Россиялик инвесторлар Афғонистондаги чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқаришга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда Avapress хабар берди.
Бир қатор россиялик инвесторлар “Толибон”нинг кон ва нефть вазири Шаҳобиддин Делавар билан учрашувда Афғонистондаги чиқиндилардан 150 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқаришга сармоя киритишларини эълон қилган. Улар бу орқали чиқинди кўпайиши муаммоси ҳам ҳал этилишини айтган.
“Толибон” кон ва нефть вазирлиги хорижий ва маҳаллий сармоядорлар Афғонистоннинг турли соҳаларига ҳеч қандай ташвишсиз сармоя киритиши мумкинлигини билдирган. Афғонистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг катта қисмини қўшни давлатлар Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали қоплайди. 2024 йилнинг январь ойи бошида Breshna ва Тожикистон ўртасида электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома узайтирилган.
Изоҳ (0)