ҳанузгача дунё миқёсида кенг ёйилишни истовчи «Ал-Қоида» ва бошқа террорчилик гуруҳлари билан алоқаларни узмаганини таъкидлайди. Шунинг учун ҳам толиблар АҚШ ҳарбийларига улар мамлакатдан чиқиб кетса, барча террорчиларни Афғонистондан қувишни ваъда қилган.

    2020 йилда эълон қилинган БМТнинг навбатдаги ҳисоботида «Толибон» ҳамда «Ал-Қоида» ҳануз бирга ҳаракат қилаётгани баён этилди. Толиблар дарҳол БМТга буни инкор этувчи фактларни тақдим қилиб, улар бошқараётган ҳудудларда террорчилар йўқлигини билдирган. Аммо экспертлар орадан бир йил ўтиб, 2021 йил майда яна БМТга аъзо айрим давлатлар берган ахборот асосида «Толибон» ва «Ал-Қоида» ўртасида алоқа сақланиб турганини маълум қилди. «Ал-Қоида»нинг айрим етакчилари Покистонда «Толибон» раҳбарлари оилалари билан яшайдиган ҳудудларда истиқомат қилади. БМТ қайси аъзо-давлатлар мазкур маълумотларни тақдим қилганини ошкор этмаган. Агар ушбу ахборот тасдиғини топса, «Ал-Қоида» жангарилари Афғонистон ҳамда Покистон чегарасини бошқа мамлакатлардаги операциялар учун режалаштириш базаси сифатида ишлатиши мумкин.

    Бундан ташқари «Толибон» таркибига «Ал-Қоида»га бевосита алоқадор камида битта гуруҳ кирган, бу «Ҳаққоний тармоғи» . Ушбу гуруҳ ҳарбийлашган, АҚШ ҳамда Покистонда террорчилик ташкилоти деб топилган. Гуруҳ асосчиси Жалолиддин Ҳаққоний (2018 йилда вафот этган) Бен Ладеннинг дўсти бўлган ва унга 2000 йилларда Тора-Бора тоғларида яширинишда кўмак берган (америкаликлар биринчи рақамли душманини ғорлар мажмуида штурм билан ушлашга уринган, бироқ Бен Ладен сўнгги дақиқаларда улардан қочиб қолганди). Айнан Ҳаққоний «Толибон»да террорчилик услубларини жорий қилган, хусусан, худкушларни ўзини ўзи портлатишга тайёрлаган.

    Энди Ҳаққонийнинг ўғилларидан бири «Толибон» раҳбарига ўринбосар, бошқа яна бир эса Кобулда «Афғонистон ислом амирлиги» давлатини тузиш юзасидан музокараларда иштирок этмоқда. «Ҳаққоний тармоғи» ҳам Афғонистондан ташқарига чиқишга уринмайдиган гуруҳ, лекин улар толиблар ҳамда хорижлик террорчилар ўртасида боғловчи занжир ҳалқасига айланиши ҳеч гап эмас.

    Толибларнинг ғалабаси бошқа давлатлардаги ислом радикалларининг фаолиятига таъсир қилади деб айтиш қийин. Бироқ радикаллар орасида халифалик давлатини тузиш мақсадидаги толиблар услубидаги урушлар урфга кириши мумкин деган тахмин мавжуд. Шунга қарамай Афғонистонда «Толибон» эришган ғалабанинг бошқа мамлакатлар ҳудудларида қайд этилишининг эҳтимоли жуда кам, бунинг учун хориждан ёрдам ва рақиб орасида парокандалик кузатилиши керак.

    Нима учун толиблардан сон жиҳатдан кўп бўлган афғон армияси (жангариларга қарши жуда яхши тайёргарлик кўргани ҳақида хабарлар берилганди), бунчалик тез таслим бўлди ва деярли қаршилик кўрсатмади?

    Пентагон АҚШ ёрдамисиз Афғонистон миллий армиясининг толибларга қарши тура олмаслигини олдиндан билган, дейилади Афғонистон ҳарбий дастури ва мамлакатни қайта тиклаш харажатларини аудит қилиш учун шакллантирилган СИГАР гуруҳининг ҳисоботида. Қисқача таҳлил қилганда афғон армиясининг жанговар кучга айлана олмаганининг сабаблари қуйидагилар:

    • Дастлаб Афғонистонда кучли профессионал армия шакллантириш режалаштирилган. Аммо «Толибон» билан давом этган уруш катта ресурс — аввало жангларда иштирок этишнинг ўзини эмас, балки мамлакатнинг турли ҳудудларида вазиятни назорат қилишни талаб этарди. Бу 2000 йиллар охирида армиядаги аскарлар сонининг бир неча баробар кўпайишига олиб келди.
    • 2010 йилда миллий полиция тузилганида ҳам ушбу ҳолат такрорланди — сифатга эмас сонга ишлаш, чақирилувчиларнинг жанговар тайёргарлигида оқсашлар кузатилишига сабаб бўлди.
    • Одамлар жанг қилишга тайёрланиш ва жанг қилиш учун эмас, балки шунчаки маош олиш учун ишга қабул қилинарди. Шу тариқа 2010 йилдан 2020 йилгача армия аскарларининг сони 80 фоизга кўтарилди ва 185 минг нафарга етди. Харажатлар, жумладан, ҳарбийларни тайёрлаш учун вақтинчалик сарфлар камайиб кетди.
    • Армия таркиби ҳар йили 25 фоизга алмашган.
    • Ҳарбийлар армияни даромад манбайи деб ҳисобларди. Ўғрилик уларнинг кичик маоши ва тўловлардаги кечикишлар ўрнини қопларди. Америкалик ҳарбийлар афғон армияси учун электрон захира тизимини киритганида, қўшин тезда 56 минг нафар одамга қисқарди.
    • Қабилалараро гуруҳларни оммавий равишда тузишнинг имкони бўлмади. Армия, асосан, қабила белгилари асосида шакллантирилди. Аскарлар қабиласидан келиб чиқиб гуруҳдаги қўмондонига бўйсунарди. Толибларнинг фаоллашуви кузатилгач, кўплаб командирлар ғолиб томонга ўтиб кетди.
    Россия нима учун «Толибон»ни террорчилик ташкилоти деб тан олган? Нега Россия толиблар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини намойиш қилмоқда?

    Россия Олий суди 2003 йилда толибларни террорчи деб топиш ҳақида қуйидаги қарорни чиқарган:

    Афғонистонда 1994 йилда ташкил қилинган «Толибон» ҳаракати экстремистик ислом ҳаракати. Чеченистон Республикаси ҳудудидаги ноқонуний жангари гуруҳлар билан ҳамкорлик қилади. Ўз фаолиятида террор услубларидан фойдаланади, 1995 йил кузида Татаристоннинг «Аэростан» компаниясига тегишли Ил-76 самолётини эгаллаб олган (бу ҳақда фильм ҳам суратга олинган), самолёт экипажи узоқ вақт давомида асирда ушлаб турилган. Усама Бен Ладен кўмагида Марказий Осиё давлатларида, хусусан Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистонда диний оқимлар жангарилари билан бирга ҳукуматни эгаллашга уринган.

    Реал олиб қараганда, Россия «Толибон» билан АҚШ бир вақтлар урушда террорчилар билан қилганидек ҳамкор мақомида бўлиб турибди. Умуман Қўшма Штатлар «Толибон»ни террорчилик ташкилоти деб эълон қилмаган, БМТ ҳам бундай қарор чиқармаган. 1999 йилда толибларга қарши санкциялар жорий этилган (БМТ ҳамда АҚШнинг нима сабабдан «Толибон»ни террорчилик ташкилоти деб топмаганининг сабаб номаълум).

    2014 йилда Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги низоли вазият юзага келгач, «Толибон» Россия учун ортиқ террорчилик ташкилоти бўлмай қолди ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралардаги ҳамкорга айланди. Россия дастлаб «Толибон» билан муносабатлар ўрнатганини инкор қилди ва афғонлараро мулоқотда воситачи бўлишга интилди, бироқ 2018 йилдан бошлаб толиблар билан алоқа расмийлаштирилди. Россия ҳозир ҳам воситачи сифатида ҳаракат қилмоқчи, хусусан Москва Кобул толиблар томонидан эгаллаб олинганидан кейин БМТдан «Толибон»га нисбатан қўлланган санкцияларни олиб ташлашни сўраган.

    АҚШ Россия ҳамда толиблар ўртасида норасмий муносабатлар бўлган деб ҳисоблайди, Вашингтон фикрича Россия разведкаси ҳаракатга америкалик аскарларнинг ўлдирилиши учун мукофот ваъда қилган. Москва ва толиблар ушбу айбловларни инкор этган. 2021 йил апрель ойида америкалик ҳарбийлар мазкур иш бўйича уларда аниқ ахборотлар йўқлигини маълум қилган.

    Мавзуга доир: «Толибон» ва дунё: ким кимга керак?

    22.08.2021, 16:34   Изоҳ (0)   78331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мексикада «Грэйс» довули оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди (фото)

    22.08.2021, 15:33

    Исроил Ғазо секторидаги намойишларга жавобан ҲАМАС объектларини ўққа тутди

    22.08.2021, 14:32

    Афғонистонда этник ўзбеклар ва тожиклар «Толибон»га қарши коалиция тузмоқда (видео)

    22.08.2021, 10:36

    Фото: Қочоқ президентлар. Чет элдан бошпана излашга уларни нима мажбур қилган?

    22.08.2021, 09:35

    Facebook Афғонистондаги аккаунтлар учун дўстлар рўйхатини кўриш функциясини ўчириб қўйди

    22.08.2021, 07:51

    «Толибон» Афғонистондаги сикҳлар ва ҳиндларнинг Ҳиндистонга эвакуация қилинишига рухсат бермади

    21.08.2021, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ким қон донори бўлиши мумкин? Донорлик ва унинг фойдаси ҳақида тўлиқ қўлланма

    Лайфстайл | 18 июн, 20:55

    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

    Реклама | 18 июн, 19:30

    АБC: АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг камида иккита эсминеци Исроилни ҳимоя қилишда иштирок этмоқда

    Дунё | 18 июн, 20:50

    Андижонда йигит Instagramъдаги изоҳи учун 6 суткага қамалди (видео) 

    Ўзбекистон | 18 июн, 20:40

    “Исроил Трампни можарога тортмоқчи” — Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири

    Дунё | 18 июн, 20:30

    BTS гуруҳи хонандаларининг ҳарбий хизматдан қайтиши Жанубий Корея иқтисодиётига сезиларли фойда келтириши мумкин

    Мусиқа | 18 июн, 20:20

    Президент Кумушкондаги меҳмон уйларини кўздан кечирди (фото)

    Ўзбекистон | 18 июн, 20:10

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    Дунё | 18 июн, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.