• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, миннатдорлик деб билади — тадқиқот

    “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси томонидан ўтказилган тадқиқотда жамоатчилик ва ҳукуматнинг коррупцияга муносабати баҳоланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси (АCRC), БМТ Тараққиёт дастурининг Сеулдаги сиёсий маркази ва Европа иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадқиқот 500 дан ортиқ сўров иштирокчиларининг маълумотларига ва 20 дан ортиқ аноним давлат вазирлик ва идоралари ходимларининг фикр-мулоҳазаларига асосланган.

    Тадқиқотда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида мақсадли гуруҳлар, эксперт интервьюлари ва телефон орқали сўровлар ёрдамида жамоатчилик фикри ҳақидаги асосий маълумотлар тўпланди. Сўровномада қамраб олинган барча 14 та ҳудуд тенг равишда тақдим этилган бўлиб, респондентлар сони сезиларли даражада фарқ қилмайди. Ушбу сўровномада эркаклар ва аёллар, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси тенг равишда иштирок этган. Ёш гуруҳлари бўйича 25 ёшдан 34 ёшгача бўлган гуруҳ кўпчиликни ташкил этди (умумий соннинг 38 фоизи).

    Тадқиқот натижаларига кўра, жамоатчилик кўпинча коррупцияни порахўрлик ва қариндош-уруғчилик деб тушунади. 50 фоиздан ортиқ респондентга кўра, коррупция — бу мансабни суиистеъмол қилиш ва қариндош-уруғчилик, 40 фоиздан камроғи учун эса қимматбаҳо совғалар беришдир.

    Коррупция ҳақида жамоатчилик фикри:

    • 54,8 фоиз — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;
    • 51,4 фоиз — қариндошларни ишга жойлаштиришда устунлик (қариндош-уруғчилик);
    • 49,6 фоиз — давлат хизматчисига пул кўринишида миннатдорлик;
    • 49,2 фоиз — мансаб мавқейидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш;
    • 47,2 фоиз — қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг шахсий манфаатлар учун шакллантиришга таъсир кўрсатиш;
    • 44,4 фоиз — давлат хизматчилари томонидан пул совғаларини олиш;
    • 42,8 фоиз — аҳоли истеъмоли учун мўлжалланган товарлар ва хизматларни ўзлаштириш;
    • 38,4 фоиз — давлат хизматчилари томонидан қимматбаҳо совғалар олиш.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, балки миннатдорлик деб билади. Пора олиш (88,4 фоиз) ва пора бериш (68,4 фоиз) кўпчилик томонидан қораланади, аммо яхши хизмат учун кичик совғалар одатийдек қабул қилинади.

    Респондентлар коррупция кенг тарқалган соҳалар сифатида соғлиқни сақлаш, таълим (айниқса, олий таълим) ва маҳаллий ҳокимиятни эътироф этди.

    Коррупцияга энг мойил соҳалар:

    • Тиббиёт муассасалари — 56,4 фоиз;
    • Олий таълим муассасалари — 39 фоиз;
    • Мактабгача таълим муассасалари — 27,4 фоиз;
    • Умумий ўрта таълим муассасалари — 27 фоиз;
    • Маҳаллий ҳокимият органлари (ҳокимликлар) — 25,6 фоиз.

    Коррупциядан жиддий таъсир кўрсатувчи соҳалар:

    • йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;
    • ички ишлар органлари;
    • автомобиль йўллари;
    • қурилиш соҳаси.

    Қишлоқ аҳолиси шаҳар аҳолисига қараганда автомобиль йўлларини энг коррупциялашган соҳа сифатида кўрсатган — мос равишда 22,2 фоиз ва 12,8 фоиз.

    Респондентларнинг 74,0 фоизи коррупция ҳолатлари ҳақида хабар беришга, жумладан, 82,2 фоизи электрон платформа ёки мобил илова орқали хабар беришга тайёр. 12 фоиз респондент коррупция ҳақида хабар беришни салбий ҳолат деб ҳисоблайди. Хабар бермасликнинг асосий сабаблари сифатида бу бефойда, ҳеч ким бунга эътибор бермаслиги (24,8 фоиз) кимга мурожаат қилишни билмаслик (20,4 фоиз), коррупциядан ўзлари манфаатдорлиги (19,8 фоиз) кўрсатилган.

     

    “Масалан, 10 миллион сўм жарима тўлаш керак бўлса, инспектор билан келишиб, 2 миллион тўлайсиз. Энди 10 миллион қаерда-ю, 2 миллион қаерда эканини ўйлаб кўринг”, деган сўровномада иштирок этганлардан бири.

    Сўралганларнинг ярми хабар бериш оқибатларидан қўрқади, 13,8 фоизи эса ўзлари миннатдорлик белгиси сифатида пул ёки совға беришини таъкидлаган. Коррупция ҳақида хабар беришга тайёрлик эркакларда (79,2 фоиз) аёлларга (70,4 фоиз) нисбатан бир оз юқорироқ.

    Респондентларга кўра, “суюнчи”, “тўёна”, “раҳмат” кабилар ҳам фақатгина миннатдорлик, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш учун ихтиёрий тарзда амалга оширилади.

    Агентликнинг билдиришича, ушбу тадқиқотнинг мақсади — одамлар коррупция ҳақида нима сабабдан нотўғри тасаввурга эга эканлиги ҳамда нима учун кишилар коррупция ҳолати ҳақида хабар беришга иккиланишларини аниқлаш. Унинг мақсадлари шундай хабар берувчиларни ҳимоя қилишни кучайтириш, фуқаролар ва давлат амалдорлари ўртасидаги ҳисобдорлик ҳамда ижтимоий масъулиятни оширишдан иборат.

    Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида “Шаффоф шаҳарлар” ва “Ҳалол туманлар” лойиҳалари ишга туширилаётганини эълон қилганди.

    12.12.2024, 12:35   Изоҳ (0)   2886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #коррупция

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Федерал қидирув бюроси Нью Йорк мэрининг уйида тинтув ўтказди

    26.09.2024, 19:45

    Жанубий Корея президентининг рафиқасидан порахўрлик бўйича айбловлар олиб ташланди

    02.10.2024, 20:50

    “Институтдан ҳайдалмаслик учун ҚВЗга қўшилгандим”. Футболчи бўлишни орзу қилган ва 35 килога озган Отабек Мирзахолов 39 ёшда (фото)

    04.10.2024, 15:53

    Ўзбекистонда 6 ойда 3837 нафар шахс коррупцион жинояти учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган

    03.10.2024, 18:55

    “Ҳаттоки давлат бюджети ҳам коррупция билан ижро этилади”. Ўзбекистонда порахўрлик ва таниш-билишчилик қачон йўқолади?

    04.10.2024, 11:30

    Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган — NYT 

    06.10.2024, 22:58

    Садоқатми ёки билим — Ўзбекистонда кадрлар қайси мезонлар асосида танланмоқда?

    12.10.2024, 10:35

    ССВ тиббиёт соҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришни сўради

    16.10.2024, 12:30

    Афғонистондан олиб ўтилган авиатехникалар, ҳарбий ҳамкорлик ва эркин ОАВ: АҚШ элчиси Ўзбекистон сиёсатини қандай баҳолади?

    17.10.2024, 09:30

    Теледебатлар партиялар ўртасидаги очиқ ва эркин сиёсий рақобатни кўрсатиб бермоқда

    21.10.2024, 12:45

    Альбания собиқ президенти ҳибсга олинди 

    21.10.2024, 22:20

    Эронда “Ер юзидаги коррупция”да айбланган эркак қатл қилинди

    29.10.2024, 09:02

    “Ўйин қоидаларини ўзгартириш учун келдик”. Саакашвили Грузияни қандай қилиб муваффақиятга етаклай олди? 

    29.10.2024, 20:00

    “Росгвардия” генерали Мирза Мирзаев ҳибсга олинди

    04.11.2024, 13:55

    “Таниш-билиш ўтмайди” — Кадастр агентлиги директори фуқароларга мурожаат билан чиқди

    08.11.2024, 09:40

    Япония бош вазири Сигеру Исиба қайта сайлов учун овоз бериш вақтида ухлаб қолди

    12.11.2024, 19:17

    Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    13.11.2024, 18:22

    Европа иттифоқи Россияни молиявий “қора рўйхат”га қўшишга чақирди  

    14.11.2024, 20:45

    “Аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, балки миннатдорлик деб тушунади” — Камила Муҳамедханова

    15.11.2024, 21:50

    “Фуқароларнинг коррупция ҳолатларига дуч келганда хабар бериш оқибатларидан қўрқиши бизни хавотирга солади” — Акмал Бурҳонов

    16.11.2024, 10:55

    Европа иттифоқи Россияга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам туфайли Эронга қарши санкциялар киритди

    18.11.2024, 20:39

    Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    21.11.2024, 18:48

    Электротехника қимматлашади: Компаниялар электротехникани сертификатлаш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилди

    22.11.2024, 09:00

    Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги кейинги қадамларни муҳокама қилди

    22.11.2024, 21:44

    Samsung раҳбари 5 йилга қамалиши мумкин

    26.11.2024, 17:05

    Хитой мудофаа вазири коррупцияда гумон қилинмоқда

    27.11.2024, 17:46

    Хитой ТИВ мудофаа вазирига нисбатан тергов олиб борилаётганини рад этди

    27.11.2024, 19:41

    Ўзбекистонда коррупциядан холи ҳудудлар яратилади

    28.11.2024, 13:20

    Ўзбекистон Хитой билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади

    29.11.2024, 16:45

    Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

    02.12.2024, 12:45
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.