• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кўплаб фильмларда рол ижро этган, бироқ томошабинлар бир образи орқали эслайдиган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    Миллионлаб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган машҳурлар орасида кўплаб фильмларда рол ижро этган, бироқ томошабинлар бир образи орқали эслайдиган жаҳон киноси юлдузлари ҳам бор.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кевин Макнелли 

    Кевин Макнелли иккинчи даражали роллар қироли. Унинг кўплаб роллари мухлисларнинг қалбидан жой олган. Актёр «Даунтон», «Тож», «Доктор ким», «Опера арвоҳи», «Агент Жонни English» ва бошқа кўплаб лойиҳаларда рол ўйнаган. У Голливуд юлдузи Том Харди билан «Шовқинли баландликлар» фильмида ахлоқи юксак бой одам Эрншо образини гавдалантирган.

    Макнеллининг энг машҳур роли «Кариб денгизи қароқчилари» фильмидаги қароқчи Гиббс роли ҳисобланади. У фильмнинг барчасида, яъни 5 та қисмида ҳам иштирок этадиган 3 та актёрнинг бири. Жуда кўп фильмларни ижро этишига қарамай у ҳеч қандай мукофотга сазовор бўлмаган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фиона Шоу

    Актриса интервьюларининг бирида айтишича, машинада отаси билан унинг уйи олдидан ўтиб кетаётган болалар «Бу ерда Гарри Поттернинг бувиси яшайди» деганини эшитиб қолган. Бошқача қилиб айтганда, актриса ёш мухлисларнинг қалбига шу фильмдаги роли орқали кириб борган. Бошқа мухлисларнинг айтишига қараганда уни Петуня Дурслининг холаси роли машҳур қилган. Актрисанинг театрдаги мухлислари эса уни умуман бошқа саҳна асари орқали эслайди. У жуда кўп фильмларда иштирок этган. Фиона Шоу «Ева ўлдирганда» сериалидаги роли учун Эмми мукофотига номзодлар қаторига киритилган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Иан Макдермид

    Иан Макдермид «Юлдузлар жанги» трилогиясида император Паллатин ролини ижро этган. Театр соҳасида ҳам жуда машҳурликка эришган актёр «Жиноят ва жазо» фильмида ҳам иштирок этди. Иан Макдермид «Уйқусимон бўшлиқ» кинокартинасидаги доктор Томас Ланкастер роли орқали машҳурликка эришган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кристанна Локен

    Актриса 2003 йилда энг машҳур роли — Жонатан Мостоунинг «Терминатор 3: Машиналарнинг юксалиши» фильмидаги Т-Х терминаторини ролини гавдалантирди. У орадан 2 йил ўтиб видео ўйинга асосланган «Бладрейн» фильмида бош ролни ўйнади. Кинокартина муваффақиятсизликка учради, бироқ баъзи танқидчилар Кристанна «фильмни бироз сақлаб қолганини» айтди. Шундан кейин актриса «Лайм таъмли севги» фильмидаги роли учун иккинчи пландаги энг яхши актриса сифатида тан олинган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Арнольд Вослу 

    Вослу «Мумиё» фильмининг 2 та қисмида ҳам иштирок этган. Айнан шу кинофильмдаги роли актёрга шон-шуҳрат келтирди. У ҳали ҳам турли лойиҳаларда иштирок этади, бироқ бош ролни ижро этмайди. Кўплаб мухлислар Арнольдни «Кобранинг ташланиши», «Жиноятчилардек ўйлаш»  ва «Қора рўйхат» фильмидаги Зартан роли орқали эслайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жон Рис-Дэвис

    Энг машҳур гномлардан бири Гимли Жон Рис-Дэвис ижросида янада юксак эътироф этилди. Шунингдек у Indiaна Жонс ҳақидаги бир қатор фильмларда мисрлик Саллоҳ роли билан танилган. Актёр «Шаннара йилномалари», «Юлдузли трек» каби кинофильмлардаги образи орқали ҳам машҳурликка эришган. «Шогун» сериалидаги роли учун актёр Эмми мукофотига номзод бўлган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Роберт Шон Леонард

    Актёр 2000 йилларда суратга олинган доктор Ҳаус ҳақидаги сериалда рол ижро этди, Роберт сериал ортидан катта машҳурликка эришди. Сериал барча турдаги рейтингларнинг юқорисига чиқди, ҳаттоки Гиннеснинг рекордлари китобига ҳам кирди. Роберт Шон Леонардни томошабинлар доктор Уилсон сифатида эслаб қолди. Актёр дастлаб бу ролга рози бўлмаган, чунки ўша пайтда унга иккита кинофильмдан таклиф бўлган. Роберт охирида доктор Ҳаус ҳақидаги сериални танлайди. Роберт Шон Леонард бу сериалдан олдин «Ўлик шоирлар жамияти» фильмида рол ижро этган.. У Нил образи учун Чикаго кино танқидчилари уюшмасининг вакили номинациясини олган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Рейчел Броснахен

    Актриса «Яхши хотин», «C.С.I.: Майамидаги жиноят жойини текшириш», «Грэйнинг анатомияси» сериалларида суратга тушган. Унинг энг муваффақиятли роли «Картлар уйи» фильмидаги Рейчел Познер образи бўлган, актриса  Эмми мукофотига номзод бўлди. Юлдуз 2018 йилда «Ажойиб миссис Мейсел» телесериалидаги Мириам Мейсел роли учун «Олтин глобус» ва «Эмми» мукофотларини қўлга киритди. Уй бекаси роли унинг барча ролларини ортда қолдирди. Актриса «Жосуслик ўйинлари» фильмида Бенедикт Камбербатч билан бирга рол ижро этган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Пол Годдард

    «Матрица» фильмида агент Смитдан ташқари яна бир — агент Браун роли бор эди. Уни австралиялик актёр Пол Годдард ижро этган. Актёр Тринитини таъқиб этиш ва Морфейни сўроқ қилиш саҳналарида қатнашган. Аммо бу актёрнинг «Бейб: тўрт оёқли чақалоқ» фильмида рол ижро этганини жуда кам одам эслайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жулиан Макмехон

    Жулиан «Мафтун бўлган» фильмидаги қаҳрамони жуда айёр бўлади. У Коулнинг 3-мавсумида Фибга ёқадиган прокурор ёрдамчиси сифатида экранларда пайдо бўлади. Бир мунча вақт ўтгач, фильмдаги опа-сингиллар Коулнинг Балтазар эканлигини билишади. Сериал актёрни машҳур қилади ва шундан кейин унга жуда кўп таклифлар тушади.  У «Тана қисмлари» ва «Фантастик тўртлик» фильмининг иккита қисмида рол ўйнаган. Бироқ суперқаҳрамон фильмидаги актёрни таниш бироз мушкулроқ: у доимо ниқоб кийиб юрадиган Доктор Доом образида намоён бўлади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Роуз Лесли

    Жасур йиртқич Игритт ролини Роуз Лесли ижро этган. Ушбу рол учун актриса Гуилд мукофотига номзод бўлган, аммо у ушбу мукофотни ололмаган. Актриса «Даунтон» сериалида хизматкор ролини ҳам ижро этган, бироқ буни жуда кам инсон эслайди. Актриса яқинда суратга олинган Агата Кристининг асари асосида суратга олинган «Нилдаги қотиллик» фильмида ҳам хизматкор Луиза ролини ўйнаган.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мавзуга доир:

    • Ажойиб суратлар: Анжелина Жоли, Жони Депп, Киану Ривз ва бошқа машҳурлар биринчи ролини ижро этганда қандай кўринишда бўлган?
    • Адел, Эмбер Хёрд: ажрашгандан сўнг сезиларли даражада қашшоқлашган машҳурлар (фото)
    • Ўзгаларнинг оиласини бузиш эвазига ўз бахтини қурган машҳурлар (фото)
    • Анжелина Жоли, Лиам Нисон ва фильмлардаги қаҳрамонларининг тақдирини такрорлаган бошқа машҳурлар (фото).

    11.07.2022, 21:43   Изоҳ (0)   19496
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йилнинг биринчи ярмида интернетда энг кўп муҳокама қилинган Болливуд юлдузлари (фото)

    11.07.2022, 13:50

    Голливуд актрисаси Кирстен Данст турмушга чиқди

    11.07.2022, 09:02

    Ажойиб суратлар: Анжелина Жоли, Жони Депп, Киану Ривз ва бошқа машҳурлар биринчи ролини ижро этганда қандай кўринишда бўлган?

    10.07.2022, 15:35

    Instagram: Ўзбекистонлик машҳурлардан байрам табриги, айёмда ўзига машина совға қилган Феруза Норматова, Севара қизини кўрсатди

    09.07.2022, 22:30

    Голливуд актёри Бред Питт инсонларнинг юзини танимаслик — прозопагнозия касаллигига чалингани ҳақида сўзлаб берди

    09.07.2022, 20:44

    Адел, Эмбер Хёрд: ажрашгандан сўнг сезиларли даражада қашшоқлашган машҳурлар (фото)

    09.07.2022, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.