“Толибон” бошқарувидаги Афғонистон электр таъминоти компанияси (Breshna) Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилинадиган электр энергиясида узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистондан электр энергияси техник муаммолар, Туркманистондан эса бўронлар туфайли узилган. Ўзбекистон томони муаммони тезроқ ҳал қилиш устида ишлаётганини айтган. Эроннинг Афғонистонга импорт қилинадиган электр энергияси ҳам кўпинча техник муаммолар туфайли узилишга учрайди.
Афғонистонликлар электр узилишлари кўпайиб бораётганидан шикоят қилмоқда. Ушбу муаммо сабаб Саманган, Парвон, Панжшер, Каписа, Кобул, Нангарҳор, Лағмон, Пактика, Логар, Хост, Майдон Вардак, Ғазни ва Бағлон вилоятининг айрим ҳудудлари электр таъминотисиз қолган. Ҳар йили қиш фасли келиши билан фуқаролар электр таъминотидаги жиддий муаммоларга дуч келади.
Breshna масъуллари Кобулда биринчи тоифага кирувчи шифохоналар ва давлат муассасаларига, иккинчи тоифага кирувчи саноат паркларига электр энергиясини тақдим этмоқда. Шунингдек, учинчи тоифада истиқомат қилувчи ҳудудларга режа асосида электр таъминоти тақсимланган.
Изоҳ (0)