Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 2 июль куни давлат ташрифи билан Боку шаҳрига келди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда давлат раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.





Ташриф дастурига мувофиқ, 2—3 июль кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон президенти 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити 2023 йил ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтганди.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга сўнгги марта 2024 йил ноябрида амалий ташриф билан борганди. Давлат раҳбари Боку шаҳрида БМТнинг Бутунжаҳон иқлим саммитида иштирок этганди.
Изоҳ (0)