• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    33 йил муқаддам қулаган империя: СССРнинг интиҳоси қандай кечган эди? 

    Бундан 33 йил аввал, 1991 йилнинг 26 декабрь куни Михаил Горбачёв СССРнинг куни битгани ва энди у ортиқ совет иттифоқи президенти эмаслигини эълон қилган эди. Ушбу ҳодиса ХХ асрнинг энг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади. “Дарё” сана муносабати билан СССРнинг хотимаси қандай кечганини ёдга олади.

    Михаил Горбачёв 1991 йил 25 декабрда давлат телевидениеси орқали жонли эфирда истеъфога чиқишини эълон қилди.

    “Ҳурматли ватандошлар, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ташкил этилиши билан боғлиқ вазият туфайли мен СССР президенти сифатидаги фаолиятимни тўхтатаман — дея бошланганди Михаил Горбачёвнинг телемурожаати. — Мен эркинлик, халқлар мустақиллиги, республикалар суверенитети, шу билан бир қаторда, совет иттифоқини, мамлакат яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдориман.

    Воқеалар ривожи эса бошқача кечди. Мамлакатни парчалаш тарафдорлари устунлик қилди, мен бунга қўшила олмайман. Олмаотадаги йиғилиш ва у ерда қабул қилинган қарорлардан кейин ҳам бу борадаги позициям ўзгармади. Қолаверса, бундай миқёсдаги қарорлар халқнинг хоҳиш-иродаси асосида қабул қилиниши кераклигига ишончим комил.

    Шунга қарамай, у ерда имзоланган келишувлар жамиятда ҳақиқий тотувликка олиб келиши, инқироздан чиқиш ва ислоҳотлар жараёнига кўмаклашиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”.

    СССРнинг қулаши

    Кўпчилик СССР парчаланишини Михаил Горбачёв билан боғлайди. 1985 йилнинг 11 мартида КПСС Марказий Қўмитаси бош секретари лавозимини эгаллаган 54 ёшли сиёсатчи совет иттифоқидаги инқирозли вазиятни ўнглаш учун бир қатор ислоҳотлар ўтказишга уринди, унинг бу ҳаракатлари сиёсати тарихга “қайта қуриш” номи билан кирди.

    Бироқ таҳлилчиларга кўра, бу ислоҳотлар КПСС ҳокимиятининг заифлашиши, иттифоқ республикаларида мустақилликка интилиш кучайишига олиб келди. Дастлаб 1988 йил 16 ноябрда Эстония, 1989 йилда Литва, Латвия ва Озарбайжон, 1990 йилда эса бошқа иттифоқ республикалари, шу жумладан, Ўзбекистон мустақиллик декларациясини қабул қилди.

    Фото: dzen.ru

    1989 йил 15 февралда СССР қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тугатилиб, бу ҳарбий можарога нуқта қўйилди. 1990 йилда КПССнинг гегемонлигига чек қўйилиб, унга мухолиф бўлган партиялар тузишга ҳам рухсат берилди. Уларнинг айримлари КПСС билан рақобатлаша бошлади ва мамлакатдаги сиёсий аҳволнинг мураккаблашувига сабаб бўлаётган социалистик тузумни, КПССнинг давлат ҳокимиятига бўлган монопол ҳуқуқини инкор эта бошлади. Айни пайтда КПССнинг ўзида ҳам 3 оқимга бўлиниш юз беради.

    Парчаланиш жараёнларини енгиш учун Михаил Горбачёв иттифоқ республикалари раҳбарларига янги иттифоқ шартномасини тузишни таклиф қилди. Ҳужжат янги концепцияни назарда тутган: иттифоқ таркибига кирган ҳар бир республика суверен давлат мақомини олиши кўзда тутилган.

    Фото: AP Photo 

    1990 йил 24 декабрь куни халқ депутатлари қурултойида СССРни сақлаб қолиш бўйича умумиттифоқ референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 1991 йил 17 мартда сайловчиларнинг 76,4 фоизи иттифоқни сақлаб қолиш учун овоз берган бўлса, 21,7 фоизи бунга қарши чиққан. Арманистон, Грузия, Молдова, Литва, Латвия ва Эстония референдумда қатнашишдан бош тортган.

    1991 йил 23 апрелдан 23 июлга қадар Ново-Огареводаги қароргоҳида Михаил Горбачёв 15 иттифоқ республиканинг тўққизтаси (РСФСР, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ССР) билан Суверен давлатлар иттифоқини тузиш тўғрисида музокара олиб боради. Шартномани имзолаш 20 августга белгиланган эди, аммо 19 августга ўтар кечаси СССРнинг бир гуруҳ юқори мартабали раҳбарлари Фавқулодда вазият давлат қўмитасини (ГКCHP) туздилар. Бу амалда давлат тўнтариши эди.

    Фото: Спутник

    Ўхшамаган тўнтариш

    4 август куни Горбачёв Қримга дам олиш учун кетади ва қайтиб келганидан сўнг “Суверен давлатлар иттифоқи” ҳақидаги шартнома имзоланиши керак эди. Янги иттифоқ шартномасининг имзоланиши СССР парчаланишига олиб келади деб ҳисоблаган СССР вице-президенти Геннадий Янаев ҳамда КГБ раиси Владимир Крючков раҳбарлигидаги гуруҳ Горбачёв таътилда эканидан фойдаланиб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишади.

    Халққа ўқиб эшиттирилган баёнотда Михаил Горбачёв саломатлиги ёмонлашгани учун ўз вазифасини бажара олмаслиги, шу сабаб мамлакатни 6 ой давомида 8 кишидан иборат кенгаш бошқариши, ярим йилдан сўнг эса сайловлар ўтказилиши маълум қилинади. Мамлакат ҳудудидаги давлат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси (русча қисқартмаси ГКCHP) манфаатига хизмат қилмайдиган барча нашрлар вақтинча фаолиятини тўхтатади. Ишлаётган бошқа нашрлар ҳам қаттиқ цензурага олинади, компартиядан бошқа қолган барча партиялар фаолияти чекланади.

    Фото: Спутник

    Қўмита мамлакат назоратини қўлга олишни пойтахт Москвадан бошлайди. Ана шундай бир вазиятда Борис Ельцин катта саҳнага чиқади ва ГКCHPнинг ҳаракатларини конституцияга зид деб атайди ва содир бўлаётган воқеалар давлат тўнтаришидан бошқа нарса эмаслигини маълум қилади. Ельциннинг мурожаатидан кейин Москвада 200 мингдан ортиқ, Петербургда 400 мингдан ортиқ одам марказий майдонларга чиқиб ГКCHPга қарши намойишларда қатнашади.

    moscow-red-square-daryo.uz-ussr-crash-article
    Фото: ТАСС

    20 августдан 21 августга ўтар кечаси Москвада ГКCHPга бўйсунувчи аскарлар ҳамда Кремль ҳимоясидаги кўнгиллилар ўртасида тўқнашув содир бўлади. 21 август куни СССР висе-президенти Геннадий Янаев ГКCHPни тарқатиб юбориш ва унинг барча қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолайди.

    21 август тонгида СССР мудофаа вазири Язов Москвадаги барча қўшин ва техникаларни шаҳардан олиб чиқишга буйруқ беради. Бу фавқулодда вазият тугагани кўрсатарди. Шу тариқа, совет иттифоқини сақлаб қолиш учун тузилган давлат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси 3 кун ўтиб барбод бўлади. Уни ташкил қилганлар эса ҳибсга олиниб, жавобгарликка тортилади.

     

    Фото: AP Photo 

    Шундан сўнг СССР таркибида бўлган республикалар бирин-кетин ўз мустақилликларини эълон қилади: 24 августда — Украина, 30 августда — Озарбайжон, 31 августда — Ўзбекистон ва Қирғизистон, қолганлари — 1991 йилнинг сентябридан то декабригача.

    СССР президентининг сиёсий позициялари заифлашди. 1991 йил 24 августда Михаил Горбачёв КПСС Марказий Қўмитаси ва СССР Вазирлар Советини тарқатиб юборади. 1991 йил 2-—5 сентябрда Москвада СССР халқ депутатларининг V қурултойида “Ўтиш давридаги СССР давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унга кўра қурултой ўзини ўзи тарқатиб юборади ва барча давлат ҳокимияти СССР Олий Кенгашига ўтказилади. 1991 йил 1 декабрдан бошлаб СССРнинг барча вазирликлари ва бошқа марказий давлат органлари тугатилади.

    1991 йил 14 ноябрда етти иттифоқ республикаси — Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон раҳбарлари ва СССР президенти 9 декабрда янги иттифоқ шартномасини имзолашга келишиб олишади. Унга кўра, суверен давлатлар иттифоқи “Конфедерал демократик давлат” сифатида тузилиши керак эди. Бироқ бу режа амалга ошмай қолади.

    “Беловеж келишуви” ва Олмаота декларацияси

    1991 йил 8 декабрь куни Беларусдаги Беловеж қароргоҳида Россия президенти Борис Ельцин, Украина президенти Леонид Кравчук, Беларусь Олий Кенгаши раиси Станислав Шушкевич томонидан СССРни тарқатиб юбориш ва унинг ўрнига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги тузилмасини тузиш ҳақида ҳужжатлар имзоланади. Горбачёв 1991 йил 25 декабрдаги телемурожаатида айнан шунга ишора қилганди.

    Беловеж келишувининг имзоланиши
    Фото: Википедия

    10 декабрь куни СССР президенти ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтади, унда Михаил Горбачёвнинг маслаҳатчилари республикаларга куч билан қаршилик кўрсатиш бефойда эканини билдиришади.

    21 декабрь куни Қозоғистоннинг ўша пайтдаги пойтахти Олмаота шаҳрида яна 8 республика — Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Молдова келишув битимини имзолайди.

    Олмаота декларациясининг имзоланиши
    Фото: Спутник

    Ельцин билан келишув

    СССР президентлигини тарк этганини эълон қилишидан икки кун олдин Кремлда Михаил Горбачёв ва Борис Ельцин ўртасида деярли 10 соат давом этган учрашув бўлиб ўтади. Унда ҳокимиятни Совет иттифоқи президентидан Россия раҳбарига ўтказиш жараёни муҳокама қилинади. Хусусан, раҳбарлар ядровий кодлар (“ядро жомадони”) Ельцинга топширилиши, шунингдек, Горбачёвнинг истеъфога чиқиши шартларини келишиб олишади.

    Келишувга кўра, СССРнинг сўнгги президентига пенсия, дала ҳовли, транспорт воситалари, юқори даражадаги хавфсизлик таъминоти ва Горбачёв фонди учун бинолар берилиши кўзда тутилган. Горбачёв олти ой давомида Россия ҳукуматини танқид қилмасликка ваъда беради.

    1991 йил 25 декабрда Михаил Горбачёв АҚШ президенти Жорж Буш ва Германия ташқи ишлар вазири Ҳанс-Дитрих Геншер билан телефон орқали суҳбатлашди.

    Михаил Горбачёв АҚШ президентига икки соатдан кейин лавозимидан кетиши ҳақида оммага маълум қилишини айтган ва Ғарб давлатлари МДҲ ва Россияни қўллаб-қувватлашига умид билдирган.

     

    Михаил Горбачёв Катта Жорж Буш билан
    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, Горбачёв Бушга ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини Россия президенти Борис Ельцинга ўтказаётганини ҳам таъкидлаган.

    “Сиз Рождествони тинчгина нишонлашингиз ва бу кеча хотиржам ухлашингиз мумкин. Менга келсак, Тайгада яшириниш ниятида эмасман. Мен сиёсатда, жамоат ҳаётида қоламан”, деб айтган Горбачёв президент Буш билан суҳбат чоғида.

    СССРнинг сўнгги куни

    1991 йил 25 декабрь куни Горбачёв СССР Қуролли кучлари олий бош қўмондони ваколатларидан воз кечиш ва СССР президенти ҳузуридаги Мудофаа кенгашини тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолайди. Москва вақти билан соат 19:00 да марказий телевидение орқали нутқ сўзлаган сиёсатчи СССР президенти сифатидаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

    “СССР президенти сифатида сўнгги бор қаршингизга чиқар эканман, 1985 йилдан буён босиб ўтилган йўлга ўз баҳомни билдиришни лозим деб биламан. Қолаверса, бу борада жуда кўп қарама-қарши, юзаки ва нохолис муҳокамалар мавжуд.

    Давлат раҳбари бўлганимда, мамлакатда нимадир нотўғри эканини тақдир менга аён қилди. Ҳолбуки, еримиз, нефтимиз, газимиз, бошқа табиий бойликларимиз керагидан-да кўпроқ ва Худо бизни ақл-заковат, истеъдоддан қисмаган эди. Шунга қарамай, ривожланган давлатлар халқидан анча ёмонроқ яшаётгандик, тобора улардан ортда қолиб кетаётгандик.

    Бу муаммоларнинг сабаби аллақачон аён эди — жамият маъмурий-буйруқбозлик тузуми чангалида бўғилиб қолганди, Мафкурага хизмат қилишга ва қуролланиш пойгасининг ҳаддан ошган даҳшатли юкини кўтаришга маҳкум эди.

    Қисман ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган барча уринишлар бирин-кетин муваффақиятсизликка учради, бундай натижасиз ҳаракатлар кўп бўлди. Мамлакат истиқболини йўқотди. Энди бундай яшаш мумкин эмас. Ҳамма нарсани тубдан ўзгартириш керак” дея мурожаат қилганди Горбачёв СССР президенти сифатидаги сўнгги нутқида.

    Сиёсатчи халққа йўллаган видеомурожаатида совет иттифоқини бошқарган давридаги ислоҳотлари ортидан нималарга эришилганини бирма-бир санар экан, бу ўзгаришлар катта куч талаб қилгани, уларга шиддатли баҳс ва курашлар орқали эришилгани, давлат ва партия бошқарувидаги янгиликни хуш кўрмайдиган қадимчилар, ҳамма нарса эскичаси қолиши тарафдори бўлган консерваторлар қаршилигини енгиш осон бўлмаганини таъкидлаган.

    “Сўнгги йилларда эришилган демократик ютуқларни сақлаб қолиш мен учун ҳаётий аҳамиятга эга. Ҳар қандай шароит ва ҳар қандай баҳона бўлмасин, улардан юз ўгириб бўлмайди. Акс ҳолда, барча умидлар дафн этилади.

    Буларнинг барчаси ҳақида мен очиқчасига ва борича гапиряпман. Бу менинг маънавий бурчим. Янгиланиш (яъни қайта қуриш — таҳр.) сиёсатини қўллаб-қувватлаган, демократик ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этган барча фуқароларга бугун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

    Мен юрагимда ҳадик билан, шу билан бирга, донишмандлигингиз ва қатъиятингизга ишонч ва умид билан лавозимимни тарк этмоқдаман. Биз буюк тамаддун ворисларимиз, эндиликда у янги замонавий ва муносиб ҳаёт тарзига айланишини таъминлаш барчамизнинг қўлимизда.

    Шу йиллар давомида адолатли ва хайрли иш йўлида мен билан бирга бўлганларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Албатта, баъзи хатоларнинг олдини олиш ва кўп нарсаларни яхшироқ қилиш мумкин эди. Аммо ишончим комилки, бизнинг умумий саъй-ҳаракатларимиз, эртами-кечми, ўз самарасини беради, халқларимиз фаровон ва демократик жамиятда яшайди. Барчангизга энг яхши тилакларимни тилайман”, дея СССР аҳолиси билан жонли эфирда хайрлашган Михаил Горбачёв.

     

    Фото: Wikipedia

    Соат 19:38 да телемурожаат тугашидан олдин Кремлдан СССР давлат байроғи туширилади ва Россия Федерациясининг давлат байроғи кўтарилади.

    Шу тариқа СССР тўлиқ парчаланиб кетди. Россия СССРнинг халқаро ташкилотлардаги вориси этиб белгиланди ва совет иттифоқининг барча қарзларини тўлаш ва активларига эгалик қилиш ваколатини олди.

    28.12.2024, 09:40   Изоҳ (0)   20909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Михаил Горбачёв#СССР#Борис Ельцин#қайта қуриш#Россия#ошкоралик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Косметика ишлаб чиқараётган Муниса Ризаева, Малика Равшанова хонадонида хурсандчилик, Юлдуз Усмонова Ширин Абдуллаевага атаб қўшиқ куйлади 

    Шоу-бизнес | 13 май, 11:59

    Алишер Усмоновни “Дилбар” яхтаси эгаси деб аташ тақиқланди

    Дунё | 13 май, 11:55

    Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 11:44

    Жаҳон кубоги. Ўзбекистонлик боксчилар мусобақани ғалаба билан бошлади

    Спорт | 13 май, 11:43

    “Бриллиант қўл” фильми юлдузи Нина Гребешкова вафот этди

    Лайфстайл | 13 май, 11:41

    Ўзбекистонда “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади

    Ўзбекистон | 13 май, 11:26

    Жонни Деппнинг собиқ рафиқаси Эмбер Ҳёрд эгизак фарзандларни дунёга келтирди

    Кино | 13 май, 11:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.