АҚШ Федерал қидирув бюроси ходимлари Нью Йорк мэри Эрик Адамс жиноий жавобгарликка тортилишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан унинг уйида тинтув ўтказди.
Бу ҳақда NBC телеканали манбаларга таяниб хабар берди.
Нью Йорк мэри маъмурияти сўнги пайтларда тергов, хусусан, коррупцион можаролар нишонига айланган.
Унга кўра, Нью Йорк мэри ўт ўчириш хизматининг тақиқига қарамай, Туркия бош консуллигига Манҳеттендаги кўп қаватли бинолардан бирига жойлашиб, бу ерда консуллик очилишига ёрдам берганликда айбланмоқда.
Аввалроқ Нью Йорк полицияси раҳбари Эдвард Кабан коррупция бўйича терговлар фонида истеъфога чиққани хабар берилганди.
The New York Times унинг истеъфосини изоҳлар экан, полицияга амалда Эдвард Кабан эмас, балки шаҳар мэри Эрик Адамс ва унинг маъмурияти аъзолари раҳбарлик қилганини таъкидлади. Адамс 20 йилдан ортиқ Нью Йорк полициясида фаолият юритган.
Изоҳ (0)