Машҳурларнинг бир-бирига мухлислик қилиши шоу-бизнес оламидаги энг самимий ва таъсирли лаҳзалардан биридир. Бу ҳолат қанчалик таниқли, нуфузли ва истеъдодли бўлишмасин, улар ҳам бир пайтлар фильмлар кўрган, мусиқа тинглаган ва кумирларга қойил қолган оддий инсонлар эканини эслатади. Қуйида шундай машҳурлар ҳақида сўз юритамиз.
Эндрю Гарфилд

Актёр анча вақтдан бери “Кобра Кай” сериалига бўлган муҳаббатини яширмай келмоқда. Шу боис, Танқидчилар танлови мукофотлари маросимида Ралф Маччио (ўша асл “Каратэ болакай”) билан учрашув унинг учун ҳақиқий воқеага айланди.

Билли Айлиш

Билли учун Coachella фестивалида Жастин билан шахсан танишиш деярли илоҳий воқеага айланди. Содир бўлаётган воқеаларни Бибернинг менежери Скутер Браун камерага тушириб, storis’ига “мўжизали лаҳза” деб ёзиб қўйди. Кейинроқ мусиқачи санъаткор билан тушган суратини ўзи ижтимоий тармоққа жойлади ва шундай изоҳ қолдирди: “Мана, бу содир бўлди... Сенинг олдингда порлоқ келажак бор”. Айлиш шу қадар таъсирландики, кейинчалик Instagram’да шундай деб ёзди: “Ушбу дам олиш кунларида ҳаётимни ўзгартирадиган кўплаб воқеалар содир бўлди. Бу одамларни қанчалик яхши кўришимни сўз билан ифодалай олмайман. Ўзимни чексиз миннатдорлик ҳисси билан тўлиб-тошгандек ҳис қиляпман”.
Сара Полсон

Ҳатто Сара Полсон каби тажрибали ва харизмали актриса ҳам “Оушеннинг 8 дугонаси” фильмидаги ҳамкасбларидан бирига ашаддий мухлислик қилади. “Бу Рианна эди. Унинг олдида ўзимни жиддий тутмоқчи эдим. Лекин... сал бўлмаса ҳушимдан кетаёздим!”, дея кулиб эътироф этди у Жимми Феллон билан суҳбатда.

Крисси Тайген

Крисси 2018 йилдаги “Гремми” мукофотлари маросимида Бейонсе билан учрашганда бефарқ бўла олмади. “Ҳақиқий ҳаётда Бейонсега тенг келадиган одам йўқ. Унинг қандайдир ғаройиб аураси бор”, деди машҳур шахс Жимми Феллон шоусида. У тадбирни тарк этаётганда юлдуз олдида тиз чўкканини тан олди. “Мен унинг қўлларидан ушладим (мен ҳеч кимга бундай қилмайман!) ва дедим: ъСизни безовта қилганим учун узр, маликамъ. Ким шундай қилади ўзи? Мен ўзим ким бўлибман?”, дея кулди Тайген.

Крис Хемсворт

Интервьюда Хемсворт бир марта ўзининг исмдоши ва Marvel кино оламидаги ҳамкасби билан учрашганда ўзини йўқотиб қўйганини тан олди. “Бу ғалати эди. Нима учунлигини билмайман. У шунчаки жуда харизматик ва ниҳоятда истеъдодли. Мен жуда ҳаяжонланиб кетдим”, деб эслади актёр.

Эмма Уотсон

Эмма Уотсон — Британия вазминлиги ва ақл-заковатининг тимсоли бўлса-да, ҳатто у ҳам “Соҳибжамол ва Махлуқ” премерасида Селин Дион пайдо бўлганида ўзини тута олмади. “Мен PR-мутахассисимга ёпишиб олиб, шивирладим: ъБу жуда ажойиб!ъ”, деб ҳикоя қилди актриса Жимми Киммел шоусида. Актриса болалигида онаси билан машинада сайр қилишда хонанданинг тинмай янграган қўшиқларини тинглаганини тан олди: “Онамга Селин Дион билан учрашганимни айтганимда, у ҳаяжондан йиқилиб тушишига сал қолди”.
Ченнинг Татум

Еллен Деженерес шоусида Ченнингга кутилмаган совға тайёрлашди: студияга гимнастика бўйича Олимпия чемпиони Симона Байлз кириб келди. Актёр ҳайратдан тилдан қолди. “Ҳозир ақлдан озаман”, деб ғўлдиради у, сўнг қўшиб қўйди: “Мен, эҳтимол, ундан ҳам кўпроқ ҳаяжонланаяпман”.

Адел

Ҳатто буюк Адел ҳам Женифер Энистон аёллар хонасига кирганида ўзини босиб тура олмади. Қўшиқчи шунчалик довдираб қолдики, саломлашиш ўрнига “Салом, Рейчел!” деб юборди ва актрисани “Дўстлар” сериалидаги қаҳрамони номи билан чақирди. Қайси биримиз ҳис-ҳаяжон таъсирида адашмаганмиз? Чамаси, бундай мурожаатга ўрганиб қолган актриса буни тўғри тушунган.

Энн Хетеуэй

Ўз фильмининг премерасида Энн хотиржам интервью бераётган эди, бироқ қизил гиламдан ўтиб кетаётган Мерайя Керини кўриши билан вазият ўзгарди. Шу лаҳзада суҳбатни тугаца бўларди: актриса бутунлай чалғиб, қўшиқчидан кўзини узмай, у томонга интила бошлади. “Узр, узр, лекин... бу ахир Мерайя-ку!” дея у журналистлар олдида ўзини оқлашга уринди.

Изоҳ (0)