• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Ёш ўтган сари одамлар кўпроқ белида ноқулайлик ҳис қила бошлайди: кимдир тортувчи оғриқдан, кимдир эрталаб бели қотиб қолишидан ёки кечқурун чарчоқдан шикоят қилади. Гарчи кўпчилик буни “ёш нормаси” деб ҳисобласа-да, бундай ҳис-туйғулар умуртқа поғонаси ортиқча юкланишни бошдан кечираётгани ва эътибор талаб қилаётгани ҳақидаги сигналдир.

    Фото: Thevoicemag.ru

    Нейрохирург, тиббиёт фанлари номзоди Василий Королишин қандай қилиб фурсатни бой бермаслик ва бел соғлиғини сақлаш ҳақида сўзлаб беради.

    40 дан кейин танада нималар ўзгаради?

    Ёш ўтиши билан тана тез-тез ўзи ҳақида эслата бошлайди: ҳаракатчанлик аввалгидек эмас, узоқ кундан кейин бел оғриши мумкин, одатий юкламалар эса кескинроқ сезилади. Чунки организмнинг ресурслари аста-секин камайиб боради. 25 ёшда изсиз ўтиб кетган нарса 40 ёшдан кейин ўзини кўрсатиши мумкин, айниқса, ўтмишда жароҳатлар олган бўлса, ҳозир эса ўтириб ишлаш кўп ва ҳаракат кам бўлса. Бу ўзгаришлар ҳар доим ҳам дарҳол сезилмайди, лекин улар ҳис қилиш, ҳаракатчанлик ва энергия даражасига таъсир қилиши мумкин.

    Организмда айнан нималар содир бўлади:

    1. Умуртқалараро дисклар қуруқлашади ва юпқалашади — ёмон амортизацияланади ва протрузиялар, чурралар ҳамда оғриқлар келтириб чиқариши мумкин.
    2. Умуртқа поғонаси бўғимлари ейилади, айниқса, ўтириб ишлаганда ва елкалар букилганда. Бу эса яллиғланиш ва карахтликни келтириб чиқаради.
    3. Бўғимлар эгилувчанлигини йўқотади — қаттиқ бўлиб қолади, асабларни сиқиши ва карахтликни келтириб чиқариши мумкин.
    4. Орқа ва қорин мушаклари заифлашади — уларнинг ёрдамисиз умуртқа поғонаси ҳаддан ташқари зўриқади.

    Умуртқанинг кўринмас душманлари: 40 ёшдан кейин умуртқа поғонасида қандай ўзгаришлар содир бўлади?

    Фото: Thevoicemag.ru

    Умуртқа — бу бизнинг ички таянчимиз бўлиб, у ҳар куни туришимизга, ҳаракатланишимизга, бир маромда яшашимизга ёрдам беради. Аммо айнан у чарчоқ, ортиқча юк ва кундалик бепарволигимизга биринчи бўлиб жавоб беради. Оғриқ, сиқилиш, зўриқиш — буларнинг барчаси кўпинча ёш ёки жароҳатлар билан эмас, балки ҳаддан ташқари ҳаракатсиз ва травматик бўлиб қолган турмуш тарзи билан боғлиқ.

    Қайси одатлар кўпинча умуртқа поғонаси саломатлигига зарар етказишини кўриб чиқамиз.

    Фото: Thevoicemag.ru
    1. Иш столида умуртқамиз қанчалик азият чекади?

    Агар сиз бир неча йил давомида бир хил ҳолатда 8 соат ўтириб ишлаш режимида яшаган бўлсангиз, бу қўлларда увишиш, бош оғриғи, бўйин ёки бел оғриғига олиб келиши мумкин ва буларнинг барчаси кўпинча ноқулай ўриндиқ ёки жуда паст монитор билан боғлиқ.

    Бунда, айниқса, бўйин қисми зарар кўради. Телефон, ноутбук, планшет туфайли доимо пастга эгилган бош уни ортиқча зўриқтиради. Шундай қилиб, “компьютер бўйни” синдроми ривожланади: тортувчи оғриқ, қотиб қолиш, қўлларда заифлик пайдо бўлади. Баъзида бу мигрен ёки қон босимининг кўтарилишига ўхшайди, лекин кўпинча сабаб умуртқа поғонасида бўлади.

    1. Спорт билан шуғулланишдан эҳтиёт бўлинг! Нима учун кутилмаган фаоллик белингизга зарар етказиши мумкин?
      Фото: Thevoicemag.ru

    Ҳар биримизга бу ҳолат таниш: бирдан мотивация уйғонади ва биз ҳозир бутун ҳаётимизни ўзгартириб юборадигандек ҳаракат қиламиз. Тайёргарликсиз кескин жисмоний юкламалар энг кенг тарқалган хатолардан биридир. Айниқса, сиз узоқ вақт ҳаракат қилмаган бўлсангиз, кейин эса “ҳаммасини бир вақтнинг ўзида қувиб етишга” қарор қилган бўлсангиз, бу умртқа поғонаси учун ўта хавфлидир.

    Бунинг натижасида нима содир бўлиши мумкин?

    • Белдаги микрожароҳатлар. Умуртқа диски — юмшоқ капсула каби. Агар у ҳадеб ортиқча зўриқаверса, қобиқ ёрилиб кета бошлайди. Шундай қилиб, оғриқ ва карахтликни келтириб чиқарадиган протрузиялар ва чурралар пайдо бўлади.
    • Чўзилиш ва яллиғланишлар. Агар мушаклар заиф бўлса, бутун таянч бўғимларга тушади — улар бунга тайёр эмас. Бу ҳаракат пайтида оғриқ, яллиғланиш ва ноқулайлик келтириб чиқаради.
    • Эски оғриқларнинг кучайиши. Ҳатто илгари ҳаммаси яхши бўлган бўлса-да, нотўғри юклама кескин оғриқни келтириб чиқариши, ҳатто тўғри туриш ёки ёзилиш имконсиз бўлиши мумкин.

    Шуни ёдда тутиш керакки, кам ҳаракатли ҳаёт тарзининг ойлари ёки йилларини бир вақтнинг ўзида қоплаш мумкин эмас. Тана “спорт тажрибаси”ни тўпламайди — у ғамхўрлик, юмшоқлик ва мунтазамликни талаб қилади.

    1. Бунинг акси бўлса-чи, умуман спорт билан шуғулланмасангиз нима бўлади?

    Бу ҳам хавфл. Умуртқа поғонаси қорин, орқа, тос мушакларига “тиркалади”. Корсет бўшашиб кетса, бутун оғирлик бўғим ва дискларга тушади. Улар эса бунга мўлжалланмаган.

    Кам ҳаракатли турмуш тарзининг қандай оқибатлари бор:

    Фото: Thevoicemag.ru
    • жисм “мувозанатини йўқотади”, оғирлик маркази силжийди;
    • юриш ва ҳаракатланиш пайтида юклама нотўғри тақсимланади;
    • бўғим ва тоғайлар тезроқ ейила бошлайди.

    Бир омил бошқасини қўзғатади ва энди оғриқ, ҳаракат чекланиши ва сурункали ноқулайлик пайдо бўлади.

    Шундай қилиб, сизнинг умуртқангиз учун қила оладиган энг яхши нарсангиз қаҳрамонлик қилиш эмас, балки танангиз билан яқин инсонингиз каби муносабат ўрнатишдир: эҳтиёткорлик, мунтазамлик ва ғамхўрлик билан.

    Белингиз саломатлиги учун 3 та фойдали одат — айниқса, 40 ёшдан кейин

    Бел оғриқ манбаи эмас, балки таянч бўлиши учун уни нафақат даволаш, балки ҳар куни парвариш қилиш ҳам муҳимдир. Оддий, мунтазам одатлар мушакларни мустаҳкамлашга, зўриқишни камайтиришга ва ёшга боғлиқ ўзгаришларни секинлаштиришга ёрдам беради. Энг осонидан бошланг ва танангиз сизга миннатдорчилик билдиради.

    1. Иш жойингизни жиҳозланг

    Ҳатто уйдан туриб ошхона столида ёки ноутбукда ётган ҳолатда каравотда ишлаётган бўлсангиз ҳам, ҳамма нарсани қулай ва тежамкор тарзда жиҳозлашингиз керак.

    Фото: Thevoicemag.ru
    • Бел ва бўйин суянчиқли кресло. Орқага ёстиқ қўйинг — бу шу ондаёқ кайфиятингизни ўзгартиради.
    • Монитор кўз даражасида. Бош олдинга чўзилмаслиги, бўйин таранглашмаслиги ва мушаклар сурункали спазмга учрамаслиги учун шундай қилинг.
    • Клавиатура ва сичқонча қулай зонада. Қўллар 90° бурчак остида, елкалар сиқилмаган ва букилмаган, билаклар нейтрал ҳолатда бўлсин.
    1. Кундалик ҳаётингизга озгина ҳаракат қўшинг: ўзингизга зўравонлик қилмасдан, қулайлик билан.

    Белингиз соатлаб ўтиришни ёқтирмайди. Лекин тўсатдан бўладиган спорт машқлари ҳам унга ёқмайди.

    Фото: Thevoicemag.ru

    Ҳар соатда иш жойингиздан туринг: юринг, қўлларингиз билан 10 марта силталанинг, эгилинг, гавдангизни буринг, 5-10 марта ўтириб туринг. Бу турғунликни олиб ташлайди, қон айланишини яхшилайди ва умуртқа поғонасини енгиллаштиради.

    Кўпроғини хоҳласангиз, кунига 5 дақиқа машқ қилинг. Пресс машқларидан бошланг, бу белдаги муаммоларнинг олдини олишга ва ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради.

    1. Овқатланиш ва витаминлар
      Фото: Thevoicemag.ru

    Умуртқа поғонаси нафақат суяклар, балки моддалар алмашинувига боғлиқ бўлган тўқималардан иборат. Микроэлементларнинг етишмаслиги бўғимлар саломатлигига ва тикланиш тезлигига бевосита таъсир қилади. Уларни қўшимча равишда — шифокор билан келишилган ҳолда қабул қилинг.

    • Д витамини — нафақат кайфият учун, балки суяклар учун ҳам фойдали.
    • Омега-3  — тўқималарнинг эгилувчанлиги ва эластиклигини сақлайди, яллиғланишни камайтиради.
    • Оқсил — белингиз учун қурилиш материали. Тухум, балиқ, гўшт, дуккаклилар, ёнғоқлар ҳақида унутманг.

    Шифокорга қачон бориш керак ва қандай қилиб ўзингизни операция столигача олиб бормаслик мумкин?

    Биз кўпинча ўз-ўзидан ўтиб кетади деб умид қиламиз. Дори ичдик, ётдик, дам олдик — қўйиб юборгандек бўлди. Аммо оғриқ қайта-қайта такрорланса, бу шунчаки чарчоқ эмас, балки танангизда нимадир содир бўлаётганидан даракдир.

    Дард душман эмас. Оғриқ — бу сигнал. Агар уни эътиборсиз қолдирсангиз, чурра, асаб сиқилиши ёки ҳатто ўсимтагача бўлган жиддий муаммонинг бошланишини сезмай қолишингиз мумкин.

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган сигналлар:

    • Дам олиш ёки оғриқ қолдирувчи воситалардан кейин ўтиб кетмайдиган оғриқ.
    • Қўл ёки оёқларда ҳолсизлик, увишиш.
    • Сезувчанликнинг бузилиши.
    • Сийдик чиқариш ёки дефекация билан боғлиқ муаммолар.
    • Бош оғриғи, бош айланиши, айниқса компьютерда ишлаш фонида.

    Бу аломатлар умуртқа поғонаси, асаб тизими ёки томирлардаги бузилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ва бунинг ўз-ўзидан тузалиб кетишини кутиш жуда хавфли.

    Қайси шифокорга мурожаат қилиш керак?

    Биринчи навбатда — невропатологга. Яхши мутахассис шунчаки дори ёзиб бермайди, балки оғриқ сабабини қидиради. Агар шифокор “қўл учида” текширганини сезсангиз, бошқасини излашдан қўрқманг.

    Умуртқа поғонаси саломатлиги ҳақиқий заруратдир. Эртага муаммоларга дуч келмаслик учун бугун соғлиғингиз ҳақида олдиндан қайғуриш муҳим.

    18 июл, 13:45   Изоҳ (0)   1786
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Умуртқа поғонаси#Саломатлик#Диск чурраси#Нейрожарроҳ тавсиялари#Умуртқалараро дисклар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саломатликка чекишдан ҳам хавфлироқ бўлган одат — кўп ўтиришнинг зарарлари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари

    08.01.2021, 13:20

    Фақат юрак эмас: кўкрак соҳасидаги оғриқ саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?

    17.02.2023, 20:40

    Умуртқа поғонаси чуррасини даволаш: жарроҳлик амалиёти зарурми?

    29.03.2023, 17:30

    Бел оғриганда қайси шифокорга мурожаат қилиш керак: буни ҳамма ҳам билмайди

    01.04.2023, 19:30

    Нима учун оёқ ва унинг кафти оғрийди: дарҳол хаёлга келмайдиган 5 та сабаб 

    28.04.2023, 09:30

    Умуртқа поғонаси чурраси: ҳаракатсиз ҳаёт тарзи билан яшайдиган ҳар бир киши билиши зарур бўлган 3 та аломат

    04.05.2023, 11:30

    Ҳамма билиши керак: умуртқа поғонаси чурраси борлигидан дарак берадиган 3 та белги

    04.06.2023, 09:45

    Саломатликка чекишдан ҳам хавфлироқ бўлган одат — кўп ўтиришнинг зарарлари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари 

    25.08.2023, 14:35

    Сизда умуртқа поғонаси чурраси борлигидан дарак берувчи аломатлар

    22.04.2024, 15:51

    Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди? 

    24.06.2024, 13:45

    Умуртқа поғонаси ва бўғимлар саломатлиги гарови бўлган 5 та витамин ва қўшимчалар

    08.08.2024, 09:30

    Кундалик ҳаётда бўғимларга зарар келтирадиган 5 та одат

    30.08.2024, 17:36

    Мия “тормозланади” ва юз тузилиши ўзгаради: нима учун аденоидларни вақтида даволаш лозим?

    17.09.2024, 18:24

    Нима учун бош ўғрийди? Кўпчилик тахмин қилмаган сабаблар

    18.09.2024, 14:55

    Кўп ўтиришнинг 5 та хавфли оқибати

    03.10.2024, 13:45

    “Биринчи операциядан кейин комага тушиб, қайтиб чиққанди”. Юлдуз Усмонова Ҳалима Ибрагимова нима сабабдан вафот этганини айтди (видео)

    07.12.2024, 23:18

    Умуртқа поғонасининг қийшайиши: сколиозни қандай даволаш мумкин?

    23 январ, 17:53

    Ҳинд киноси юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди 

    16 январ, 16:06

    Ўз уйида пичоқланган Болливуд юлдузи Саиф Али Хон аҳволи ҳақида маълумот берилди

    17 январ, 11:54

    2024 —Туркиянинг Acıbadem шифохоналари тармоғида тиббий мўжизалар ва ютуқлар йили

    27 январ, 09:00

    Бола елкасидаги юк: мактаб ўқувчилари сумкаси нега оғирлашиб боряпти?

    31 январ, 15:37

    Нима учун хитойликлар ёғоч ва тош ёстиқларда ухлашган?

    24 феврал, 14:54

    Бўйин нима учун оғрийди ва уни қандай даволаш мумкин? 

    22 март, 12:35

    Ҳайдовчилар саломатлигига зарар етказадиган 5 та ёмон одат

    12 апрел, 13:00

    Нима учун ҳомиладор аёлларга фолий кислотасини ичиш тавсия этилади?

    20 май, 14:45

    Ёзги таътил бошланишидан аввал болаларда ўтказиш керак бўлган 5 та муҳим текширув

    23 май, 10:56

    АҚШда ит катталигидаги янги динозавр тури топилди (фото)

    26 июн, 17:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.