• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Озарбайжон — бизнинг муҳим стратегик ҳамкоримиз”. Ипак йўли билан боғланган иттифоқ

    Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда иттифоқчи дўстлари сафи яна биттага кўпайди. 22—23 август кунлари Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.

    Бу вақтга қадар Ўзбекистон минтақадаги қўшнилари Қозоғистон ва Тожикистон билан иттифоқдошлик тўғрисида шартнома имзолаган эди. Хўш, иттифоқчилик ва стратегик шерикликнинг фарқи нимада? Иттифоқчи давлатлар зиммасига қандай мажбуриятларни олади?

    Сиёсатшунос Фарҳод Толипов ушбу саволга жавоб берар экан, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жадал суръатлар билан ривожланиб, ўзаро ишончнинг ортиши натижасида иттифоқчилик шаклланишини, иттифоқчи давлатлар биргаликда хавфсизлик ҳамда ҳарбий соҳада умумий сиёсат юритишини таъкидлади.

    “Шу вақтга қадар Ўзбекистон Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзолаган. Ўзбекистон ҳозирча минтақа давлатларидан фақат Қозоғистон ва Тожикистон билан иттифоқчилик ҳақида шартнома имзоланган. Аслида давлатлар ўртасида стратегик шериклик, дегани 3-4 кўрсаткичлар билан ажралиб турадиган муносабатлар тарзи ҳисобланади. Стратегик шериклар ўзларининг ҳамкорликларини кенг қамровли қилган ҳолда, узоқ муддатни мўлжал қилади.

    Шунингдек, стратегик шерик мамлакатлар ўзининг ташқи сиёсатида глобал дунёдаги йирик муаммолар бўйича, позицияларини бир-бирига яқинлаштиради. Яъни стратегик шерик ҳисобланган давлатлар ташқи сиёсатда бир-бирига зид тарзда ҳаракат қилмайди. Бу ҳамкорлик алоқалари янада ўсиб, равнақ топиб боргани сари ўзаро ишонч юқори даражага кўтарилиб, иттифоқдошлик муносабати шаклланади.

    Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёев
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани имзолаган давлатлар хавфсизлик ва ҳарбий соҳада умумий сиёсат юритади. Агар иттифоқчи давлатларни бирига ташқи таҳдид хавф солса, иккинчи иттифоқдош давлат унга ҳарбий кўмак беради. Яъни ташқи хавфга қарши елкама-елка қарши курашади. Мана шу иттифоқчилик ҳисобланади”, дейди Фарҳод Толипов.

    Бугунги кунда Яқин Шарқ минтақасидаги кескин ҳолат ва Украинадаги уруш натижасида қуруқлик йўлларига бўлган талабни янада оширди. Ўзбекистон Европага чиқиш учун Озарбайжондан ўтадиган Боку—Тбилиси—Карс қуруқлик йўлагидан фойдаланмоқчи.

    Ўзбекистон Халқаро алоқалар бўйича ахборот-таҳлил маркази директори Санжар Валиев “Дарё” саволига жавоб берар экан, транспорт йўлакларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласида шундай деди:

    — Озарбайжон мамлакат ҳудудини Жанубий Кавказдаги транспорт марказига айлантириш учун кўп саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Каспий денгизида порт инфратузилмаси ривожланмоқда, Боку—Тбилиси—Карс қуруқлик йўлаги мавжуд, янги коммуникация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда. Шу боис Озарбайжон инфратузилмасидан Европа ва Яқин Шарқ билан савдони ривожлантириш учун ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон учун жуда муҳим.

    Ўз навбатида биз Марказий Осиёда жуда жозибали йўллар тармоғига эгамиз. Афғонистонга ягона темир йўл Ўзбекистондан ўтади. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз билан Хитой ва Покистонга темир йўл қурилишини бошлаш бўйича ишларнинг чуқур босқичига етдик. Булар дунёдаги иккита йирик истеъмол бозорига – Жанубий (Ҳиндистон билан) ва Шарқий Осиёга (Хитой билан) кириш учун жуда жиддий лойиҳалардир.

    Picture background
    Ўрта йўлак
    Фото: “экономстрождом.ru”

    Шундай қилиб, ҳар икки давлатнинг мавжуд ва келажакдаги транспорт инфратузилмаси ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун қўшимча платформа яратади ва қитъадаги асосий минтақаларнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлайди.

    Бошқа бир сиёсатшунос Фарҳод Каримов Озарбайжон президентининг Ўзбекистонга расмий давлат ташрифининг аҳамияти ҳақида тўхталиб, икки мамлакат ўзининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаётганини айтиб ўтди.

    “Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари тарихий асосларга эга. Мисол учун, Алишер Навоий Низомиддин Ганжавийнинг ‘Хамса’ асаридан илҳомланиб, ўзининг ‘Хамса’сини яратган. Туркий тилни ривож топишида ўзбек ва озарбайжон халқларининг тарихий илдизлари муҳим аҳамият касб этган. Бундан ташқари, савдо-муносабатларида Боку шаҳрида Бухоро карвонсаройлари бўлган. Яъни қариндошлик алоқалари сақланиб қолган.

    Озарбайжон билан яхши алоқалар йўлга қўйилган бўлса-да, лекин ҳали имкониятлардан тўлиқ фойдалана олганимизча йўқ. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо ҳажми бир неча миллион долларни ташкил қилади халос. Яъни, биз имкониятларнинг ўндан бирини ҳам фойдаланмадик”, дейди сиёсатшунос.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Фарҳод Каримовнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон Боку орқали Қора денгиз ва Ўрта ер денгизига чиқиш имкониятига эга бўлади.

    “2023 йилнинг август ойида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан борган эди. Ушбу учрашувда тадбиркорлик ва инвестицион дастурларни алмашиш масалалари кўриб чиқилганди. Ўшанда 400 миллион долларлик шартнома имзоланган.

    Ва шу билан бирга, Боку—Тбилиси—Карс йўналишидаги транспорт йўлагидан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинган эди. Бу йўл орқали Ўзбекистон Қора денгиз ва Ўрта ер денгизига чиқади. Бу Ўзбекистон учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Лекин бу ерда ўзига яраша муаммолар мавжуд. Озарбайжон ушбу муаммоларни минтақадаги куч марказлари Туркия ёки Россия орқали ечишга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистон фурсатни қўлдан бой бермасдан шу жараёнда бевосита иштирок этмоқда. Яъни, Ўзбекистон бу ҳудуддан ўтувчи йўлакларни шаклланишида иштирокчи сифатида қатнашмоқчи”, дейди у.

    Расмий учрашувлар якунига етгач, икки қардош мамлакатнинг санъат вакиллари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Шундан сўнг Озарбайжон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ўз ниҳоясига етди. Илҳом Алиев ва унинг рафиқасини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

    Маълумот ўрнида, 1995 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Шундан бир йил ўтиб, аниқроғи, 1996 йилда Тошкентда Озарбайжон элчихонаси, 1998 йилда эса Бокуда Ўзбекистон элчихонаси очилган.

    Picture background
    Ҳайдар Алиев ва Ислом Каримов
    Фото: “авcия.аз”

    1997 йилда Озарбайжоннинг умумхалқ етакчиси Ҳайдар Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида 19 та ҳужжат имзоланган. 2004 йил Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширган. Ташриф давомида давлатлар ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга доир декларация имзоланган. 2017—2022 йиллар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 29 млн доллардан 181,2 млн долларга ошган.

    24.08.2024, 20:35   Изоҳ (0)   4966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўксаройда Озарбайжон президентини расмий кутиб олиш маросими — суратларда 

    23.08.2024, 12:53

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди

    23.08.2024, 15:12

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди

    23.08.2024, 14:18

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    24.08.2024, 19:20

    Прописка тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда? Депутат маълумот берди  

    24.08.2024, 18:22

    Тошкент вилоятида ичимлик сувига ноқонуний уланган фирма раҳбари 5 йилга қамалди

    24.08.2024, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.