• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» барча ҳарбийларни хизматга қайтишга чақирди, Кобул чироқсиз қолди, 150 дан ортиқ ОАВ ўз ишини тўхтатди. Афғонистон янгиликлари

    «Толибон» барча ҳарбийларни хизматга қайтишга чақирди

    Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» ҳаракати томонидан тузилган вазирлар маҳкамаси аввалги ҳукумат даврида фаолият юритган муассасаларнинг барча ҳарбийлари ва ходимларини ишга қайтишга чақирди.

    «Аввалги режимнинг барча ходимлари — ҳарбийлар ҳам, оддий фуқаролар ҳам — ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилишга қайтиш таклифини олди», — деди толиблар вакили, ИИВ матбуот котиби Қори Саид Ҳостий.

    Кобулда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ҳақида гапирар экан, бунинг учун бир қатор тузилмалар, шу жумладан, ИИВ, миллий хавфсизлик органлари ва махсус вазифали кучлар жавоб беришини таъкидлади.

    Кобул чироқсиз қолди

    Афғонистон шимолида юз берган авария туфайли Ўзбекистондан Кобулга электр етказиб бериш тўхтатилди. Шаҳар чироқсиз қолди. Айни пайтда электр токи фақат касалхоналарга ва давлат муассасаларига узатилмоқда.

    «Бағлон вилоятидаги Данди-Шаҳобиддин туманида кузатилган техник муаммолар туфайли Ўзбекистондан Кобулга етказиладиган электр таъминоти узиб қўйилди. Компания техник ходимлари муаммони бартараф қилиш билан шуғулланмоқда», — дея маълум қилишди Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компаниясида.

    Мавзуга доир: Афғонистон Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан электр энергияси учун 62 млн доллар қарзини тўлаш учун собиқ амалдорларнинг мол-мулкларини сотмоқчи

    Афғонистоннинг 150 дан зиёд ОАВлари ўз ишини тўхтатди

    Афғонистонда журналистика ҳокимиятга «Толибон» келганидан кейин энг кўп талафот кўрган соҳалардан бирига айланди. Ўшандан буён камида 153 та оммавий ахборот воситаси ўз фаолиятини тўхтатган, хорижий нашрларнинг маҳаллий идоралари ҳам ёпилиб кетган.

    Кобул

    Кобул
    Фото: «ТАСС»

    Мамлакат иқтисодиётидаги инқирозли вазият туфайли кўплаб босма нашрлар молиявий қийинчиликларни деб тўлиқ онлайн-форматга ўтган ёки ёпилган.

    «Кутилганидек, толиблар томонидан киритилишни бошлаган цензура сиёсати ҳам салбий таъсирини ўтказмоқда», — деди «ТАСС» манбаларидан бири. Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти қайд этишича, «ислом қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўладиган» ОАВлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик ҳақида берган ваъдаларига қарамасдан, толиблар ўз қоидалари ва талабларини жорий қилмоқдаки, улар амалда матбуотнинг тўлақонли фаолиятига халал бермоқда.

    Ижтимоий-сиёсий мавзуларни ёритувчи нашрларгина босим остида қолмаяпти, айнан кўнгилочар матбуот биринчи ўринда вазият қурбонларига айланди, чунки уларнинг контенти ислом қоидаларига зид бўлган.

    Мавзуга доир: АҚШ билан музокаралар муваффақиятли кечди, собиқ амалдорларнинг 16 млн доллар пули олиб қўйилди, ягона спорт телеканали ўз ишини тўхтатди. Афғонистон янгиликлари

    «Толибон» халқаро стандартларга мос давлат яратишга интилмоқда

    Толиблар Афғонистонда мамлакат эҳтиёжларига жавоб берадиган ва халқаро стандартларга мос бўлган сиёсий тузилмани яратишни кўзда тутмоқда, деди ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий.

    «‘Ислом амирлиги’ (толиблар ўз давлатини шундай атайди) дунёга ва минтақадаги мамлакатларга дўстона муносабатлар ҳақида сигнал юборди. Биз ҳеч қайси мамлакатнинг ички ишларига аралашишга интилмаймиз ва бошқалардан ҳам шуни кутамиз. Биз Афғонистоннинг жаҳон йўллари чорраҳаси сифатидаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга интиламиз», — деди у.

    Мавзуга доир: Жаҳон ҳамжамияти «Толибон» Афғонистонда тузган ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрми?

    «Толибон» делегацияси Анқарада музокаралар ўтказади

    Амир Хон Муттақий раҳбарлигидаги «Толибон» делегацияси Анқарага жўнаб кетди.

    ТИВ матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхийнинг сўзларига кўра, ташриф Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг расмий таклифига кўра амалга оширилмоқда.

    «Делегация Туркиянинг юқори мансабли вакиллари билан ўзаро манфаатли бўлган масалалар бўйича музокаралар олиб боради, — деб ёзди Балхий Twitter’да. — Алоқаларни яхшилаш, савдо, гуманитар ёрдам, миграция ва авиатранспорт соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича қатор масалалар кўриб чиқилади».

    Мавзуга доир: Эрдўғон «Толибон» билан мулоқот қилиш зарурлигини айтди

    14.10.2021, 15:27   Изоҳ (0)   34617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин 84 ёшигача президентликда қолиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берди

    14.10.2021, 14:26

    Дунёда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари камайди, қайси мамлакатларда ҳалигача вакцинация бошланмаган? Коронахабарлар

    14.10.2021, 12:41

    Норвегияда камон ва найза билан қуролланган эркак ўткинчиларга ҳужум қилди. Беш киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди

    14.10.2021, 11:40

    Чернобиль АЭСнинг биринчи директори — Тошкентда туғилиб-ўсган Виктор Брюханов вафот этди. Станциядаги авария унинг раҳбарлиги даврида юз берган

    14.10.2021, 10:10

    Кувайт тарихда биринчи марта аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берди

    14.10.2021, 08:31

    Ксения Собчакни олиб кетаётган автомобиль билан содир бўлган ЙТҲ видеоси эълон қилинди

    14.10.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.