• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фильмдаги образи учун қиёфасини таниб бўлмайдиган даражада ўзгартирган актёр ва актрисалар (фото)

    Либослар, грим ва компьютер графикаси баъзида шундай мўъжизалар яратадики, ҳатто энг машҳур актёрларни ҳам танимай қоламиз. Фильмни бир неча марта кўргандан кейингина бош ролни Киану Ривз, Венсан Кассел ёки Стенли Туччи ўйнаганлигини билиш мумкин.

    AdMe нашри севимли актёрларни таниш деярли имконсиз бўлган роллари билан таништиради.

    Киану Ривз — кўппак бола («Мажруҳлар»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Голливуднинг энг келишган актёри биринчи марта бундай рол ижро этиши эмас, лекин бу образ энг ғайриоддийлардан бири. Ривз фильмда ақлдан озган олим қўлидаги йиртқич ҳайвонлардан бирини ўйнайди. Гарчи унинг исми фильм титрида келтирилмаган бўлса ҳам, бу рол учун Киану 1 миллион доллар гонорар олган.

    Райан Рейнолдс — Дедпул («Х одамлар: Ибтидо. Росомаха»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Райан Рейнолдс ҳар доим Дедпул ролини орзу қилган, бу образ учун кейинчалик алоҳида фильм ҳам ишланади. Шу сабабли ҳам актёр «Х одамлар» сценарийси эълон қилингач, дарҳол ушбу ролни унга беришларини илтимос қилиб, киноижодкорларга мурожаат қилган.

    Гай Пирс — тадбиркор чол («Прометей»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Дастлаб режиссёр бу ролга ўша пайтда 83 ёшда бўлган Макс Вон Сидовни таклиф қилмоқчи бўлган. Аммо фильмда қаҳрамоннинг ёшлиги кўрсатиладиган саҳна ҳам бўлган. Шу сабабли ролга Гай Пирс чақирилади, гарчи кейинчалик ўша эпизод сценарийдан олиб ташланган бўлса ҳам.

    Билли Кристал — сеҳргар («Малика келин»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу образни яратишда визажистларга ёрдам бериш учун Билли бувисининг фотосуратларини олиб келади. Рол шу қадар кулгили бўлганки, фильм режиссёри Билли Кристал ҳар сафар ролини ўйнаганда суратга олиш майдонидан қаҳ-қаҳ отиб чиқиб кетган.

    Дэвид Тюлис — Арес («Мўъжиза аёл»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фильм режиссёри Патти Женкинснинг сўзларига кўра, у картинанинг кулминацион нуқтасини бундай тасаввур қилмаган. Гарри Поттер фильмларидаги профессор Люпин роли билан эсда қолган Дэвид Тюлис қўрқинчли зирҳ киймаслиги керак эди. Бироқ Warner Bros. раҳбарияти саҳна худди шундай бўлишини талаб қилган.

    Роуз МакГоуэн — мушук костюмли официант («Маймун суяги»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу фильм актриса карьерасидаги энг омадли фильм эмас, уни кўпчилик «Мафтункорлар» фильмидаги Пейж роли билан эслайди. Танқидчилар ушбу комедия ҳақида жуда кўп салбий фикрлар билдиришган. Шунга қарамай, Роуз ижобий ҳис-туйғуларни уйғотишга муваффақ бўлган, унинг қаҳрамони томошабинларга визуал завқ бағишлаган.

    Стенли Туччи — сарой бастакори («Соҳибжамол ва махлуқ», 2017)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Инсон қиёфасидаги Стенли Туччини фақат фильмнинг бошида ва охирида кўриш мумкин. Фильмнинг кўп қисмида у клавесин (фортепианога ўхшаш қадимий чолғу асбоби) ролида бўлган. Айтганча, машҳур сюжетнинг аввалги фильм версияларида бу қаҳрамон кўринмаган.

    Венсан Кассел — Махлуқ («Соҳибжамол ва махлуқ», 2014)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу фильмда ҳам барча фильмларидаги каби режиссёр Кристоф Ган ҳам визуал дизайнга катта эътибор берган. Шунинг учун махлуқ ниқобини яратиш ишларига жиддий ёндашилган. Дастлаб ниқоб қўлда ясалган ва кейин рақамли технологиялар ёрдамида Касселнинг юзига қопланган.

    Хавер Бардем — кибержиноятчи («007: Skyfall координаталари»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кастинг бошида Хавер Бардем режиссёр Сем Мендесга қаҳрамонининг кўринишини, айниқса, соч ва кўзларининг рангини ўзгартирмоқчи эканлигини айтади. Суратга олиш жараёнининг биринчи кунида Бардемни ҳеч ким танимаган. Актёрнинг сариқ сочлари – парик, шунингдек, сохта жағдан ҳам фойдаланилган.

    Тэйлор Свифт — мушук («Мушуклар»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фильмдаги машҳур хонанданинг роли унчалик катта бўлмаса-да, аммо эсда қоларли бўлган. Албатта, у фильмда қўшиқ куйлаган. Фильм унчалик муваффақиятли чиқмаган, аммо Тэйлор Свифт «бу ғалати фильм»да суратга тушганидан афсусланмаслигини таъкидлайди.

    Майкл Шин — клуб эгаси («Трон: Мерос»)

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Майкл Шин – «Трон» асл нусхасининг ашаддий мухлиси бўлган. Шунинг учун уни фильмда ўйнашга таклиф қилишганда у иккиланмасдан таклифни қабул қилган. Актёр илҳом олган қаҳрамонлардан бири — Дэвид Боуининг 5- ва 6-альбомларининг қаҳрамони, инсонпарвар марслик Зигги Stardust бўлган.

    Мавзуга доир:

    • Яхши сартарош пластик жарроҳдан афзалроқ эканлигини исботловчи суратлар
    • Камера қаршисида табассум қилишни хушламайдиган юлдузлар
    • Томошабинлар қалбидан ижобий қаҳрамонларга қараганда кўпроқ жой олган салбий образлар (фото)
    • Образи учун ташқи кўринишини ўзгартиришдан қўрқмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    19.08.2021, 15:58   Изоҳ (0)   58938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дейнерис» ва «кхал Дрого» сериал яратувчиларидан бири томонидан ташкил этилган кечада учрашиб қолди

    18.08.2021, 11:53

    Кино тарихидаги энг муваффақиятли актёр ким эканлиги маълум бўлди

    18.08.2021, 09:40

    Жонни Депп Голливуд унга бойкот эълон қилганини маълум қилди. Унинг ижросидаги «Буюк» фильми ҳамон АҚШ прокатига чиқмаган

    17.08.2021, 15:54

    «Қизалоқ ва маймоқ» дунё бўйича энг кўп томоша қилинган мультфильм бўлди

    17.08.2021, 08:54

    Disney Скарлетт Йоханссон иштирокидаги барча лойиҳаларни якунлашга қарор қилди

    16.08.2021, 18:55

    Голливуд юлдузи Холли Берри янги фильмнинг суратга олиш вақтида қовурғасини синдириб олди

    12.08.2021, 20:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.