Райан Рейнолдс юқори давлат мукофотига лойиқ деб топилди — у Канада ордени офицери бўлди. Бу мамлакатдаги энг нуфузли унвонлардан бири бўлиб, миллат ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Мукофотлаш маросими мамлакат пойтахти Оттавада бўлиб ўтди ва кўплаб фахрий меҳмонларни жамлади, улар орасида актёрнинг рафиқаси, Блейк Лайвли ҳам бор эди. У фахр билан барча воқеаларни телефонга суратга туширди ва муҳим лаҳзани қайд этди.
“Бу улуғ кун эди ва у бу шарафдан чексиз фахр туярди. Унинг оиласи шу қувончли лаҳзани баҳам кўриш ва уни қўллаб-қувватлаш учун ёнида эди”, деди манба.
Маросимдан сўнг берган интервьюсида Райан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашиб, ушбу мукофотни қўлга киритиш унинг учун нафақат шахсий ютуқ, балки муҳим воқеа бўлганини таъкидлади. У ўз шахсияти ва карьерасининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган Канада жамоаларига самимий миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)