2025 йилги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида яна икки учрашув бўлиб ўтди. Мадриднинг “Реал” клуби Туриннинг “Ювентус” жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Дортмунднинг “Боруссия”си эса Мексиканинг “Монтеррей” жамоаси устидан ишончли ғалабага эришди.

Марказий баҳслардан ҳисобланган “Реал Мадрид” ва “Ювентус” жамоалари ўртасидаги ўйин АҚШнинг Майами шаҳрида жойлашган “Hard Rock” стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда ягона гол 54-дақиқада киритилди — “Реал” ҳужумчиси Гонсало Гарсия рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди. Ўйиннинг қолган қисми ҳам ҳужумларга бой тарзда ўтди, бироқ бошқа голлар киритилмади.
Мазкур ғалаба “Реал Мадрид”га мусобақанинг чорак финал босқичига йўл очди.
Навбатдаги 1/8 финал учрашуви эса Атланта шаҳридаги “Mercedes-Benz” аренасида ўтказилди. Унда Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоаси Мексиканинг “Монтеррей” клуби билан куч синашди.

Дортмундликлар ўйинни фаол бошлашди ва 14-дақиқада Сержу Грассининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очишди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Грассининг дубли ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлим бошида “Монтеррей” ҳужумчиси Херман Бертераме жавоб голини урди — 2:1. Бироқ бу гол мексикаликлар учун етарли бўлмади.
Натижада, “Боруссия Дортмунд” 2:1 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
1/8 финал босқичи
1 июль, сешанба
“Реал Мадрид” — “Боруссия Д” 1:0
Гол: 1:0 — Гарсия (54)
“Боруссия Д” — “Монтеррей” 2:1
Голлар: 1:0 — Грасси (14), 2:0 — Грасси (24), 2:1 — Бертераме (48)
Изоҳ (0)