• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Башар Асад режими қулаш арафасида. Сурияни қандай тақдир кутмоқда?

    Сурия қуролли мухолифат гуруҳлари томонидан кутилмаганда бошланган ҳужум 2020 йилдан буён нисбатан барқарор бўлиб келган фронтни парчалаб ташлади. Бир ҳафта ичида мамлакатнинг шимолий пойтахти Ҳалаб ва ундан 100 км жанубда жойлашган Ҳама исёнчилар назоратига ўтди. Улар Асад режими учун Идлибга қисиб борилган мухолифатга қарши плацдарм вазифасини бажариб келаётганди. Шу боис йирик миқдордаги қурол-ярогъ ҳамда ҳарбий базалар мазкур ҳудудларга жойлаштирилганди. Чекиниш вақти уларнинг аксарияти ташлаб кетилди.

    Исёнчилар Сурия армияси ташлаб кетган танкларни қўлга киритди
    Фото: Армй Реcогнитион

    Коалицияга бирлашган исёнчиларининг асосий қисми “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” террорчи экстремистик ҳаракатига мансуб. 2016 йили алоқаларини узгунга қадар у “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотининг Суриядаги бўлими ҳисобланарди. Шунга қарамай, ҳаракат номи БМТ, АҚШ, Туркия ва Россия, Эрон каби давлатларнинг “қора рўйхати”да сақланади.

    Навбатдаги ғалабадан сўнг “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” ҳаракати етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулани видеомурожаат йўллаб, исёнчилар Ҳама шаҳрига “40 йилдан бери мавжуд ярани даволаш” учун кирганини ва “қасос олинмаслигини” айтди. Бундан ташқари, у Ироқ ҳукуматига мурожаат қилиб, “Ал-Ҳашд ал-Шааби” каби шиа жангари ҳаракатларининг можарога аралашиб кетишига йўл қўймасликка чақирди.

    Абу Муҳаммад ал-Жулани исёнчилар назоратига ўтган Ҳалаб марказида

    Ҳама нимаси билан муҳим?

    Шаҳар Ҳалабдан пойтахт Дамашққа олиб борувчи М5 автомагистралидаги муҳим стратегик ҳудуддир. У яна бир йирик шаҳар Хомсдан атиги 70 км масофада жойлашган. Ҳамада Сурия ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг қимматли активлари мавжуд эди. Ҳукумат кучлари ҳудудни ташлаб қочар экан, қирувчи самолётлар ҳамда зенит-ракета тизимлари исёнчилар назоратига ўтди.

    Ҳама яқинидаги ҳарбий базада жойлашган С-75 ҳаво мудофаа тизими исёнчилар назоратига ўтди

    Қолаверса, мухолифат учун шаҳарнинг тарихий аҳамияти ҳам бор. Бунга 1982 йили бўлиб ўтган қонли воқеалар сабаб. У тарихга “Ҳама қирғини” номи билан кирган. Ўшанда Башар Асаднинг отаси Ҳафиз Асад “Мусулмон Биродарлар” ҳаракати исёнини ваҳшийлик билан бостиришга қарор қилганди. Унинг кўрсатмасига биноан ҳукумат кучлари шаҳарни ўраб олиб, оғир артиллерия ва танклардан бомбардимон қилди. Аскарлар уйма-уй юриб, тинч аҳолини ўлдирди. Ҳалок бўлганлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Турли манбалар 10 000 дан 40 000 гача бўлган рақамларни келтиради.

    "Ҳама қирғини" асоратлари. 1982 йил.

    Икки олов қаршисида қолган Россия

    Ҳама ва Хомс шаҳарларининг исёнчилар назоратига ўтиши Башар Асад режимини муҳим аэродромлар, шунингдек бир неча қирувчи самолётлардан маҳрум қилди. Бу эса мухолифатга қарши ҳаво зарбалари интенсивлигини пасайтириб юборди. Суриядаги активларининг йирик қисмини Украинага кўчирган Россия ҳам худди шундай ҳолатда. Яъни ҳозирда мавжуд контингент шиддат билан илгарилаб келаётган исёнчиларни тўхтатишга етарли эмас.

    Бу эса Россиянинг Яқин Шарқдаги ягона ҳарбий денгиз базаси жойлашган Тартус порт шаҳрини хавф остида қолдирди. Боиси Хомснинг қўлдан кетиши мазкур базани Суриянинг Асад назоратидаги қисмларидан узиб қўяди. Бу эса Кремлни Украинадаги позицияларини заифлаштириш эвазига бўлса ҳам қўшимча куч жалб қилишга мажбурлаши мумкин.  

     

    Россиянинг "Великий Устюг" ракета ташувчи корвети ҳамда "Варшавянка" лойиҳасидаги иккита дизель сув ости кемалари Тартус портида 
    Фото: Александр Землианиченко/AP

    Сурияча блицкриг

    Мухолифат Ҳалаб шарини эгаллаш учун икки кун сарфлади. Дастлабки кунги тартибсизликлардан сўнг палапартиш чекинган Сурия армияси Ҳама шаҳрида қайта тартибланиб, мадад қабул қилиб олди. Шунга қарамай, улар иккинчи шаҳарни ҳам қисқа вақтда ташлаб қочди. Сурия мудофаа вазири буни “вақтинчалик тактик чора” деб изоҳлаган бўлса-да, амалда ҳукумат ҳужум суръатига мутаносиб жавоб қайтара олмаяпти.

    Россия ҳарбий контингенти исёнчилар ҳужумини секинлаштириш учун М5 автомагистралининг Ҳама-Хомс йўлидан ўтган қисмидаги Растан кўпригига зарба берди. Шунга қарамай, мухолифат кучлари Хомс марказидан атиги 3 км масофада жойлашган Тер Маэла ҳудудига етиб боргани хабар қилинмоқда. Бу Дамашқ йўлидаги ягона тўсиқ ҳисобланади. Агар Хомсда Ҳалаб ва Ҳама шаҳарларининг тақдири такрорланса, пойтахт мудофааси ниҳоятда заифлашиб қолади.

    Изоҳ: Яшил рангда исёнчилар назоратига ўтган ҳудудлар кўрсатилади.

    Асад Режими қулайдими?

    Воқеалар кўп жиҳатдан 2021 йилги Афғонистонни эслатиб юборади. АҚШ оъз ҳарбий контингентини мамлакатдан тезроқ олиб чиқишга ҳаракат қилар экан, НАТО инструкторлари томонидан ўқитилган ҳукумат кучлари жиддий қаршилик кўрсата олмади. Ҳаётини хавф остига қўйишни истамаган аскарлар позицияларини ташлаб қочишди. Толибон шаҳар ва қишлоқларни бирма-бир қўлга киритаётган бир вақтда расмий Қобул ва иттифоқчилари ҳаво зарбалари билан кифояланди. 

    Бироқ Сурия Эрон ва Россия учун фавқулодда муҳим аҳамиятга эга. Теҳрон можаро бошидан бери мамлакатга 30 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу пуллар Асад режимини қутқариш учун ҳарбий ёрдам, шунингдек бошқа инфратузилма лойиҳалари учун сармоя кўринишида кириб келди.

    Башар Асад режими Москва учун Яқин Шарқдаги геосиёсий таъсирини ушлаб туришда муҳим рол ўйнайди. Минтақанинг Россия ҳарбий ҳозирлиги мавжуд ягона давлати Сурия ҳисобланади. Исёнчилар ҳужуми Дамашқнинг ҳар икки иттифоқчиси ҳам ўз муаммолари билан ўралашиб қолган вақтга тўғри келди.

    Бироқ Путин, агар вазият тақозо қилса, тактик чекинишларга қўл уришдан тортинмайди. Керакли куч тўплангач, йўқотилган ҳудудларни қайтариш мумкинлигига ишонгани боис анчайин совуққонлик билан ҳаракат қилади. Бунга Курск мисолида гувоҳ бўлдик.

    Лекин воқеалар ривожи ҳаддан зиёд тезлашиб кетди. Қуролли мухолифат аллақачон Хомс шаҳрининг шимолий этагида турибди. Ундан сўнг Дамашқ йўли очилади. Мазкур икки шаҳар орасида мустаҳкам мудофаа истеҳкоми вазифасини бажарадиган йирик аҳоли масканлари мавжуд эмас. Башар Асад режимининг тақдири унинг иттифоқчилари қачон ва қандай кўламда ҳарбий ёрдам кўрсатишига боғлиқ бўлиб қолди.                  

    “Ҳайъат Таҳрир ал-Шом” экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган. 
    06.12.2024, 15:38   Изоҳ (0)   10152
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Сурия#Россия#Эрон#Туркия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.